← Назад
Решение #2829497 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
20
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 638 | — | law | |
| ФКнинг | 673 | — | law | |
| пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекс | 638 | — | code_article | |
| нинг | 234 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| онуни | 2 | — | law | |
| ФКнинг | 112 | — | law | |
| Кодекс | 114 | — | code_article | |
| бундай битим ФК | 116 | — | law | |
| ФКнинг | 113 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 20 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ФКнинг | 114 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 299 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 301 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 302 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1806-2501/5628-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья ***
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья ***
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 23 декабрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясида раислик этувчи ***, ҳайъат аъзолари судьялар *** ва
***дан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси ***нинг котиблигида, Яккабоғ
туманлараро иқтисодий судининг
2025 йил 8 сентябрдаги ҳал қилув
қарорига нисбатан Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси
томонидан берилган кассация шикояти бўйича ишни Қашқадарё вилоят
прокуратураси бўлим прокурори Ж.Абдуллаев, Ғазначилик бошқармаси вакили
Х.Махматқулов (ишончнома асосида), даъвогар вакили С.Норбўтаев
(ишончнома асосида), лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда —
даъвогар ва/ёки пудратчи) судга жавобгар *** (кейинги ўринларда — жавобгар
ва/ёки буюртмачи, мактаб таълим бўлими)га нисбатан даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, 2025 йил 8 январда тузилган 2-сонли пудрат шартномасини
ҳақиқий эмас деб топиш ва ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаган ҳолда
жавобгардан 495 502 286 сўм бажарилган ишлар қийматини ундиришни
сўраган.
Суднинг 2025 йил 22 августдаги ажрими билан Қашқадарё вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва молия
бош бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Суднинг 2025 йил 9 январдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво талаби
тўлиқ қаноатлантирилган.
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан Қашқадарё вилоят Ғазначилик
хизмати бошқармаси кассация шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида
янги қарор қабул қилишни сўраган.
Бунга асос сифатида суд томонидан иш учун муҳим ҳолатлар
аниқланмаганлиги, моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги,
тузилган шартнома Ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтмаганлиги, давлат
харидлари тўғрисидаги қонун талаби бузилганлиги, объект тендер орқали
олинмаганлиги каби важлар келтирилган.
Суд мажлисида иштирок этган Ғазначилик бошқармаси вакили кассация
шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили кассация
шикоятини қаноатлантирмасдан ҳал қилув қарорини ўз кучига қолдиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Қашқадарё вилоят прокурорининг катта
ёрдамчиси Ж.Абдуллаев кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида ажрим нусхаси Қашқадарё
вилояти Иқтисодиёт ва Молия бош бошқармаси ва ***га етказилган бўлсада,
суд муҳокамасида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг
127, 274-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини
эшитиб, прокурор хулосасини муҳокама қилиб, кассация шикоятида
келтирилган важларни ишдаги далиллар ва қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб
чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини
қаноатлантирмасдан, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, шартноманинг 1.1-банди шартларига
асосан, пудратчи буюртмачининг буюртмасига ва тузилган лойиҳа смета
ҳужжатларига асосан мактаб таълим бўлимига қарашли 98-сонли мактаб
биносини ички ва ташқи фасад қисмини таъмирлаш ишларини бажаришни,
буюртмачи эса бажарилган ишларни қабул қилиб олишни ҳамда тўловни
амалга оширишни ўз зиммасига олган.
Шартноманинг 4.1-бандига кўра, шартнома имзоланган кундан бошлаб
10 кун муддат ичида буюртмачи таъмирлаш ишларни бошлаш учун ойлик
тўлов миқдорининг 30 % ёки 150 000 000 сўм аванс тариқасида маблағни
кўчириши, қолган 70 %ни ойлик ҳисобот (Ф-2) берилгандан сўнг 10 банк
ишида амалга оширишига шартлашилган (келишилган).
Даъвогар шартномага асосан 500 000 000 сўм қийматида пудрат
ишларини бажарган, кўрсатилган пудрат ишлари жавобгар томонидан Ф-3, Ф-5,
электрон ҳисобварақ-фактура билан қабул қилиб олинган ва тасдиқланган.
