← Назад
Решение #2829442 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 11 | — | law | |
| Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс | 114 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
8 778 символов
4-2302-2503/2341-сонли иқтисодий иш
судья Ж.Ж.Аманиязов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Беруний тумани
2025 йил 23 декабрь
Беруний туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.Аманиязов
раислигида, судья ёрдамчиси Г.Базарбаеванинг котиблигида, ХХ, ХХ,
ХХларнинг иштирокида, даъвогар ХХнинг жавобгарлар ХХ, ХХ, ХХ ҳамда
ХХга нисбатан ХХ, ХХ ҳамда гаровга қўйувчи ХХ ўрталарида 2022 йил 15
ноябрда Тўрткўл туманида ХХнинг реестр №202201526011397 рақам билан
қайд қилинган ипотека шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган
даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар ХХ (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар ХХ, ХХ (бундан буён
матнда – жавобгар деб юритилади), ХХ ҳамда ХХга нисбатан ХХ, ХХ ҳамда
гаровга қўйувчи ХХ ўрталарида 2022 йил 15 ноябрда Тўрткўл туманида
ХХнинг реестр №202201526011397 рақам билан қайд қилинган ипотека
шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 10 декабрдаги ажрими билан хусусий амалиёт билан
шуғулланувчи ХХ ҳамда Давлат кадастрлар палатаси Қорақалпоғистон
Республикаси бошқармаси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари ХХга тегишли
бўлган мулклар гаровга олинганлигини, шундай бўлсада ушбу мулкларга
қўйилган тақиқни ечтириб жавобгардан олинган кредит таъминоти сифатида
гаровга қўйганлигини, тақиқ ечилгани билан ўзларининг ипотека
шартномаси бекор қилинмаганлигини, жавобгарнинг ушбу ҳаракатлари
жиноят ишлари буйича суди биринчи инстанция ва апелляция инстанция
судлари ҳукм ва ажримларида келтирилганлигини, ипотека шартномасига
асосан гаровга олувчининг розилиги олинмаганлигини ва бу қонун
талаблариги зид эканлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни
сўради.
Жавобгарлар ва учинчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи
ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада суд мажлисида ўз
вакилларининг иштирокини таъминламади.
Суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади) 128 ва 170-моддаларига
мувофиқ уларнинг вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
2
Суд даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда
ишдаги тўпланган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга
асосан даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда –
ФК)нинг 11-моддасининг биринчи қисми тўртинчи хатбошисига кўра,
фуқаролик ҳуқуқлари битимни ҳақиқий эмас деб топиш ва унинг ҳақиқий
эмаслиги оқибатларини қўллаш йўли билан ҳимоя қилинади.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар ва ХХўртасида кредит
шартномаси тузилиб, шартномага асосан банк томонидан 72 ой муддатга
1 199 500 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи ажратилган.
Кредит шартномасига асосан 2020 йил 29 июлда даъвогар, ХХва ХХ
ўрталарида ипотека шартномаси тузилиб, кредит таъминоти сифатида ХХга
тегишли ХХжойлашган Тўйхона иморати, яъни 770,72 кв.м бўлган тўйхона
зали (А корпус) ва вестибюль (Б корпус) қисми гаровга қўйилган.
Ушбу ипотека шартномаси навбатдаги шартнома ҳисобланиб, бундан
олдин ушбу мулклари, яъни ХХга тегишли ХХжойлашган Тўйхона иморати
АТ “Алоқабанк” билан тузилган кредит шартномаси таъминоти сифатида
гаровга қўйилган.
Шунингдек, ХХга тегишли ХХжойлашган Тўйхона иморати, яъни
236,92 кв.м бўлган (Б корпус) қисми ХХ ва ХХ ўрталарида тузилган кредит
шартномаси таъминоти сифатида 2022 йил 15 ноябрда тузилган ипотека
шартномаси асосида гаровга қўйилган.
Даъвогар даъво аризасида ушбу ипотека шартномаси низоли шартнома
эканлигини келтириб, уни ФКнинг 113, 114 ва 116-моддаларига асосан
ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
ФК 113-моддасига асосан, битим ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли
(низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб
ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим).
