Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1802-2502/4938 Дата решения 23.12.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья MAXMUDOV BEXZOD ULUG‘MURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение L-S ID Ответчик / Подсудимый АК IVE ID O LIG
Source ID 5146160e-296f-423c-9824-0cbed64da424 Claim ID PDF Hash 94df8052c6c25f1d... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 18
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
онуннинг 13-моддаси онуннинг 13 law
нинг 1107-моддаси нинг 1107 law
ФКнинг 1111-моддаси ФКнинг 1111 law
нинг 3-моддаси нинг 3 law
онуннинг 4-моддаси онуннинг 4 law
онуннинг 26-моддаси онуннинг 26 law
онуннинг 27-моддаси онуннинг 27 law
нинг 13-моддаси нинг 13 law
онуннинг 6-моддаси онуннинг 6 law
нинг 66-моддаси нинг 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
Ушбу Кодекснинг 74-моддаси Ушбу Кодекс 74 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 176-моддаси ИПКнинг 176 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
Мазкур Кодекс 279-моддаси Мазкур Кодекс 279 code_article
Текст решения 18 171 символов
4-1802-2502/4938-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Б.Махмудов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ҳ.Турсунов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 23 декабрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида раислик этувчи Д.Рахимов, ҳайъат аъзолари судьялар Н.Хўжақулов ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Г.Азимованинг котиблигида Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 ноябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан даъвогар “ L-S ID ’ INO S VDO” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти бўйича ишни даъвогар вакили Ж.Ҳайдаров (ордер асосида), жавобгар “АК IVE ID O LIG ” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ж.Умирқулов (шахсий маълумотнома асосида), вакили И.Усманов (ишончнома асосида), Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси вакили И.Шаропов (ишончнома асосида)лар иштирокида видеоконференцалоқа режимида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “ L-S ID ’ INO S VDO” масъулияти чекланган жамият жавобгар “АК IVE ID O LIG ” масъулияти чекланган жамияти ва учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (“Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасаси)га нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “АК IVE ID O LIG ” масъулияти чекланган жамияти зиммасига даъвогарнинг 2025 йил 16 майда берилган GU-58872-сонли гувоҳнома бўйича товар белгисига бўлган мутлақ ҳуқуқини бузишни “O IGIN L Q S I” минерал сувларини ишлаб чиқариш ва савдосига тақиқ қўйиш, ўз ҳисобидан бозорда мавжуд бўлган “O IGIN L Q S I” минерал сувларини йиғиштириб олиш, “O IGIN L Q S I” минерал сувлари товари ўрам-қадоғидан даъвогарга мутлақ ҳуқуқ асосида тегишли бўлган товар белгисини ёки унга ўхшаш бўлган белгини йўқ қилиш (олиб ташлаш) йўли билан тўхтатиш мажбуриятини юклашни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 6 октябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси жалб этилган. Суднинг 2025 йил 10 ноябрдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб даъвогар томонидан берилган апелляция шикоятида суд ҳужжатини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос сифатида биринчи инстанция суди иш ҳолатларини тўлиқ ўрганмаганлигини, далилларни текширмаганлиги, низо бартараф этилганлиги сабабли даъво талабини қаноатлантириш рад этилганлиги, моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги, ҳуқуқбузарлик бартараф этилмаганлиги, 2 мутахассис хулосаси мавжудлиги, иш учун муҳим ҳолатлар аниқланмаганлиги, ҳозирги кунда ҳам жавобгар товарларни реализация қилаётганлиги каби важлар кўрсатилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили шикоятида келтирилган асосларни қўллаб-қувватлаб ва такрорлаб, биринчи инстанция суди иш ҳолатларига атрофлича баҳо бермаганлигини, низо бартараф этилганлиги сабабли даъвони қаноатлантиришни