← Назад
Решение #2829311 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2501/10286-сонли иқтисодий иш
судья: А.А.Шокиров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ
НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ
ҚАРОРИ
Чуст тумани
2024 йил 23 декабр
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.А.Шокиров раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Ҳабибованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар–
ААААААААнинг жавобгар– «ВВВВВВ» хусусий корхонаси ҳисобидан
15.230.743 сўм асосий қарз, 3.046.149 сўм пеня жами 18.276.892 сўм
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар
вакили УУУУУУ (ишончнома асосида) иштирокида, Чуст туманлараро
иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлиси муҳокамасида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
АААААААА судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «ВВВВВВ»
хусусий корхонаси ҳисобидан 15.230.743 сўм асосий қарз, 3.046.149 сўм
пеня жами 18.276.892 сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади.
Унинг суд мажлисида иштирок этмаганлиги ишни кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини
қисман қаноатлантириш лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейинги
матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда жавобгарнинг даъвогар олдидаги мажбурияти
тарафлар ўртасида тузилган ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасидан
келиб чиққан.
ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат
кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан
ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни
қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат
учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган
2022 йил 22 июлдаги 372/LX-сонли шартнома тузилган.
Мазкур шартнома шартига асосан, даъвогар томонидан Чуст
тумани, Гулзор МФЙда 2 та 5 хонали турур жой биносига лаборатория
хулосаси тайёрлаб берилган, бироқ жавобгар томонидан хулоса учун
15.230.743 сўм тўлов амалга оширилмаган.
Юборган талабнома хатлари жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
ФК 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён
этилган.
ФК 705-моддасига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар
ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган
муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.
Қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг 15.230.743 сўм асосий қарз
ундириш талаби қонун ҳужжатлари ва шартнома шартларига мувофиқ
асосли ва қаноатлантирилиши лозим.
Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида шартноманинг 5.2бандига кўра, жавобгар тўлов мажбуриятини бузганлиги сабабли тўлов
муддати кечиктирилган хар бир кун учун 0.4 фоиз миқдорида, аммо
кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда
3.046.149 сўм пеня ҳисоблаб, жавобгардан ундиришни сўраган.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб бериши назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарори 4-бандига кўра, ФКнинг
326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг
мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга
олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Шу асосда, суд қарздор ва кредиторнинг манфаатларини,
шунингдек кредитор олдиндан тўловни амалга оширилмай туриб махсулот
етказиб бериб, қарздорликни вужудга келишига ўзи сабабчи
бўлганлигини инобатга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган
неустойкани
камайтириб,
1.523.074,50
сўм
миқдорида
қаноатлантиришни,
даъво
талабининг
қолган
қисмини
қаноатлантириш рад этишни лозим топади.
Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъвони қисман
қаноатлантиришни ва жавобгардан даъвогар фойдасига 15.230.743 сўм
асосий қарз, 1.523.074,50 сўм пеня ундиришни, қолган талабларни
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб
чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши, ИПК 118-моддасининг
биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шу асосга кўра, суд даъвогар томонидан даъво аризаси тақдим
этишда олдиндан тўланган 412000 сўм миқдорида давлат божи ва 41200
сўм почта харажатларини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни
лозим топади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 165, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар - «ВВВВВВ» хусусий корхонаси ҳисобидан АААААААА
фойдасига 15.230.743 сўм асосий қарз, 1.523.074,50 сўм пеня ҳамда
олдиндан тўланган 412000 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта
харажатлари жами 17.207.017,5 сўм ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция
судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест
келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров