Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2511/7627 Дата решения 23.12.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья IBRAGIMOV JASUR SHODMONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID d121f583-9c4a-4e4a-83f3-fda7319e7d9c Claim ID PDF Hash a23db36352fb3180... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 18
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 114-моддаси нинг 114 law
нинг 12-моддаси нинг 12 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
нинг 19-моддаси нинг 19 law
онуннинг 46-моддаси онуннинг 46 law
онуннинг 47-моддаси онуннинг 47 law
онуннинг 49-моддаси онуннинг 49 law
онуннинг 56-моддаси онуннинг 56 law
збекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
кодексининг 47-моддаси кодекси 47 code_article
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПКнинг 299-моддаси ИПКнинг 299 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2511/7627-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ж.Ибрагимов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Н.Хўжақулов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Қарши шаҳри 2025 йил 23 декабрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясида раислик қилувчи Н.Хўжақулов, судялар Л.Абдуллаев ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судя катта ёрдамчиси Х.Абсатторовнинг котиблигида, Қашқадарё вилоят прокуратураси бўлим прокурори Ж.Абдуллаев, Қашқадарё вилоят уй-жой коммунал бошқармаси ҳузуридаги "Қашқадарё вилоят таъмирлаш-тиклаш хизмати" давлат унитар корхонаси раҳбари Х.Исоқов (шахсий маълумотнома асосида), собиқ раҳбари Р.Никбоев (шахсий маълумотнома асосида) ва адвокати А.Шеров (ордер асосида), Қарши шаҳар ободонлаштириш бошқармаси вакили М.Бозоров (ишончнома асосида)лар иштирокида, Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан Қашқадарё вилоят уй-жой коммунал бошқармаси ҳузуридаги “Қашқадарё вилоят таъмирлаш-тиклаш хизмати” давлат унитар корхонаси томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга вилоят судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Қашқадарё вилоят уй-жой коммунал бошқармаси ҳузуридаги "Қашқадарё вилоят таъмирлаш-тиклаш хизмати" давлат унитар корхонаси (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Қарши шаҳар ободонлаштириш бошқармаси (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 222 400 874 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилиб, Қашқадарё вилоят уй-жой коммунал бошқармаси ҳузуридаги "Қашқадарё вилоят таъмирлаш-тиклаш хизмати" давлат унитар корхонаси ҳисобидан республика бюджетига 4 448 017, 48 сўм давлат божи ундириш белгиланган. Мазкур ҳал қилув қарорга нисбатан даъвогар томонидан кассация тарибида шикоят келтирилиб, унда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, биринчи инстанция суди томонидан иш шошмашошарлик билан қонун ҳужжатлари нотўғри талқин қилинган ҳолда кўриб чиқилиб, бир томонлама хулосага келинганлиги, тарафлар ўртасида тузилган шартнома ғазначиликдан рўйхатдан ўтмаганлиги сабабли шартномани ҳақиқий эмас деб топилганлиги, ваҳоланки Ўзбекистон Республикаси 2 Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб қайд этилади)нинг 114-моддаси 2-қисмида Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шартлиги белгиланганлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб қайд этилади)нинг 12-моддаси талабларига амал қилинмаганлиги, ш бўйича барча далилларни бевосита текширилмасдан барвақт хулосага келинганлиги каби важлар келтирилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари кассация шикоятини қўллаб-қувватлаб, ишлар тўлиқ бажарилганлигини, ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд эканлигини маълум қилишиб, кассация шикоятини қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўрашди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогар томонидан пудрат ишлари тўлиқ бажарилганлигини, тарафлар ўртасида тузилган шартнома ғазначилик бошқармасидан рўйхатдан ўтмаганлигини тан олишини, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокурор, кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, шикоятни рад этишни ҳамда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафларнинг тушунтиришини ҳамда прокурорнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги фикрини тинглаб, кассация шикоятида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи қисмида ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. ФКнинг 234-моддасида, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг 3 мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 17 октябрда 3-22-сонли, 4-22-сонли, 5-22-сонли, 6-22-сонли шартномалар тузилган. Даъвогар ва жавобгар томонидан 2022 йил 17 октябрдаги 3-22-сонли пудрат ишларини бажариш шартномасига асосан Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар Буюк Турон МФЙ, Кеш кўчасидаги 4 қаватли 14-сонли турар жой биносининг ташқи фасад қисмини жорий таъмирлаш учун шартнома баҳоси 79 613 728 сўмни ташкил этиб, 2023 йил 1 майдаги бажарилган ишлар далолатномасига асосан 76 368 036 сўмлик ишлар бажарилганлиги, 2022 йил 17 октябрдаги 5-22-сонли пудрат ишларини бажариш шартномасига асосан Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар Буюк Турон МФЙ, Суғдиёна кўчасидаги 4 қаватли 1-сонли турар жой биносининг ташқи фасад қисмини жорий таъмирлаш учун шартнома баҳоси 73 705 694 сўмни ташкил этиб, шундан 2023 йил 1 майдаги бажарилган ишлар далолатномасига асосан 69 664 802 сўмлик ишлар бажарилганлиги, 2022 йил 17 октябрдаги 6-22-сонли пудрат ишларини бажариш шартномасига асосан Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар Буюк Турон МФЙ, Кеш кўчасидаги 4 қаватли 12-сонли турар жой биносининг ташқи фасад қисмини жорий таъмирлаш учун шартнома баҳоси 79 613 728 сўмни ташкил этиб, 2023 йил 1 майдаги бажарилган ишлар далолатномасига асосан 76 368 036 сўмлик жами 222 400 874 сўмлик ишлар бажарилганлиги тасдиқланган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бермаганлиги натижасида тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қонуний тўхтамга келинган деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади)нинг 19-моддаси мазмунига кўра, бюджет ташкилотлари давлат буюртмачилари ҳисобланиши, давлат буюртмачилари давлат харидларини режалаштириши, бўлажак давлат харидлари тўғрисидаги эълонларни фақат молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тасдиқланган тақдирдагина махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига ва оммавий ахборот воситаларига жойлаштириши шартлиги келтирилган. 4 Ушбу Қонуннинг 46-моддасида давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли бўлмаган усулларини қонунга хилоф равишда танлашга, давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатга асосланган усулларини четлаб ўтиш мақсадида давлат харидлари ҳажмини қисмларга бўлиб ташлашга, молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тўғрисида тасдиқларга эга бўлмаган ёки ажратилган маблағлар ҳажмидан ортиқ миқдордаги давлат харидларини амалга оширишга йўл қўйилмаслиги белгиланган. Қонуннинг 47-моддаси биринчи қисмига кўра ваколатли орган давлат харидлари электрон тизимларининг ва махсус ахборот порталининг ахборотлар базалари ўртасида ахборот алмашиш орқали шартномаларнинг ягона реестрини юритади. Ушбу модданинг бешинчи қисмида қайси шартномалар тўғрисидаги ахборот шартномаларнинг ягона реестрига киритилмаган бўлса, ўша шартномалар бўйича тўловлар амалга оширилмаслиги белгиланган. Қонуннинг 49-моддаси мазмунига кўра, электрон дўконда бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача (бюджет буюртмачилари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача) қийматдаги ишларнинг, хизматларнинг давлат харидлари амалга оширилиши мумкин. Шунингдек, Қонуннинг 56-моддасида, энг яхши таклифларни танлаш воситасидаги давлат хариди қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда амалга оширилиши назарда тутилган: ғолибни аниқлаш мезонлари товар (иш, хизмат) давлат харидининг нафақат пул ифодасига, балки миқдорий ва сифат баҳосига ҳам эга бўлади; товарнинг (ишнинг, хизматнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваригача (бюджет буюртмачилари учун олти минг бараваригача) бўлган миқдорни ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 22 декабрда 2850-рақами билан рўйхатдан ўтказилган “Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидалари”нинг 3-бандида, ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган юридик мажбуриятлар, шунингдек уларга ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан сўнг кучга кириши назарда тутилган. Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талабларига зид тарзда давлат харидлари режалаштирилмасдан, молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тўғрисида тасдиқларга эга бўлмагани ҳолда, ишларнинг давлат хариди электрон дўкон ёхуд танлаш орқали савдолар ўтказилмасдан даъвогар билан қонунчилик талабларига зид тарзда тўғридан-тўғри шартнома тузилган. 5 Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-моддасини биринчи қисмида товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шартлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандида ҳисобварақ-фактура – Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланиши қайд этилган. Шунингдек, Низомнинг 10-бандида агар ушбу Низомнинг 12-бандида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ҳисобварақ-фактуралар электрон шаклда расмийлаштирилади ва уларнинг сақланиши ҳамда ҳисоби юритилиши электрон ахборот тизимида амалга оширилиши белгиланган. Тарафлар ўртасида ўзаро ҳисоб-фактуралар расмийлаштирилган бўлиб, бироқ ушбу ҳисоб-фактура ҳам Низом талабларига мувофиқ электрон шаклда расмийлаштирилмаган. Баён қилинганларга кўра, жавобгарнинг кассация шикоятида билдирилган важлари асоссиз бўлиб, биринчи инстанция суди низо бўйича даъво талабларини рад этишда, моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри қўллаган ҳолда, қонуний суд ҳужжатини қабул қилган. ИПКнинг 66-моддасида иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланиши белгиланган. ИПК 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаиназаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. ИПКнинг 299-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг 6 қонунийлигини ва асослигини текширади. Суд янги далилларни текшириш ва янги фактларни аниқлаш мумкин. ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақлилиги белгиланган. ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Судлов ҳайъати юқорида қайд этилган ҳолатларга ҳамда моддий ва процессуал қонун нормаларининг талабларига асосланиб, даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогардан республика бюджетига 2 224 008,74 сўм давлат божи ундиришни, почта харажатлари тўланганлиги инобатга олиб ўзининг зиммасида қолдиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 299, 301, 302, 303-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Қашқадарё вилоят уй-жой коммунал бошқармаси ҳузуридаги "Қашқадарё вилоят таъмирлаш-тиклаш хизмати" давлат унитар корхонасининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Қашқадарё вилоят уй-жой коммунал бошқармаси ҳузуридаги "Қашқадарё вилоят таъмирлаш-тиклаш хизмати" давлат унитар корхонасидан республика бюджетига 2 224 008,74 сўм давлат божи ундирилсин. Қашқадарё вилоят уй-жой коммунал бошқармаси ҳузуридаги "Қашқадарё вилоят таъмирлаш-тиклаш хизмати" давлат унитар корхонаси томонидан почта харажатлари тўланганлиги инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин. Мазкур қарор юзасидан ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан биринчи инстанция суди орқали вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Н.Хўжақулов ҳайъат аъзолари Л.Абдуллаев Ҳ.Турсунов