рад этганлигини, аммо жавобгар товарга тегишли товар белгисидан ҳозирги кунда ҳам фойдаланиб келаётганлигини, этикеткаларни йўқ қилинганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмаслигини, бу ҳолатга эътибор қаратилмаганлигини баён қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари ва вакили шикоятда келтирилган важларга қарши эътирозлар билдириб, унинг асоссиз эканлигини, ҳақиқатдан ҳам текширишда даъвогарнинг товар белгисидан фойдаланганлик ҳолати аниқланганлигини, адлия бошқармаси томонидан тақдимнома киритилганлигини, барча камчиликлар бартараф этилганлигини, даъвогар товарлар бозорида монополия ўрнатмоқчи эканлигини, товар белгисидан фойдаланилаётганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмаслигини баён қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс вакили низо юзасидан тушунтириш бериб, ҳақиқатдан ҳам жавобгар даъвогарнинг товар белгисидан фойдаланганлигини, текшириш ўтказилиб, ҳолат юзасидан тақдимнома киритилганлигини, камчиликлар бартараф этилганлигини баён қилиб, апелляция шикояти юзасидан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Судлов ҳайъати тарафларнинг тушунтиришларини эшитиб, шикоятда келтирилган важларни ишдаги далиллар ва қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан қўшимча жавобгар томонидан берилган апелляция шикоятини тўлиқ қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни ҳамда суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, даъвогар спиртсиз ичимликлар ишлаб чиқариш, бутилкада минерал сувлар ва бошқа сувлар ишлаб чиқариш фаолиятининг асосий тури ҳисобланадиган хўжалик юритувчи субъект ҳисобланиб, даъвогар 2022 йилдан 3 “Q S I” t bii i himlik suvi” номи остида минерал сувларни ишлаб чиқариш ва уларнинг савдоси билан боғлиқ фаолият билан шуғулланиб келган. Ушбу “Q S I” t bii i himlik suvi” номи остидаги дизайн асари тўлиқ тарзда даъвогар раҳбари Мадатов Юсуфхон Патуллаевичнинг ғояси ва интеллектуал салоҳияти натижасида яратилган бўлиб, Ўзбекистон Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш Республика агентлиги томонидан “Q S I” t bii i himlik suvi” номли дизайн асарини рўйхатдан ўтказиш бўйича 2008 йил 24 январда 2497-сонли гувоҳнома берилган. Бироқ, жавобгар томонидан шу товар белгисига ўхшаш бўлган гувоҳномаси ҳақиқий эмас бўлган товар белгиси остида табиий минерал сувларни ишлаб чиқарилиб, реализация қилинган. Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ариза билан мурожаат қилиб, юқоридаги товар белгисини рўйхатдан ўтказишда носоғлом рақобатга йўл қўйилганлиги фактини тан олишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг 2024 йил 21 октябрдаги 1-18-2024/30-сонли қарорига асосан жавобгар томонидан ўз товар белгисини рўйхатдан ўтказишда унинг белгиси даъвогар томонидан ўз товар белгисини чиқарилаётган товар белгисидаги ёрлиқ билан айнан ўхшашлиги сабабли “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддаси иккинчи қисми бузилган деб топилган ва жавобгарга келгусида инсофсиз рақобатни амалга ошириш билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик тўғрисида кўрсатма берилган. Қарши туманлараро маъмурий судининг 2025 йил 17 январдаги 5-1801-2405/1743-сонли иш бўйича ҳал қилув қарорига асосан жавобгарнинг юқоридаги қарорни ва кўрсатмани ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилган. Қашқадарё вилоят суди маъмурий судининг 2025 йил 24 мартдаги қарорига асоосан жавобгарнинг шикоятини қаноатлантириш рад этилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги апелляция кенгашининг 2025 йил 25 апрелдаги G 2024 069-сонли қарори билан жавобгар номига берилган 2023 йил 17 апрелдаги GU 48822-сонли гувоҳнома ҳақиқий эмас деб топилган. Бундан ташқари, Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан 2024 йил 4 августдаги 27-11/27-25-сонли тақдимномасига асосан жавобгар зиммасига даъвогарга тегишли GU-58872-сонли товар белгиси бўйича ҳуқуқ эгасининг ҳуқуқларини бузувчи барча (жумладан, контрафакт маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши ва реализацияси билан боғлиқ) ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш, контрафакт маҳсулотлар бўйича тайёрлаб қўйилган товар белгиси тасвирларини йўқ қилиш, қонунга хилоф равишда фойдаланилаётган белгини товардан ва унинг идиши ўровидан йўқотиш, иложи бўлмаган тақдирда тегишли товарни йўқ қилиб ташлаш юклатилган. Ушбу тақдимнома ижроси юзасидан жавобгар томонидан 2025 йил 2 сентябрда жавоб хати берилган. 4 Шу сабабли даъвогар жавобгарга нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Судлов ҳайъати даъво аризаси ва апелляция шикоятида келтирилган важларни ишдаги далиллар ҳамда қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, биринчи инстанция суди даъво талабида кўрсатилган ҳолатларга атрофлича баҳо бермасдан, ҳуқуқбузарлик факти ва низо жавобгар томонидан ихтиёрий равишда бартараф этилганлигини инобатга олиб, моддий ҳуқуқ нормаларни нотўғри қўллаган ҳолда даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида барвақт хулосага келган деб ҳисоблайдии. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 1107-моддасига асосан товар белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланаётган шахс қоидабузарликни тўхтатиши ва товар белгисининг эгасига етказилган зарарни тўлаши шарт. Товар белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланаётган шахс тайёрлаб қўйилган товар белгиси тасвирларини йўқ қилиши, қонунга хилоф равишда фойдаланаётган товар белгисини ёки алмаштириб юбориш даражасида унга ўхшаш бўлган белгини товардан ёки унинг идиши ва ўровидан йўқотиши шарт. ФКнинг 1111-моддасига кўра товар чиқарилган жой номидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс, шунингдек истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар бу номдан қонунга хилоф фойдаланаётган шахсдан номдан фойдаланишни тўхтатиш, товардан, унинг идиши ва ўровидан, бланкалар ва бошқа ҳужжатлардан қонунга хилоф фойдаланилаётган номни ёки ном билан адаштирадиган тарзда жуда ўхшаш белгини йўқотишни, тайёрлаб қўйилган ном тасвирларини ва ном билан адаштирадиган тарзда ўхшаш белгиларни йўқ қилиб ташлашни, башарти бунинг иложи бўлмаса товарни ва (ёки) идиш ва ўровни олиб қўйиш ҳамда йўқ қилиб ташлашни талаб қилишга ҳақлидир. “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида”ги Қонун (кейинги ўринда – Қонун деб юритилади)нинг 3-моддасига мувофиқ товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси – бу бир юридик ва жисмоний шахслар товарлари ва хизматларини бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг шу турдаги товарларидан фарқлаш учун хизмат қиладиган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган белгидир. Қонуннинг 4-моддасига кўра товар белгиси ҳуқуқий жиҳатдан уни ушбу Қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш асосида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ равишда муҳофаза қилинади. Қонуннинг 26-моддасига асосан товар белгисини ёки шу белги билан белгиланган товарни рухсат берилмаган тарзда тайёрлаш, қўллаш, олиб кириш, савдога таклиф этиш, сотиш, ўзгача тарзда фуқаролик муомаласига киритиш ёки уларни шу мақсадда сақлаш ёхуд улар билан адаштириб юборадиган даражада айнан ўхшаш бўлган бир хилдаги товарларни белгилаш товар белгисига доир мутлақ ҳуқуқни бузиш деб эътироф этилади. Қонуннинг 27-моддаси учинчи қисмига мувофиқ товар белгисидан ёки адаштириб юбориш даражасида у билан ўхшаш бўлган белгидан товарларда, 5 товарларнинг этикетларида, ўровларида қонунга зид равишда фойдаланилганда улар контрактфакт ҳисобланади. “Рақобат тўғрисида”ги Қонун (амалда бўлган)нинг 13-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ юридик шахсни индивидуаллаштириш воситаларига, товарни индивидуаллаштириш воситаларига бўлган мутлақ ҳуқуқни олиш, шунингдек хўжалик юритиувчи субъект (рақобатчи) томонидан аввал фуқаролик муомаласига киритилган товарга нисбатан белги билан айнан ўхшаш ёки адаштириб юбориш даражасида ўхшаш бўлган товар белгисини рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ инсофсиз рақобатга йўл қўйилмайди. “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасида муаллифлик ҳуқуқи объектлари бўлган асарлар рўйхати кўрсатиб ўтилган бўлиб, унда дизайн асарлар муаллифлик ҳуқуқи объекти ҳисобланиши белгиланган. Мазкур қонун ҳужжатларига асосан жавобгарнинг даъвогарга тегишли бўлган товар белгисидан фойдаланиб келганлиги қўмита кўрсатмаси, текшириш маълумотнома ва адлия бошқармасининг кўрсатмаси билан ўз тасдиғини топган. Бироқ, биринчи инстанция суди ушбу қонунбузилиш ҳолатлари суд муҳокамаси кунига қадар бартараф этилганлиги, контрафакт жавобгар томонидан ихтиёрий равишда бартараф этилганлигини инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этган. Чунки, даъво аризасида номулкий тусдаги талаб кўрсатилган бўлиб, даъвогарга тегишли бўлган товар белгисидан жавобгарнинг амалда ва келгуси даврда фойдаланишини тақиқлаш, балансда турган товар белгиларини йўқ қилиш йўли билан бартараф этиш мақсадида даъво талаби билан судга даъво ариза билан мурожаат қилинган. Контрафакт ҳолатини жавобгар томонидан ихтиёрий равишда бартараф этилганлиги даъвогарга тегишли бўлган товар белгисининг жавобгар ҳисобида қолмаганлиги келгусида унинг такроран реализация қилинмаслигини ёки бошқача усулда фойдаланилмаслигини англатмайди. Шу сабабли судлов ҳайъати шикоятда келтирилган важларни тўлиқ асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт. Ушбу Кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар 6 томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ иқтисодий судларга номулкий тусдаги даъво аризаларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи тўланиши лозим. Шунингдек, ушбу Қонунга асосан иқтисодий судларга апелляция, кассация ва тафтиш тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган. ИПКнинг 176-моддаси олтинчи қисмига кўра суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида текширилган далилларгагина асосланган бўлиши мумкин. ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми 2-бандига асосан апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли. Мазкур Кодекс 279-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати даъвогарнинг апелляция шикоятини тўлиқ қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни ҳамда суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини, Фуқаролик кодексининг 1107, 1111-моддаларини, “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида”ги Қонуннинг 3, 4, 26, 27-моддалариини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74, 118, 176, 278, 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: Даъвогар “ L-S ID ’ INO S VDO” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти тўлиқ қаноатлантирилсин. Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 16 ноябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин. 7 Даъвогар “ L-S ID ’ INO S VDO” масъулияти чекланган жамиятнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “АК IVE ID O LIG ” масъулияти чекланган жамияти зиммасига даъвогар “ L-S ID ’ INO S VDO” масъулияти чекланган жамиятига 2025 йил 16 майда берилган GU-58872-сонли гувоҳнома бўйича товар белгисига бўлган мутлақ ҳуқуқини бузишни “O IGIN L Q S I” минерал сувларини ишлаб чиқариш ва савдосига тақиқ қўйиш, ўз ҳисобидан бозорда мавжуд бўлган “O IGIN L Q S I” минерал сувларини йиғиштириб олиш, “O IGIN L Q S I” минерал сувлари товари ўрам-қадоғидан даъвогарга мутлақ ҳуқуқ асосида тегишли бўлган товар белгисини ёки унга ўхшаш бўлган белгини йўқ қилиш (олиб ташлаш) йўли билан тўхтатиш мажбурияти юклатилсин. Жавобгар “АК IVE ID O LIG ” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “ L-S ID ’ INO S VDO” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 8 437 500 сўм давлат божи, 78 700 сўм почта харажати; Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 206 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози томон Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Раислик этувчи Д.Рахимов Ҳайъат аъзолари Н.Хўжақулов Ҳ.Турсунов