Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2501/22034 Дата решения 23.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 0c3e41e4-e256-4644-a6b9-a469348a97bf Claim ID PDF Hash db500298d93d80bd... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
олда ИПК 107-моддаси олда ИПК 107 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Фарғона шаҳри 2025 йил 23 декабрь 4-1501-2501/22034-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судъяси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар ************нинг жавобгар “************” фермер хўжалигидан 9 368 032,66 сўм солиқ қарзини мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги даъво аризасини суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: ************ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “************” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 9 368 032,66 сўм солиқ қарзини мол-мулки ҳисобидан ундиришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган аризачи ва жавобгар суд мажлисига келмади ёки ўзларининг вакилларини иштирокини таъминламади. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади. Суднинг 2025 йил 12 декабрь кунги даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрими билан ишни кўриб чиқиш 2025 йил 23 декабрь кунига тайинланган ҳамда бу ҳақида ишда иштирок этувчи шахслар белгиланган тартибда хабардор қилинган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 май кунги 13-сонли “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 31-банди учинчи хатбошисига кўра, агар даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, у ҳолда ИПК 107-моддасининг 6-бандига мувофиқ даъво кўрмасдан қолдирилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107моддасининг 6-бандига кўра, агар даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъвогар давлат божи тўловидан озод қилинганлиги сабабли давлат божини ундирмасликни ҳамда тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 109, 195-моддаларини қўллаб ажрим қилди: Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. ************ томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Т.Маматожиев