Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1301-2502/13460 Дата решения 23.12.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Жиззах туманлараро иқтисодий суди Судья DJURAYEV NURIDDIN SALAYDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID aacc410b-2997-4300-9d05-b4f33e9d4d9c Claim ID PDF Hash 0e8e4084d0f58a6b... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 36 code_article
Текст решения 13 955 символов
****4-2502/****-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда судида ишни кўрган судья –Н.**** Апелляция инстанциясида маърузачи судья – **** ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Жиззах шаҳар **** йил 23 декабрь Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати **** раислигида, ҳайъат аъзолариА.Тўйчиевва **** иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси **** котиблигида, Жиззах вилоят **** бўлим прокурори ****қулов, Зафаробод туман ҳокимлиги вакили ****қулов (**** йил 6 январдаги 1-сонли ишончномага асосан), “****” фермер хўжалиги раҳбари ****, вакили **** иштирокида, даъвогар **** туман ҳокимлигининг жавобгар “****” фермер хўжалигига нисбатан **** йил 29 августдаги ****сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинганЖиззах туманлараро иқтисодий судининг **** йил 16 октябрдаги ҳал қилув қарориустидан берилган апелляция шикоятининисудбиносидаочиқ суд **** кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Жиззах вилоятҳокимининг ****2йил25 августдаги****-Q/22-сонли қарори билан “****” фермер хўжалигига(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)71, 77-контурдан, жами58,4гектар, шундан55,8гектарсувлиер майдони,2,60гектарбошқаерларпахта ва ғаллачилик йўналишида 49 йил муддатга****. Ушбу қарорга асосанЗафарободтуман ҳокимлиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва жавобгар ўртасида ****2йил29 августда****сонли фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилган. Мутахасислар томониданжавобгарга****ер майдонлари ўрганилгандажавобгар ер майдонидан бошқа **** фойдаланганлиги, ер участкасини ижарага олиш шартномаси шартлари бузилганлиги, яъни экинларни жойлаштириш режасига киритилмаган озуқа (беда) экиниэкилганлиги аниқланган. Натижада, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар билан тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасни бекор қилишни сўраган. Жиззахтуманлараро иқтисодий судининг ****йил13 октябрдаги**** билан ишгаДавлат кадастрлари палатаси Жиззах вилоят бошқармасиЗафарободтумани бўлими низонинг предметига нисбатан **** талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Жиззахтуманлараро иқтисодий судининг ****5йил16 октябрдагиҳал қилув қарори биландаъвогарнингдаъво талаби қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида тузилган 2022йил29 августдаги фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси бекор қилинган. Апелляция шикоятидаЖиззахтуманлараро иқтисодий судининг **** йил16 октябрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган. Суд **** **** ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да,Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилоят бошқармасиЗафарободтумани бўлими суд **** вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) ****-моддаси тўртинчи қисмига асосан судлов ҳайъати апелляция шикоятиниуларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топади. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгарвакилларибиринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори асоссизлигинисуд **** **** ва жойи тўғрисидагисуднинг**** юборилмаганлигини, фермер хўжалигининг ер майдони30гектар эмаслигини,ер майдони икки контурда жойлашганлигини, пахта ва ғалла режасини ****,томчилатиб суғориш ускунаси учун олинган кредит қарзи мавжудлигини билдириб,апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этгандаъвогар вакили жавобгар томонидан қишлоқ ҳўжалиги учун мўлжалланган ер майдонидабедаэкиб ер майдонидан **** фойдаланганлиги, мутахассислар иштирокида далолатнома тузилганлигини, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ҳосилдорлик **** уч йил мобайнида нормативдан паст бўлганлигини, жавобгар шартнома шартларига риоя қилмаганлиги сабабли ер ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисидадаъво аризаси киритилганлигинибилдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Судлов ҳайъати даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришини, прокурорнинг биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини кучида