← Назад
Решение #2829463 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 587 | — | law | |
| ФКнинг | 244 | — | law | |
| ФКнинг | 597 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1706-2501/1801-сонли иш
Хўжаобод тумани
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛ В ҚАРОРИ
Судья: И.Х.Жураев
2025 йил 23 декабрь
Хўжаобод туманлараро иқтисодий судининг раиси И.Х.Жураев раислигида, судья
ёрдамчиси М.Р.Хамидовнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси
Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти манфаатида
жавобгар “Нурли келажак рамзи” фермер хўжалиги ҳисобидан 25 034 381 сўм асосий қарз, 6 421
764 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар
вакили Б.Тешабоев (ишончнома асосида) иштирокида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди
биносининг суд мажлислари залида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
“Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти манфаатида (бундан буён матнда “Даъвогар” деб
юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Нурли келажак рамзи” фермер
хўжалиги (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 25 034 381 сўм асосий қарз,
6 421 764 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон
вилоят ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида
иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, судга маълумотнома тақдим қилиб,
жавобгар 2025 йил 18 декабрь куни 3 500 000 сўм қисман тўловни амалга оширганлигини маълум
қилиб даъво талабларини қисман қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар суд мажлисининг
вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади ва судга
ўзининг ёзма эътирозларини юбормади. Марзур ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига асосан жавобгар иштирокисиз,
ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд, ишда иштирок этган
даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб,
қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд
харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан,
мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар
лизинг шартномаси шартларидан юзага келган. ФКнинг 587-моддасига кўра, лизинг шартномаси
бўйича лизинг берувчи лизинг олувчининг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан
лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса
бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 590моддасига асосан, лизинг тўлови лизинг берувчига лизинг объекти қийматининг лизинг олувчи
томонидан қопланишидан, шунингдек лизинг берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти ва “Нурли келажак рамзи”
фермер хўжалиги ўртасида 2024 йил 1 октябрь куни 24/02-4-654-сонли лизинг шартномаси
тузилган. Мазкур шартномага асосан “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти “Нурли келажак рамзи”
фермер хўжалигига 1 дона “ l rus-80Х” русумидаги тракторни лизинг асосида етказиб берган.
Жавобгар белгиланган муддатларда тўловларни амалга оширмасдан, шартнома мажбуриятларини
бажармаган. 2025 йил 10 ноябрь ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдидаги лизинг шартномаси
бўйича қарздорлиги 25 034 381 сўмни ташкил этган. Даъвогар томонидан жавобгарга мавжуд
қарздорлигини тўлаб бериш тўғрисида талабнома юборилган лекин мазкур талабнома жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 244-моддаси биринчи хатбошисида агар қонунчиликда
ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни
кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди. ФКнинг 597-моддасида агар
лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг тўловларини ўз
вақтида тўлаши, мол-мулкдан уни етказиб бериш шартларига мувофиқ фойдаланиши, уни соз
ҳолда сақлаши, ўз ҳисобидан жорий таъмирлаш ишларини бажариши, сақлаш бўйича бошқа
харажатларни амалга ошириши шартлиги белгилаб қўйилган. Шу сабабли даъвогар жавобгардан
лизинг бўйича қарздорликларни ундиришни сўраган. Бироқ жавобгар 2025 йил 18 декабрь куни 3
500 000 сўм тўловни амалга оширган, бу ҳолат даъвогар вакилининг судга тақдим этган 2025 йил 23
декабрь кунги 12-03- 06/45-сонли маълумотномаси билан ўз тасдиғини топган. Мазкур ҳолатда
даъвогарнинг асосий қарздорликни ундириш ҳақидаги талабини қисман қаноатлантириш лозим
бўлади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан 6 421 764 сўм пеня ундиришни сўраган. Лизинг
шартномасининг 8.3-бандида лизинг тўлови ушбу шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган миқдор
ва муддатларда амалга оширилмаса, лизинг олувчи тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун
учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов
суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгилаб қўйилган. Мазкур
ҳолатдан келиб чиқиб даъвогарнинг пеня ундириш ҳақидаги талаби асосли. Бироқ, ФКнинг 326моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш
оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда
қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4бандида, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Суд ушбу ҳолатларни
инобатга олиб, талаб қилинган 6 421 764 сўм пеня миқдорини 963000 сўмга қадар камайтиришни,
пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур модданинг олтинчи қисмига асосан
агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ
унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг
зиммасига юклатилиши лозим. Юқорида қайд этилганларга кўра, суд, даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар “Нурли
келажак рамзи” фермер хўжалиги ҳисобидан 21 534 381 сўм асосий қарз, 963000 сўм пеня, 41 200
сўм почта харажати ундиришни, даъво талабини қолган қисмини рад этишни ҳамда давлат божини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Баён этилганларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113, 118, 170, 176-179-моддаларига асосланиб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг
даъвогар “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти манфаатида киритган даъво аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Нурли келажак рамзи” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Ўзагролизинг”
акциядорлик жамияти фойдасига 21 534 381 сўм асосий қарз, 963000 сўм пеня, 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар “Нурли келажак рамзи” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 629
122,90 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабини қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний
кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи,
судья
И.Х.Жураев