← Назад
Решение #2829462 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 132 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2003-2502/3980-сонли иқтисодий иш
Ғ И Ж Д У В О Н ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(келишув битимини тасдиқлаш ва иш юритишни тугатиш ҳақида)
2025 йил 23 декабрь
Ғиждувон тумани
Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди, судья О.Жамилов раислигида,
судья ёрдамчиси С.Тўхтаевнинг котиблигида, Вобкент туман фермер деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили С.Сатторов, даъвогар
раҳбари С.Бахронов, жавобгарлар вакиллари Ф.Абдуллаев, А.Абдуллаев
(ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “Шакаркент” фермер хўжалиги
манфаатида Вобкент туман фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашининг жавобгарлар “Фарҳод Лазиз агро замини” фермер хўжалиги ва
“Азим Абдулло омади” фермер хўжалигидан 87 423 871 сўм етказилган зарарни
ундириш ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни
Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар “Шакаркент” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида Вобкент туман фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари кенгаши судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар
жавобгарлар “Фарҳод Лазиз агро замини” фермер хўжалиги ва “Азим Абдулло
омади” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгарлар деб юритилади)дан
87 423 871 сўм етказилган зарарни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган кенгаш вакили вакили жавобгарлар билан
келишув битими тузишганлигини билдириб, судга келишув битимини тақдим
этиб, ушбу келишув битимини тасдиқлаб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари жавобгарлар билан
келишув битими тузишганлигини билдириб, ушбу келишув битимини тасдиқлаб
беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгарлар вакиллари даъвогар билан
келишув битими тузишганлигини билдириб, ушбу келишув битимини тасдиқлаб
беришни сўради.
Суд иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, тараф вакилининг кўрсатмаларини
тинглаб, келишув битимини иш юритишга қабул қилишни ва иш бўйича иш
юритишни тугатишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб
юритилади) 131-моддасининг учинчи қисмига кўра келишув битими иқтисодий
суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш
жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага
(маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар
томонидан тузилиши мумкин.
Келишув битими у суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган
ҳисобланади.
Тарафлар ўртасида 2025 йил 23 декабрда тузилган келишув битими
шартларига кўра, жавобгар даъвогарга 10 000 000 сўм 03.01.2026 йилга қадар
тўлаб бериш мажбуриятини олган. Даъвогар даъво талабининг 87 423 871 сўм
етказилган зарарни ундириш қисмидан воз кечган. Суд харажатларини тўлаш
жавобгар “Фарҳод Лазиз агро замини” фермер хўжалиги зиммасига юкланиши
келишилган.
ИПК 132-моддасининг тўртинчи қисмига кўра келишув битимида жавобгар
томонидан мажбуриятларни кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш
тўғрисидаги, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳақидаги,
қарздан тўлиқ ёки қисман воз кечиш ёхуд қарзни тан олиш тўғрисидаги, суд
харажатларини тақсимлаш ҳақидаги шартлар ва қонунга зид бўлмаган бошқа
шартлар кўрсатилиши мумкин.
ИПК 110-моддасининг 7-бандига кўра келишув битими тузилиб, у суд
томонидан тасдиқланган бўлса, иш юритиш тугатилади.
Демак, мазкур ҳолатда суд тарафлар ўртасида тузилган келишув битимида
қонун ҳужжатларига зид бўлган шартлар мавжуд эмаслиги ҳамда тарафлар
низони ўзаро келишув йўли билан ҳал қилганликлари яъни, иқтисодий суд низони
ҳал этишга кўмаклашганлигини инобатга олиб, келишув битимини тасдиқлашни
ва мазкур иш бўйича иш юритишни тугатишни, суд харажатларини жавобгар
“Фарҳод Лазиз агро замини” фермер хўжалиги зиммасида қолдиришни лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 110, 118, 131-133, 195-моддаларини қўллаб, суд
а ж р и м қ и л д и:
Тарафлар ўртасида 2025 йил 23 декабрдаги қуйидаги шартлар асосида
мазкур иш бўйича тузилган келишув битими иш юритишга қабул қилинсин ва
тасдиқлансин:
- жавобгарлар “Фарҳод Лазиз агро замини” фермер хўжалиги ва “Азим
Абдулло омади” фермер хўжалиги даъвогар “Шакаркент” фермер хўжалигига
10 000 000 сўмни 03.01.2026 йилга қадар тўлаб беради.
-даъвогар даъво талабининг 87 423 871 сўм етказилган зарарни ундириш
қисмидан воз кечади.
Жавобгар “Фарҳод Лазиз агро замини” фермер хўжалигидан даъвогар
“Шакаркент” фермер хўжалиги фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар “Фарҳод Лазиз агро замини” фермер хўжалигидан республика
бюджетига 1 748 477 сўм давлат божи ундирилсин.
Иш бўйича иш юритиш тугатилсин.
Мазкур ажрим устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Бухоро вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки қонуний
кучга киргач кассация шикояти (протести) тартибида шикоят бериш мумкин.
Судья
О.Жамилов