Бироқ, жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаган.
Даъвогарнинг жавобгардан ушбу қарздорликни тўлаш юзасидан қилган
мурожаатлари натижасиз қолган.
ФКнинг 638-моддаси биринчи қисмига асосан агар пудрат
шартномасида бажарилган ишга ёки унинг айрим босқичларига олдиндан ҳақ
тўлаш назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи пудратчига шартлашилган ҳақни
иш тегишли тарзда ва келишилган муддатда ёхуд буюртмачининг розилиги
билан муддатидан олдин бажарилиб, унинг натижалари узил-кесил
топширилганидан кейин тўлаши шарт.
ФКнинг 673-моддаси биринчи қисмига биноан буюртмачи пудратчининг
бажарган иши учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш
пудрати шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ тўлайди. Қонун
ёки шартномада тегишли кўрсатмалар бўлмаса, пудратчи томонидан
бажарилган ишлар учун ушбу Кодекснинг 638-моддасига мувофиқ ҳақ
тўланади.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, тарафлар ўртасида тузилган пудрат
шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ва ҳақиқий эмаслик оқибатларини
қўллаган ҳолда 495 502 286 сўм бажарилган ишлар қийматини ундириш
сўралган.
Судлов ҳайъати кассация шикоятида қайд этилган важларни ишдаги
далиллар ва қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, иш бўйича тақдим
этилган назорат ўлчови хулосасини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра
биринчи босқич судининг ҳал қилув қарорини асосли қабул қилинган деб
ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда –
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият фуқаролик
ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо
ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг2022
йил
31 январдаги “Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва
амалга
ошириш
тартибини
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 46-сон қарори билан тасдиқланган “Қурилиш соҳасида пудрат
ташкилотларини белгилаш бўйича электрон давлат харидларини ташкил этиш
ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги”ги Низом талабларига кўра, мақсадли
дастурларга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими
бюджетларининг, шунингдек, бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа
жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектларни
(кейинги ўринларда — объектлар) лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция
қилиш ва мукаммал таъмирлаш учун лойиҳа-қидирув ва пудрат
ташкилотларини фақат давлат харидлари электрон тизимининг электрон тендер
савдолари платформаси (кейинги ўринларда — платформа) орқали рейтинг
кўрсаткичлари асосида аниқланиши белгиланган.
Мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳасига ажратилган маблағлардан
самарали фойдаланиш ва уларни иқтисод қилиш, келгусида мактабгача таълим
ташкилотлари, умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактабларни сақлаш
харажатларини
қисқартириш
мақсадидаЎзбекистон
Республикаси
Президентининг 2024 йил 8 февралдаги “Мактабгача ва умумий ўрта таълим
соҳаси объектларини барпо этишда буюртмачи хизмати фаолиятини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-65-сон қарори 3-банди гхатбошида, объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш
бўйича пудрат ташкилотлари танлови учун “Шаффоф қурилиш” миллий
ахборот тизимининг электрон тендер платформасига жойлаштириш тартиби
жорий этилган.
Аммо, ишдаги ҳужжатлар ва ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришларига кўра, мактаб таълим бўлимига қарашли 98-сонли мактаб
биносини ички ва ташқи фасад қисмини таъмирлаш ишларини бажаришучун
давлат харидлари электрон тизимининг электрон тендер савдолари
платформасидатанлов савдолари ўтказилмаган ва “Шаффоф қурилиш” миллий
ахборот тизимининг электрон тендер платформасига жойлаштирилмаган.
Бундан ташқари, шартноманинг 4.4-банди талабларига кўра, 2016 йил 23
декабрда №2850-сон билан Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигидан
рўйхатдан
ўтказилган
“Ўзбекистон
Республикаси
бюджет
тизими
бюджетларининг ғазна ижроси қоидасининг VI-боб III-параграф 73-бандида
“IV гуруҳ харажатлари бўйича юридик мажбуриятлар буюртмачилар
томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар)
билан тузган шартномалари ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган
ҳолатлар (йиғимлар, бадаллар, солиқлар ва бошқа тўловлар бўйича юридик
мажбуриятлар) асосида ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилиши ёки
ҳисобга олиниши шарт” деб кўрсатилган ушбу қоидага асосан шартнома
тегишли тартибда ғазначилик бўлими рўйхатдан ўтказилгандан сўнг кучга
кириши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасига мувофиқ,
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан
ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб
берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган
ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан
ўтказилганидан кейин кучга киради.
Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28
февралдаги “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-594-сонли Қарорининг 6бандида, Белгилаб қўйилсинки, бюджет тизими бюджетлари маблағлари
ҳисобидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан
шартномалари, шунингдек буюртмачиларнинг бюджет тизими бюджетлари
маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид шартномалари мажбурий
тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шарт ва фақат у амалга
оширилгандан кейин кучга киради қатъий белгилаб қўйилган.
Бироқ, ишдаги ҳужжатлар ва Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати
бошқармаси томонидан судга тақдим қилинган 2025 йил 3 сентябрдаги 01-
35/475-сонли маълумотномага кўра, шартнома Ғазначилик бошқармаси Давлат
харидларини ривожлантириш ва мониторинг бўйича шўъбасида рўйхатдан
ўтмаганлиги хабар қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 апрелдаги “Давлат
харидлари тўғрисида”ги Қонуни 2-моддаси учинчи бандига кўра, Ўзбекистон
Республикасининг бюджет тизими бюджетларининг, шунингдек бюджет
ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг маблағлари
ҳисобидан молиялаштириладиган давлат харидларига ушбу Қонуннинг амал
қилиши белгиланган.
Давлат буюртмачилари тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги
тўғрисидаги ахборотни шартнома тузилган пайтдан эътиборан беш иш куни
ичида махсус ахборот порталига жойлаштириши шарт.
Тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборот махсус
ахборот порталига жойлаштирилмаган бўлса, ушбу шартномалар бўйича
тўловлар амалга оширилмайди.
Давлат буюртмачиси ушбу моддада назарда тутилган давлат
харидларини амалга ошириш чоғида харид қилиш тартиб-таомилларининг
бошқа рақобатли турларидан ҳам ушбу Қонун талабларига мувофиқ
фойдаланиши мумкин.
Агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва
қарорларида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарорларида товарнинг (ишнинг, хизматнинг) давлат харидини тўғридан-тўғри
шартнома асосида амалга оширишга рухсат берилса, шартнома ва шартномага
оид қўшимча келишувлар Комплекс экспертиза қилиш марказида комплекс
экспертизадан ўтказилиши лозим, бундан қонунчиликда белгиланган ҳоллар
мустасно.
Фавқулодда ҳолатнинг олдини олиш мақсадида ваколатли орган
томонидан тўғридан тўғри шартномалар тузиш ўрнига ҳадли келишувдан ёки
кичик
қийматли
хариднинг
соддалаштирилган
тартиб-таомилидан
фойдаланишга рухсат берилади.
Бироқ, жавобгарга даъвогар билан пудрат шартномани тузиш учун
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорларида ва(ёки)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида тўғридантўғри шартнома асосида амалга оширишга рухсат берилмаган.
