Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2502/4031 Дата решения 23.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JAMILOV OTABEK RASHIDOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ризоев Ботиржон даласи Ответчик / Подсудимый Микрокредит банк
Source ID 10c953f3-eaa1-4149-a971-adc505bbf7bf Claim ID PDF Hash bbea26ff79da3b21... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 42-моддаси тисодий процессуал кодекси 42 code_article
тисодий процессуал кодексининг 201-моддаси тисодий процессуал кодекси 201 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
СУД МАЖЛИСИ БАЁННОМАСИ 23.12.2025 йил Ғиждувон тумани 4-2003-2502/4031-сонли иш Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамилов раислигида, судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, даъвогар “Ризоев Ботиржон даласи” деҳқон хўжалиги манфаатида Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “Микрокредит банк” АТБдан 96 786 000 сўм ва 30 000 000 сўм пеня, адвокат харажати учун 5 000 000 сўм ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқилмоқда. Суд мажлиси котибининг ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд мажлисига келган-келмаганлиги тўғрисидаги маълумоти: Суд мажлисида даъвогар вакили Ж.Раҳматов (раҳбар), жавобгар вакиллари А.Расулов, Ш.Яхшиев (ишончнома асосида) этмоқда. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахсларнинг шахсини аниқлади ва ваколатини текширди. Очиқ суд мажлиси иштирок этувчи шахслар розилигига биноан ўзбек тилида олиб борилишига келишилди. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахсларни судья, суд мажлиси котиби билан таништириб, суд мажлисини очиқ деб эълон қилиб, суд мажлиси олиб бориш тартибини белгилади. Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахсларга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 42-моддасида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўқиб эшиттирди. Ишда иштирок этувчи шахслардан судья ва суд мажлиси котибини рад этиш тўғрисида ариза тушмади. Раислик қилувчи иш кўриш тартибини тушунтириб, далилларни текшириш жараёни бошлашдан олдин ишда иштирок этувчи шахслардан илтимоснома ва аризалар бор ёки йўқлигини сўради. Ариза ва илтимослар бўлмади. Раислик қилувчи далилларни текширишга ўтишни эълон қилиб, далилларни текшириш тартибини тушунтирди ва сўзни даъвогар вакилига берди. Ж.Раҳматов - даъводан вос кечмоқчимиз, ушбу аризани ишга қабул қилишингизни сўрайман. Саволлар бўлмади. Раислик қилувчи сўзни жавобгар вакилига берди. А.Расулов – даъвогарнинг аризасига этирозим йўқ. Раислик қилувчи далиллар текшириш жараёнини якунлаш ва суд музокараларига ўтишни эълон қилиб, музокара учун сўзни даъвогар вакилига берди. О.Жумаев – ишни кўрмасдан қолдириш тўғрисида ажрим чиқаришни сўрайман. Раислик қилувчи сўзни жавобгар вакилига берди. А.Расулов – қонуний қарор чиқаришни сўрайман. Раислик қилувчи тарафлар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, маслаҳатда қолди. Маслаҳатдан сўнг иш бўйича ажрим чиқарди. Ажрим устидан шикоят қилиш, суд мажлиси баённомаси билан танишиш тартиби ва муддатини тушунтириб, суд мажлиси ёпиқ деб эълон қилди. Баённома Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 201-моддаси асосида тузилди. Раислик қилувчи О.Жамилов Суд мажлиси котиби С.Тўхтаев