← Назад
Решение #2829348 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1706-2501/1796-сонли
иш Судья: И.Х.Жураев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Хўжаобод тумани
2025 йил 23 декабрь
Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья И.Х.Жураев раислигида,
судья ёрдамчиси М.Р.Хамидовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “Андижон агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамиятининг жавобгар –
“Акрамжон-Жасурбек” фермер хўжалиги ҳисобидан 22 879 254 сўм асосий
қарз, 4 899 960 сўм пеня, 555 585 сўм давлат божи, 41200 сўм почта
харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар вакили Н.Маҳмудов( ишончнома асосида),
жавобгар раҳбари Ж.Салиев(шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида)
иштирокида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
даъвогар - “Андижон агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти
(бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар – “Акрамжон-Жасурбек” фермер хўжалиги (бундан
буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 22 879 254 сўм асосий
қарз, 4 899 960 сўм пеня, 555 585 сўм давлат божи, 41200 сўм почта
харажатини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили судга
маълумотнома тақдим қилиб, жавобгар 2025 йил 2 декабрь куни 21 000 000
сўм тўловни амалга оширганлигини маълум қилиб, даъво талабларини қисман
қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисда жавобгар раҳбари
даъвогарнинг даъвосини тан олиб, 2025 йил 2 декабрь куни 21 000 000 сўм
асосий қарз бўйича тўловни амалга оширганлигини маълум қилиб, асосий
қарзни ва пеняни камайтириб беришни сўради. Суд тараф вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни,
ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни
лозим
топади.
Иш
ҳужжатларидан
аниқланишича,
даъвогар(сотувчи) ва жавобгар(Ҳаридор) ўртасида “Электрон онлайн
аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ташкил этилган
электрон-онлайин натижалари тўғрисидаги АН-1231771-сонли баённомасига
асосан 2024 йил 23 декабрь куни Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани
Ободон МФЙ ҳудудида жойлашган “Истиқбол” МЎТШ бино-иншоотларини
олди-сотди шартномаси тузилган. 2 Мазкур олди-сотди шартномасига асосан
даъвогар 2024 йил 23 декабрь куни қиймати 443 300 000 сўм бўлган Андижон
вилояти Қўрғонтепа тумани Ободон МФЙ ҳудудида жойлашган “Истиқбол”
МЎТШ бино-иншоотларини топшириш қабул қилиш далолатномасига асосан
жавобгарга мулк қилиб топширган, жавобгар эса ушбу қўчмас мулкни қабул
қилиб олган. Олди-сотди шартноманинг 3.1-бандида тўловларни 2024 йил 20
декабрь кунидан 2027 йил 15 декабрга қадар тўлов графиги асосида ҳар ойнинг
15 санасида тўлаб бориш назарда тутилган. Жавобгар эса шартнома бўйича
мажбуриятларини бажармай график бўйича 22 879 254 сўм тўловларни амалга
оширмаган. Шартнома шарти бўйича тўловларни ихтиёрий тўлаш ҳақида
даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 21 ноябрь куни юборилган
талабнома оқибатсиз қолдирилган. Натижада даъвогар жавобгардан 22 879
254 сўм асосий қарзни ва шартнома мажбуриятилари ўз вақтида
бажарилмаганлиги учун 4 899 960 сўм пеня ундириш тўғрисида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда Фуқаролик кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади. Бироқ жавобгар 2025 йил 2 декабрь куни даъвогарнинг банкдаги
ҳисобрақамига 21 000 000 сўм тўловни амалга оширган, ушбу ҳолат судга
тақдим этилган 2025 йил 2 декабрь кунги 15-сонли банк тўлов
топшириқномаси билан ўз тасдиғини топган. Шу сабабли, суд даъвогарниннг
асосий қарзни ундириш ҳақидаги даъво талабини қисман қаноатлантириб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 879 254 сўм асосий қарзни
ундиришни лозим топади. Шунингдек даъвогар жавобгардан 4 899 960 сўм
пеня ундириш талабини қўйган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг
3.1-бандида сотиб олиш тўловлари ўз вақтида тўланмаган тақдирда ҳаридор
ҳар бир кечиктирилган кун учун ўз вақтида тўланмаган тўловларнинг 0,4
фоизи миқдорида пеня тўлаш назарда тутилган. Мазкур ҳолатдан келиб чиқиб
даъвогарнинг пеня ундириш ҳақидаги талаби асосли. Бироқ, ФКнинг 326моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг
мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд
неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи,
шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандида, суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг
бажарилиши
даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, 3 шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойкани камайтиришга
ҳақли эканлиги белгиланган. Суд ушбу ҳолатларни инобатга олиб, талаб
қилинган 4 899 960 сўм пеня миқдорини 734000 сўмга қадар камайтиришни,
пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд
харажатлари даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади. Даъвогар олдиндан 555 585 сўм давлат божи тўлаб
судга мурожаат қилган. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, ИПКнинг 118, 176-180моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“Андижон агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти фойдасига
“Акрамжон-Жасурбек” фермер хўжалиги ҳисобидан 1 879 254 сўм асосий
қарз, 734 000 сўм пеня, 555 585 сўм давлат божи, 41200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъво талабларини қолган қисми рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Андижон
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи,
судья
И.Х.Жураев