Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2501/22040 Дата решения 23.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID c9246474-0beb-4544-90b7-559213ce422f Claim ID PDF Hash d042dd92f9151778... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онуннинг 37-моддаси онуннинг 37 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 142-моддаси онуннинг 142 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳар 2025 йил 23 декабрь 4-1501-2501/22040-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, кредитор вакили (ишончнома ва ордерга асосан) ***** иштирокида, кредитор «Созсо 1п)епегшЈ» маъсулияти чекланган жамиятининг қарздор «0а2 0й» маъсулияти чекланган жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасини суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: «Созсо 1и|епегтЈ» маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда кредитор деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат этиб, «0а2 0й» маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)га нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишни ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш таомилини қўллашни сўраган. Суд мажлисида кредитор вакили ариза талабларини қўллаб-кувватлаб, қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжудлиги сабабли ариза талабларини қаноатлантириб, қарздорни банкрот деб топишни сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Шу сабабли суд, қарздорни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, кредитор вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатлари билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра, аризани қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг (бундан кейин матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига мувофиқ, вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса тўловга қобилиятсизлик аломатлари ҳисобланиши белгилаб қўйилган. Қонуннинг 7-моддасига асосан, қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга. Қарздор ва кредитор тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризада қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашга ёхуд тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомилларини қўллаш зарурлигини кўрсатиши мумкин. Иш ҳужжатларидан кўринишича, «Созсо 1и|епегтЈ» маъсулияти чекланган жамияти (собиқ “Қурилиш кўчма колонна 017” ) билан «0а2 Ой» маъсулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган кафиллик шартномасига асосан 2025 йил 22 декабрь холатига солиштирма далолатномага асосан, қарздорнинг 2 632 796 154,86 сўм қарздорлиги мавжудлиги тасдиқланган ҳамда ушбу қарздорлик 2024 йил 25-26 июнда юзага келганлиги маълум қилинган. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб суд, мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаганлигини инобатга олиб, тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд деган хулосага келди. Қонуннинг 37-моддаси бешинчи қисмига кўра, кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш кўзғатиттт ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида ариза билан судга мурожаат этиши учун кредитор талабларининг асослилигини тасдиқловчи далиллар, шу жумладан суднинг қонуний кучга кирган қарори, мазкур талаблар қарздор томонидан тан олинганлигини тасдиқловчи далиллар, нотариуснинг ижро хати асос бўлади. Қонуннинг 52-моддасининг биринчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Қонуннинг 142-моддасига кўра, суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Устав фондида (устав капиталида) давлатнинг улуши бўлган корхона банкрот деб топилган тақдирда, ваколатли давлат органи ҳам тугатиш бошқарувчилигига номзод тақдим этиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга асосан суд, кредиторнинг аризасини асосли деб ҳисоблаб қаноатлантиришни ҳамда қарздор ҳисобидан кредитор фойдасига тўланган 1 236 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатларини ундиришни ва тугатиш бошқарувчиси этиб, 3-тоифали суд бошқарувчиси Тешабоев Иброхимжон йулбарсовични тайинлашни лозим деб топди. Баён этилганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги қонунининг 5, 7, 43, 51, 52, 141, 142, 241, 242- моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий кодексининг 118, 170, 176-177 ва 210-моддаларини қўллаб, суд процессуал Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: «Созсо 1п|епегтЈ» маъсулияти чекланган жамиятининг аризаси қаноатлантирилсин. «0а2 ОИ» маъсулияти чекланган жамияти тўловга қобилиясиз деб топилсин ва тугатишга доир иш юрититтт бошлансин. «0а2 ОИ» маъсулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси этиб, Тешабоев Иброхимжон йулбарсович тайинлансин. Тугатиш бошқарувчига: - ўн кунлик муддат ичида қарздор банкрот деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритишни бошланганлиги тўғрисида расмий нашрда эълон қилиш (“Биржа” ёки “Солиқ инфо” газеталари) ва чоп этилганлиги тўғрисида далилни судга тақдим этиш; - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 августдаги 224-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларида кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигига баҳо бериш ҳамда бу бўйича хулосани кредиторлар йиғилиши ва судга белгиланган тартибда тақдим қилиш (муддат 1 ой); - “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари асосида тугатишга доир ишларни олиб бориш. - оралиқ хисоботларни судга тақдим қилиб бориш ҳамда тугатиш ишларини қонунчиликда белгиланган муддатларда якунлаш чораларини кўриш юклатилсин. «Оаг Ой» маъсулияти чекланган жамияти бошқарув органи тугатиш бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари, мухрлари ва штамплари (мухрлар ва штамплар мавжуд бўлган тақдирда), моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлайди. Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда, қарздорнинг бошқарув органлари, қарздор юридик шахснинг рахбари қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлиши тўғрисида огохлантирилсин. «Оаг Ой» маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан «Созсо 1и|епегтЈ» маъсулияти чекланган жамияти фойдасига тўланган 1 236 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари тугатиш бошқарувчиси орқали ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судига бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Т .Маматожиев