Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1802-2502/4934 Дата решения 23.12.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья XOLMANOV BOBIR RUSTAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 1f3b5542-f5c4-4d80-ab8d-0094a54596ec Claim ID PDF Hash a907c7d8dfa981c1... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
ИПК 149-моддаси ИПК 149 law
нинг 134-моддаси нинг 134 law
ФКнинг 135-моддаси ФКнинг 135 law
ФКнинг 138-моддаси ФКнинг 138 law
ИПКнинг 62-моддаси ИПК 62 law
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
Текст решения 11 774 символов
4-1802-2502/4934-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Б.Холманов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Н.Хўжақулов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 23 декабрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясида раислик қилувчи Н.Хўжақулов, ҳайъат аъзолари судьялар Л.Абдуллаев ва Х.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ҳ.Абсатторовнинг котиблигида, Қашқадарё вилоят прокуратураси бўлим прокурори Ж.Абдуллаев, даъвогар Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси вакили А.Исмоилов, Т.Нормуминовларнинг иштирокида, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 1 июлдаги ажримига нисбатан Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси томонидан берилган кассация шикоятини суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “S rqu sh rt M b l” хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 264 939 247 сўм қарздорлик ундиришни сўраган. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 1 июлдаги ажрими билан даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиб, даъвогардан республика бюджетига 5 298 785 сўм давлат божи ундириш белгиланган. Ажримдан норози бўлиб Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси кассация шикояти билан мурожаат этиб, ажримнинг ўз ҳисобидан республика бюджетига 5 298 785 сўм давлат божи ундириш қисмини бекор қилишни сўраган. Бунга асос сифатида, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуннинг 9-моддаси 1-қисми 27-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, унинг жойлардаги органлари ер тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги билан боғлиқ даъволар бўйича давлат божидан озод этилганликлари, мазкур модданинг иккинчи қисмига биноан эса ушбу модда биринчи қисмининг 2, 143, 20, 21, 221 ва 29-бандларида кўрсатилган шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилиши белгиланганлиги, бироқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, унинг жойлардаги органларининг талаблари тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда ҳам давлат божидан озод этилганлиги каби важлар келтирилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари кассация шикоятида келтирилган важларини қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуннинг 9-моддаси 1-қисми 27-бандини нотўғри талқин қилиб, давлат божи ундириш тўғрисида нотўғри хулосага келганлигини билдиришиб, ажримнинг Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси ҳисобидан республика бюджетига 5 298 785 сўм давлат божи ундириш қисмини бекор қилишни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган прокурор Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасининг кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, жавобгар суд мажлисига келмади. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 127, 297-моддаларига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этган даъвогар вакилларининг тушунтиришларини ва прокурорнинг фикрини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра биринчи инстанция судининг ажримини ўзгартиришни, кассация шикоятини эса қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогарнинг 2025 йил 13 майда 01-023/2140-сон тартиб рақами билан рўйхатга олинган даъво аризаси 2025 йил 4 июнь куни суднинг иш юритувига келиб тушган. Даъво аризасини Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасининг биринчи ўринбосари О.С.Боймиров имзолаган. ИПК 149-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, даъво аризаси судга ёзма шаклда берилади. У даъвогар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг 2025 йил 10 февралдаги 25-н-сонли буйруғига асосан Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи О.С.Боймиров 2025 йил 10 февралдан Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига ўтказилган. Шунингдек, даъво аризасига Қашқадарё вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари - қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи У.Узаков томонидан имзоланган 2025 йил 11 февралдаги 1-сонли буйруқ илова қилинган бўлиб, ушбу буйруқда бошқарманинг (буйруқлар, хат ва мурожаатлар, молия, банк, солиқ ҳисоботлари ва бошқа) барча ҳужжатларга биринчи имзо қўйиш ҳуқуқи бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари О.С.