ФКнинг 112-моддаси биринчи қисмида, битимнинг нотариал шаклига
ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг
ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий
бўлмайди. Кодекс 114-моддасига кўра, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий
эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик
оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг2016 йил
23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан
келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги 306-сон қарорининг 4-бандига кўра, агар қонун
ҳужжатларида қурилиш пудрати шартномаси фақат электрон дўкон, танлов,
тендер, ягона етказиб берувчи билан амалга ошириладиган давлат харидлари
натижалари асосида тузилиши назарда тутилган бўлиб, шартнома савдолар
ўтказилмасдан тузилган бўлса, бундай битим ФКнинг 116-моддасига асосан ўзўзидан ҳақиқий эмасдир. Судлар шуни инобатга олишлари лозимки, агар қонун
ҳужжатларида қурилиш пудрати шартномасини тузишнинг мажбурий шарти
сифатида танлов (тендер) савдолари ўтказилиши назарда тутилган бўлса,
бундай шартнома шартларини ўзгартириш юзасидан қўшимча келишув тузиш
учун пудрат ташкилотини ғолиб деб топган танлов (тендер) комиссиясининг
белгиланган тартибда кўриб чиқилган ва расмийлаштирилган баённомаси асос
бўлади. Агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса,
танлов (тендер) савдолари натижалари бўйича тузилган шартнома шартларини
тарафларнинг келишуви билан ўзгартиришга йўл қўйилмайди. Танлов (тендер)
савдолари натижалари юзасидан тузилган шартномага тарафларнинг
келишувига асосан киритилган ўзгартиришлар ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдирлиги
ҳақида раҳбарий тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2014 йил 28 ноябрдаги “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий
эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 269-сон қарори 11-бандида, агар
қонунчилик талабларига ёки битим тарафларининг келишувига кўра, у
нотариал тасдиқланиши ёки қонунчиликка мувофиқ давлат рўйхатидан
ўтказилиши лозим бўлса, суд нотариал шаклига ёки давлат рўйхатидан ўтказиш
талабига риоя этилмаганлиги сабабли битимни ҳақиқий эмас деб топиши
мумкинлиги ҳақида раҳбарий тушунтириш берилган.
Бундай
ҳолларда,
жавобгар
бюджет
ташкилоти
эканлиги,
молиялаштириш давлат ҳамда маҳаллий бюджети маблағи ҳисобидан амалга
оширилиши,пудрат шартномаси бўйича танлов савдолари ўтказилмаганлиги,
шартнома “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимининг электрон тендер
платформасига жойлаштирилмаганлиги, тарафлар ўртасида тузилган пудрат
шартнома ғазначиликдан мажбурий тартибда рўйхатдан ўтказилиши шарт
бўлишига қарамасдан, рўйхатдан ўтказилмаганлиги, тўғридан-тўғри шартнома
асосида амалга оширишга рухсат берилмаган муносабати билан тарафлар
ўртасида тузилган пудрат шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.
Демак, юқорида қайд этилганларнинг таҳлилларига асосан, тарафлар
ўртасида тузилган пудрат шартномаси ўз-ўзидан ҳақиқий эмас ва битимнинг
ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик
оқибатларга олиб келмайди.
Шу билан бирга, ФКнинг 113-моддасига асосан, битим ушбу Кодексда
ва бошқа қонунларда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб
топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар,
ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим).Низоли
битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабни ушбу Кодексда
кўрсатилган шахслар қўйишлари мумкин.Ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим
ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўлланиш тўғрисидаги талабни ҳар
қандай манфаатдор шахс қўйиши мумкин. Суд бундай оқибатларни ўз
ташаббуси билан қўллашга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28
ноябрдаги “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 269-сон қарори 7-банди иккинчи хат бошида, ўзўзидан ҳақиқий бўлмаган битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш
тўғрисидаги талабни бундай битим ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир қилувчи ҳар
қандай манфаатдор шахс тақдим этиши мумкин. Шу билан бирга, суд ўз-ўзидан
ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини ўз ташаббуси
билан ҳам қўллашга ҳақлилиги тўғрисида раҳбарий тушунтириш берилган.
Тақдим этилган ҳужжатларга кўра, Косон туман прокуратурасининг
2025 йил 01 апрелдаги №01.06-01/25-сонли талабномаси ва “SQ
NS U I N” масъулияти чекланган жамияти томонидан даъвогарни
Косон туман 98-сонли умумий ўрта таълим мактабини ички ва ташқи фасадини
таъмирлаш ишларини ҳақиқатда бажарилганлиги ҳолати бўйича назорат ўлчови
ўтказилган, назорат ўлчови натижасида расмийлаштирилган ҳужжатларга кўра,
объектда ҳақиқатда 495 502 286 сўмлик ишлар бажарилганлиги ва 4 497 714
сўмлик ишлар тўловга ортиқча тақдим этилганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик
шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи
фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли Қарорининг 8-банди
7-хатбошисида агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга
киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг
мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар,
кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини
қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги ