← Назад
Решение #2829449 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 111 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| нинг | 273 | 4 | law | |
| СКнинг | 111 | — | law | |
| СКнинг | 82 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 222 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Риштон тумани
2025 йил 23 декабрь
************-сонли иш
Риштон туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Эргашев раислигида,
судья ёрдамчиси С.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида, ***********нинг
жавобгар
***********нинг
банклардаги
ҳисобварақлари
бўйича
операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни, аризачи
вакили **********(ишончнома асосида)нинг иштирокида, Риштон туман
судлари биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
***********(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
***********дан (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) солиқ тўловчи
сифатида рўйхатдан ўтган.
Жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан
буён матнда Солиқ кодекси деб юритилади) 273-моддасининг солиқ
тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ
ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган
солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган
муддатда тақдим этишлари шартлиги белгиланган бўлсада, жавобгарнинг
солиқ ҳисоботи аризачига тақдим этилмаган.
Шу сабабли аризачи Солиқ кодексининг 111-моддасининг биринчи ва
иккинчи қисмларига мувофиқ судга ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини ўн кундан
кўп муддатга тўхтатиб қўйишни сўраган.
Суд мажлисида аризачи вакили аризани қувватлаб, жавобгар томонидан
суд кунига қадар солиқ органига солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим
этилмаганлиги учун жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларини ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб қўйиш тўғрисида ҳал қилув
қарори қабул қилишни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор
қилинган бўлса-да, жавобгар суд мажлисида ўз вакили иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
220-моддасига асосан суд ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг
вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор
қилади. Бунда суд аризачининг зиммасига жавобгарни суд мажлисининг вақти
ва жойи тўғрисида хабардор қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли. Суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий
деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Ушбу ҳолатда суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани
қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, жавобгар томонидан солиқ бўйича
солиқ ҳисоботини давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилиши лозим
бўлсада, тақдим этилмаган. Бу ҳолат аризага илова этилган ишдаги мавжуд
ҳужжатлар билан ҳам ўз тасдиғини топган.
Ваҳоланки, Солиқ кодекси (бундан буён матнда СК деб юритилади)нинг
273-моддасининг 4-қисмига асосан солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда
бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ
ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги
ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари
шарт.
СКнинг 111-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, солиқ тўловчининг
(солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб
туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари)
томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ
тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор
солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши
мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари
бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб
турилади.
СКнинг 82-моддасига асосан солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга
олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон
шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим
бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Солиқ тўловчи ушбу Кодексга
мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни
электрон шаклда тақдим этишга ҳақли. Юридик шахс бўлган солиқ
тўловчилар ва Якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ ҳисоботини ўзи ҳисобга
олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шакллар бўйича электрон
ҳужжат тарзида тақдим этади.
Суд, жавобгар томонидан солиқ бўйича солиқ ҳисоботини солиқ органига
топширилмаганлигини, солиқ органи томонидан юборилган хабарномалар
жавобсиз қолдирилганлигини инобатга олиб аризачининг ариза талабини
асосли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
222-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига биноан ҳуқуқий таъсир чорасини
қўллаш тўғрисидаги арз қилинган талаб қаноатлантирилган тақдирда,
иқтисодий суди ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида банклардаги
ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар
тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги “Давлат божи
тўғрисида”ги ЎРҚ-600-сонли Қонунининг 9-моддаси 12-бандига асосан
аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларда
давлат божини тўлашдан озод қилинган.
Қайд этилганларга асосан суд аризачининг ариза талабини
қаноатлантиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини
тақсимлаш масаласини ўрганиб чиқиб, давлат божи ундирилмасликни лозим
топади.
Юқоридаги баён этилган ҳолатларга кўра Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 215-222-моддаларини,
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82, 111 ва 273-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
***********нинг аризаси қаноатлантирилсин.
***********нинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операциялари
(бюджетга тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги
бахтсиз ҳодиса оқибатида соғлиқ ва ҳаётга етказилган зарарни қоплаш учун
тўлаб бериладиган маблағлар бундан мустасно) чиқиш қисми солиқ ҳисоботи
тақдим этилгунга қадар тўхтатиб қўйилсин.
***********га хизмат кўрсатувчи барча банклар ҳисобварақлар бўйича
операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолат тўлиқ бартараф
этилгандан сўнг *********** томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатма
(қарор)га асосан ҳисобварақлар бўйича операцияларни тикласин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган тартибда ўн
кунлик муддатда апелляция тартибида шикоят қилиш мумкин.
Раислик қилувчи
У.Эргашев