Боймиров зиммасига юклатилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 134-моддасининг биринчи қисмига кўра, бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради. ФКнинг 135-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишончнома оддий ёзма шаклда ёки нотариал шаклда расмийлаштирилади. ФКнинг 138-моддасининг биринчи қисмига кўра, юридик шахс номидан бериладиган ишончнома раҳбар томонидан имзоланиб, унга ушбу юридик шахснинг муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) босилади. ИПКнинг 62-моддасига асосан вакилнинг судда иш юритишга доир ваколатлари қонунга мувофиқ берилган ва расмийлаштирилган ишончномада кўрсатилган бўлиши керак. Юридик шахс номидан берилган ишончнома унинг раҳбари ёки таъсис ҳужжатларида шундай ваколат берилган бошқа шахс томонидан имзоланган ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан (муҳр мавжуд бўлганда) тасдиқланган бўлиши керак. Амалдаги қонунчилик талабига кўра, даъво аризасини имзолаш ваколати ишончнома орқали амалга оширилиши лозим бўлса-да, бироқ даъвогар даъво аризасини О.С.Боймиров томонидан имзоланишига асос сифатида 2025 йил 11 февралдаги 1-сонли буйруқни даъво аризасига илова қилган. Биринчи инстанция суди томонидан даъвогар вакилига Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари О.С.Боймировнинг даъво аризасини имзолаш ваколатини тасдиқловчи далилларни тақдим этиш таклиф этилган. Бироқ, даъвогар вакиллари томонидан тақдим этилган ишончнома 2025 йил 23 июнда расмийлаштирилган бўлиб, О.С.Боймировга даъво аризасини имзолаш ваколати берилган. Ваҳоланки, даъво аризаси суднинг иш юритувига 2025 йил 4 июнь куни келиб тушган. Мазкур ҳолатда даъво аризаси судга тақдим этилган вақтда О.С.Боймиров даъво аризасини имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган. ИПКнинг 107-моддаси биринчи қисмининг 3-бандида даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши белгиланган. Бундан ташқари, 2025 йил 5 мартдаги ХДФУда нобудгарчилик тўловларини тўлаш бўйича ушбу ерларни олган шахсларга бир ҳафта ичида талабномалар юбориш, бир ойдан кейин судларга даъво аризаларни киритиш белгиланган. Шундан келиб чиққан ҳолда жавобгарга 2025 йил 28 апрелдаги 01-023/1748сонли огоҳлантириш хати почта хизмати орқали 2025 йил 8 майда юборилган бўлиб, бироқ юқорида қайд этилган муддат ўтмасдан даъвогар 2025 йил 4 июнда судга даъво аризасини тақдим қилган. ИПКнинг 107-моддаси 5-бандига кўра, даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса бўлса даъво ариза кўрмасдан қолдирилиши белгиланган. Биринчи инстанция суди мазкур ҳолатда юқорида келтирилган қонун талабларидан келиб чиқиб даъво аризаси кўрмасдан қолдириб асосли хулосага келган. Шунингдек, биринчи инстанция суди томонидан қабул қилинган ажримга асосан даъвогардан республика бюджетига 5 298 785 сўм давлат божи ундириш белгиланган. Биринчи инстанция суди томонидан даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида қонуний тўхтамга келинган бўлса-да, бироқ даъвогардан давлат божи ундириш ҳақида барвақт хулоса келган. Чунки, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуннинг 9-моддаси 1-қисми 27-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, унинг жойлардаги органлари ер тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги билан боғлиқ даъволар бўйича тақдим этилган аризалари бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод этилган. Ушбу ҳолатда судлов ҳайъати “Давлат божи тўғрисида”ги қонун талабларидан келиб чиқиб, даъвогардан республика бюджетига 5 298 785 сўм давлат божи ундиришни асоссиз деб ҳисоблаб, ажримнинг ушбу қисмини бекор қилишни лозим топди. ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 305-моддаси иккинчи қисмига асосан биринчи инстанция судининг ажрими, қарори устидан ИПКда белгиланган қоидалар бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда суднинг ҳал қилув қарорлари устидан берилган кассация шикоятларини (протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади. Ушбу модданинг учинчи қисм иккинчи бандига мувофиқ кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ажрими, қарори устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича, биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини ўзгартиришга ёки бекор қилишга ҳақли. Судлов ҳайъати юқорида қайд этилган ҳолатларга ҳамда моддий ва процессуал қонун нормаларининг талабларига асосланиб, Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси томонидан келтирилган кассация шикоятини қаноатлантиришни, даъвогарни давлат божи тўловидан озод қилинганлигини инобатга олиб, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 1 июлдаги ажримининг хулоса қисмидаги “Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасидан республика бюджетига 5 298 785 сўм давлат божи ундирилсин” қисмини бекор қилишни, ажримнинг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикояти суд ҳужжатининг давлат божи билан боғлиқ қисмига нисбатан киритилганлиги сабабли ишни кассация инстанциясида кўриш натижаси бўйича давлат божи ундирмасликни, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра ва Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 118, 305-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси томонидан келтирилган кассация шикояти қаноатлантирилсин. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 1 июлдаги ажримининг хулоса қисмидаги “Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасидан республика бюджетига 5 298 785 сўм давлат божи ундирилсин” қисми бекор қилинсин. Ажримнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасининг зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози тарафлар Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди орқали тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Раислик қилувчи Н.Хўжақулов ҳайъат аъзолари Л.Абдуллаев Ҳ.Турсунов