қолдириш **** фикринитинглаб, апелляция шикоятида келтирилган **** иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланишича,Жиззах вилоятҳокимининг ****2йил25 августдаги****-Q/22-сонли қарори биланжавобгарга 71, 77-контурдан, жами58,4гектар, шундан55,8гектарсувлиер майдони,2,60гектарбошқаерларпахта ва ғаллачилик йўналишида 49 йил муддатга****. Ушбу қарорга асосан тарафлар ўртасида ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиштўғрисида****2йил29 августда****-сонли шартнома тузилган. Ушбушартноманинг 15-бандида, фермер хўжалиги давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган маҳсулот етиштирилишини ташкил этиш (ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда), ердан унинг белгиланган **** мувофиқ оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилувчи технологияларини қўллаш, ўз хўжалик фаолияти натижасида ҳудуддаги экологик вазиятнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик, ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерлари, шунингдек экинларидан қишлоқ хўжалиги экинлари шартномасида назарда тутилмаган бошқа **** фойдаланилиши амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча келиб чиқадиган оқибатлари билан биргаликда ижара шартномасининг қўпол равишда бузилиши ҳисобланиши белгиланган. Жавобгарер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасишартларига риоя қилмасдан ****2йилда пахта режасини69,1фоиз, ****3йилда пахта режасини 56,2фоиз, ғалла режасини80,1фоиз, ****4йилдапахта режасини81,3фоиз, ғалла режасини50,5фоиз, **** йилғалла режасини35,6фоизга ****, шунингдек,жавобгартомонидан қарздорлик вужудга келишига йўл қўйилган. Зафарободтуманагросаноат **** устидан назорат қилиш инспекцияси, туманфермерларкенгаши, туман солиқ инспекцияси, туман қишлоқ хўжалиги бўлимивакилларива мутахассислар иштирокидарасмийлаштирилган ****5йил 17сентябрдагидалолатномада жавобгартомонидан ер майдонигақишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш режасига киритилмаган3,0гектарбеда экилганлигиқайд этилган. Шунингдек,Зафарободтуман фермерлар кенгаши томонидандалолатномада кўрсатилган ҳолатлар ўз тасдиғини топганлигисабабли ишчи гуруҳ томонидан**** этилган ҳужжатлар асосида ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш тўғрисида хулосаберилган. Даъвогар**** йил 3октябрдаер участкасини узоқ муддатлиижарага олишшартномасини ихтиёрий равишда бекор қилиш бўйича жавобгарга таклифюборган. Бироқ, жавобгаршартномани бекор қилиш тўғрисидаги таклифгажавобгар томонидан раджавобиберилган. Натижада,даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаатқилиб,жавобгар билан тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилишни сўраган. Ўзбекистон ****ҳкамасининг “Фермер хўжалигининг ер майдонини **** ва уни тугатиш тартиби тўғрисида” **** йил 31 январдаги 22-сонли қарорига илова Низомнинг (бундан буён матнда Низом деб юритилади) 14бандига кўра фермер томонидан ўз зиммасига олинган шартнома **** **** чуқур таҳлили натижасида қуйидаги ҳолатларнинг аниқланиши: а) ер майдонини ижарага олиш шартномаси шартларининг қўпол равишда бузилганлиги, энг аввало, фермер хўжалигига ижарага берилганқишлоқ хўжалиги экин майдонларидан бошқа **** фойдаланилганлиги - ер ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ хўжалиги органлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан; б) фермер хўжалигини шакллантириш чоғида фермер хўжалиги ихтисослашувининг бузилганлиги - ер ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ хўжалиги органлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан; в) ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан оқилона фойдаланмаслик, мунтазам (кетма-кет уч йил мобайнида) норматив кадастр баҳосидан паст ҳосил олинганлиги - қишлоқ хўжалиги, ер ресурслари ва давлат кадастри органлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан; г) фермер хўжалиги билан тайёрлов ташкилотлари ўртасида, энг аввало, давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш бўйича тузилган контрактация шартномалари шартларининг мунтазам (кетма кет уч йил мобайнида) **** (форс-**** ҳолатларининг вужудга келиши ҳолатлари бундан мустасно) - қишлоқ хўжалиги органлари, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, шунингдек тайёрлов ташкилотлари томонидан; д) хўжалик фаолиятининг самарасиз ва паст рентабеллик билан юритилиши - қишлоқ хўжалиги органлари, давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан фермер хўжалиги ер майдонини **** ва уни тугатиш билан боғлиқ масалалар бўйича даъво аризаларини қўзғатиш ва иқтисодий судга бериш учун асос ҳисобланади. Мазкур Низомга кўра, қайд этилганҳолатлар юзасиданЗафарободтуман қишлоқ хўжалик бўлими, туман Кадастр агентлиги бўлими ваЗафаробод туман фермерларкенгаши, Агросаноат **** устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан жавобгарнингижара шартномаси асосида****ер майдонидан фойдаланиш ҳолати юзасидан далолатнома расмийлаштирилган. Ушбу далолатномада,жавобгартомонидан ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланилмаганлиги, пахта-ғалла ҳосили кадастр баҳосига нисбатан паст ****, агротехник тадбирлар тўлиқ ****, натижада ҳосилдорлик камайиб кетишига,пахта вағалланинг ҳосилдорлик ****режага нисбатан паст****, пахта экилиши лозим бўлган 3 гектар ер майдонига экинларни жойлаштириш режасига киритилмаган озуқа (беда) экини экилганлиги ва ер ижара шартномаси шартлари бузилганлигиқайд этилган. Низом 16-банди талабигаасосан Зафаробод туманфермерлар кенгашираиси вахолислар иштирокидажавобгарнингдалолатномани имзолашдан бош тортганлигибўйичадалолалатнома расмийлаштирилган. Зафарободтумани фермер хўжаликлари ва ер майдонларини **** ва уни тугатиш комиссияси,туманфермерлар кенгашихулосаларида ҳамда туман хокимига юборилган **** жавобгар ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали, оқилона фойдаланмасдан келганлиги, пахтавағалла ҳосилдорлиги уч йил кетма-кет норматив кадастр баҳосидан паст ҳосил олганлигиҳамдарежага нисбатан 3,0гектар пахта кам экилганлигисабабли ер майдонини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) ****-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан **** қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга **** бўлган нарсадан кўп **** маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. ФК ****-моддаси иккинчи қисмига биноан, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш **** таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш **** талабни судга **** этиши мумкин. Низом 21-бандига мувофиқ, даъвогар жавобгарга ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш тўғрисида **** йил 3 октябрда таклиф киритилган. Бироқ, жавобгар томонидан ижара шартномасини бекор қилиш **** таклифини рад этганлиги сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси биринчи қисм 7-бандида ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилиниши назарда тутилган. Жавобгар томонидан ижарага олинган ер майдонида, шартнома йўналишида белгиланган пахта ва ғаллачилик ҳосили шартномалари **** ****, ер майдонига шартнома шартларига зид равишда бошқа қишлоқ хўжалик экинлари экканлиги, белгиланган солиқ ва бошқа тўловларини тўламасдан тарафлар ўртасида тузилган ер ижара шартномаси шартлари ва Ер кодекси талабларини қўпол равишда бузган. Мазкур ҳолатда жавобгарга пахта ва ғалла экиш учун **** ер майдони белгиланганидан бошқа **** фойдаланилган. Қайд этилганларни инобатга олиб, биринчи инстанция судидаъвогарнингдаъвоаризасини қаноатлантириб,тарафларўртасидатузилган**** йил 15 июлдагиер участкасини узоқ муддатли ижарага олишшартномасини бекор қилиш **** асосли ва қонуний тўхтамга келган.Шу боис, апелляция шикоятида келтирилган **** билан келишиб бўлмайди ва уни қаноатлантиришни рад этиш лозим бўлади. Мазкур ҳолатда ҳал қилув қарори қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинган ҳолда қабул қилинган бўлиб, суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланган, хулосалар эса иш ҳолатларига мувофиқлиги сабабли, суд ҳужжатини бекор қилиш ёки ўзгартиришга асослар мавжуд эмас. ИПК ****-моддаси биринчи бандига кўра, апелляция инстанцияси суднинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ****. Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъатиЖиззахтуманлараро иқтисодий судининг **** йил16 октябдаги ҳал қилув қарориниўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқихтиёрий тўланган2.****.**** сўм давлат божива 41.**** сўм почта ****жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра,ИПК ****,****, ****, **** ва ****моддаларини қўллаб, судлов ҳайьати қ а р о р қ и л а д и: Жиззах туманлараро иқтисодий судининг**** йил 16 октябдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, жавобгар “****” фермер хўжалигининг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Қарор қабул қилинган **** бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан бир йил ичида Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин. Раислик этувчи **** ҳайъат аъзолари А.Тўйчиев ****