← Назад
Решение #2829332 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| Мазкур кодекс | 118 | — | code_article |
Текст решения
8 671 символов
4-1807-2501/5170-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чироқчи тумани
2025 йил 23 декабрь
Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Латипов
раислигида, судья ёрдамчиси А.Чулиевнинг котиблигида, даъвогар раҳбари
Х.Бойқулов (шахсий маълумотнома асосида) иштирокида, даъвогар “Ххх”
фермер хўжалигининг, жавобгар “Ххх” масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар “Ххх” фермер хўжалиги (бундан буён матнда - даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – “Ххх”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 238.055.000 сўм асосий қарз, 119.027.500 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада
келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, тарафлар ўртасида бошоқли дон
харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси тузилганлигини, шартномага
асосан дон маҳсулотини топширганлигини, жавобгар қабул қилиб олган
маҳсулот ҳақидан қисман тўловни амалга оширганлигини, қолган
қарздорликни тўлаш бўйича бир неча бор мурожаат қилганлигини, натижа
бўлмаганлиги сабабли судга даъво киритганлигини, асосий қарздорлик ҳисобфактура билан ўз тасдиғини топишини, даъво суммаси 2024 йил дон
маҳсулоти қиймати шартномага асосан якуний ҳисоб-китоблар ҳосил
йилингинг 1 сентябрига қадар тўлиқ амалга оширилиши назарда
тутилганлигини маълум қилиб, асосий қарздорлик ўз вақтида тўланмаганлиги
сабабли шартноманинг 4.2-бандига асосан пеня ҳисобланганлигини билдириб,
даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда - ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига
асосан ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим деб топди.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатлари ва мавжуд далилларни ўрганиб чиқиб, уларни
баҳолаб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича тарафлар ўртасида 2023 йил
20 декабрда 10-37893/G-17440-24-сонли бошоқли дон харид қилиш бўйича
фьючерс шартномаси тузилган бўлиб, шартноманинг 1.1-бандида кўра,
“Хўжалик” ўзининг 2024 йил ҳосилидан давлат стандарти бўйича
шартноманинг 1.2 ва 1.3-бандларида кўрсатилган маҳсулотни топшириш
мажбуриятини, тайёрловчи эса хўжаликни ушбу шартномада белгиланган
1
тартибда бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни
қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олишган.
Даъвогар шартноманинг 1.2 ва 1.3 банди бўйича мажбуриятларини
бажариб жавобгарга шартноманинг 1.1-бандида кўрсатилган маҳсулотни
топширган, бироқ жавобгар томонидан ушбу топширилган маҳсулот учун
қисман бўнак суммалари ажратган бўлиб, қолган 238.055.000 сўм қисми
бугунги кунга қадар тўланмаган.
Ушбу
шартноманинг
3.4-бандида
“Тайёрловчи”
томонидан
“Хўжалик”дан харид қилинадиган бошоқли дон учун якуний ҳисоб-китоблар
ҳосил йилининг 31 сентябрга қадар тўлиқ амалга оширилиши келишилган.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги ушбу низо шартномавий
мажбуриятни бажармаганлик оқибатида келиб чиққан.
Даъвогар шартнома мажбуриятларидан келиб чиқиб, 2024 йил
9 июлдаги 2-сонли ҳисоб-фактура билан 778.344.000 сўмлик, 2024 йил
29 июндаги 1-сонли ҳисоб-фактуралар билан 293.523.476 сўмлик дон
хомашёси маҳсулоти топширилган бўлса-да, жавобгар томонидан қисман
ҳисоб-китоб қилингандан сўнг 238.055.000 сўм қарздор бўлиб қолган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш ҳақида талабнома жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар қарздорликни ундириш
сўраб судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Даъво талаби асослидир.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига асосан,
ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар
билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда –
ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
2
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Мазкур асосий қарздорлик электрон тасдиқланган ҳисоб-фактура ва
ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг 238.055.000 сўм асосий қарз ундириш
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар шартноманинг 4.2-бандига асосан жавобгар
ҳисобидан 119.027.500 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган.
Шартноманинг 4.2-бандида мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда пеня
маҳсулот ҳақини тўлашдан асоссиз бўйин товлагани учун тайёрловчига ўзи
тўлашдан бўйича товлаган сумманинг 15 фоизи миқдорида хўжаликка жарима
тўлайди. Жаримадан ташқари тайёрловчи хўжаликка тўлов муддати ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг
0,4 фоизи миқдорида, ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан
ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 2-бандида судлар
неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-бандида
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб,
неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Мазкур ҳолатда суд ушбу ҳуқуқдан фойдаланиб, даъвогарнинг жарима
ундириш талабини муҳокама қилиб, жавобгарнинг мулкий аҳволини,
келгусида унинг иқтисодий ночор ҳолатга тушиб қолмаслигини инобатга
олиб, неустойка миқдорини 16.800.000 сўмга камайтиришни лозим топди.
Мазкур кодекснинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга асосан иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Қайд
этилганларга
кўра
суд,
даъво
аризасини
қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 238.055.000 сўм
асосий қарз, 16.800.000 сўм пеня, 41.200 сўм почта харажати ҳамда жавобгар
ҳисобидан республика бюджетига 7.141.650 сўм давлат божи ундиришни,
даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
3
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 170, 176-179, 186, 192- моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар
“Ххх” фермер хўжалиги фойдасига 238.055.000 сўм асосий қарз, 16.800.000
сўм пеня, 41.200 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 7.141.650 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан қарор қабул қилинган кундан кейин бир ой
муддат ичида апелляция шикояти бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
У.Латипов
4