Низоли битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабни ушбу
Кодексда кўрсатилган шахслар қўйишлари мумкин.
Ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг
оқибатларини қўлланиш тўғрисидаги талабни ҳар қандай манфаатдор шахс
қўйиши мумкин. Суд бундай оқибатларни ўз ташаббуси билан қўллашга
ҳақли.
ФК 114-моддасининг биринчи қисмига асосан, ҳақиқий бўлмаган
битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари
бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб
ҳақиқий эмасдир.
ФК 116-моддасининг биринчи қисмига асосан, қонунчиликнинг
талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек
ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим
ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс
114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади.
3
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил
28 ноябрдаги “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб
топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги 269-сонли қарори 3-бандининг иккинчи
хатбошида
битимларни
ҳақиқий
эмас
деб
топишга
ФКнинг
115–126-моддаларида назарда тутилган асослар бўйича йўл қўйилиши ҳақида
тушунтириш берилган.
Иш ҳужжатларидаги, яъни 2020 йил 29 июлда даъвогар, ХХва ХХ
ўрталарида
тузилган
навбатдаги
ипотека
шартномасининг
14-бандига асосан, гаров мулки ипотекага олувчининг розилигисиз бошқага
ўтказиш (қайта гаровга қўйиш ва ижарага бериш) тақиқланади.
Ўзбекистон Республикасининг “Ипотека тўғрисида” 04 октябрь
2006 йилдаги ЎРҚ-58-сон Қонунининг учинчи, тўртинчи ва бешинчи
қисмларига асосан, навбатдаги ипотекага, агар у ўша мол-мулк ипотекаси
ҳақидаги, амал қилиши ипотека тўғрисидаги навбатдаги шартнома
тузилаётган пайтда тугамаган олдинги шартномаларда тақиқланмаган бўлса,
йўл қўйилади.
Агар ипотека тўғрисидаги олдинги шартномада ипотека тўғрисида
навбатдаги шартномани тузиш мумкин бўлган шартлар назарда тутилган
бўлса, бундай шартнома ана шу шартларга риоя этилган ҳолда тузилиши
керак.
Ипотека тўғрисидаги олдинги шартномада белгиланган тақиққа
қарамай тузилган ипотека тўғрисидаги навбатдаги шартнома шу шартнома
бўйича ипотекага олувчи бундай тақиқни билмаганлигидан қатъи назар,
олдинги шартнома бўйича ипотекага олувчининг даъвосига биноан суд
томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Мазкур ҳолатда, жавобгар ХХга тегишли бўлган гаров мулки ипотека
тўғрисидаги олдинги шартномада белгиланган тақиққа қарамай навбатдаги
гаровга қўйилган.
Суд юқоридагиларга асосан даъвогарнинг даъво талабини асосли деб
ҳисоблайди ва даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида” 2020 йил
06 январдаги ЎРҚ-600-сон Қонунига илова қилинган Давлат божи ставкалари
миқдорлари 2-банди “б” кичик бандида номулкий хусусиятга эга даъво
аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат
божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2022 йил 28
декабрдаги РС-71-22-сонли қарорида барча ишлар бўйича даъво аризаси ва
аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида почта
харажати тўланиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги
“Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш
4
тўғрисида”ги ПФ-91-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 августдан бошлаб
базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўм қилиб белгиланган.
Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 41 200 сўм почта харажати ва
4 120 000 сўм давлат божи тўланган.
Шу боис, суд жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта
харажатини ва 4 120 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 118, 169, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво ариза қаноатлантирилсин.
ХХ, ХХ ҳамда гаровга қўйувчи ХХ ўрталарида 2022 йил 15 ноябрда
тузилган реестр №202201526011397 рақам билан қайд қилинган ипотека
шартномаси ҳақиқий эмас деб топилсин.
Жавобгар ХХдан даъвогар ХХнинг фойдасига 41 200 сўм почта
харажати ва 4 120 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ушбу ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Қорақалпоғистон
Репсубликаси судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир
ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний
кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Ж.Ж.Аманиязов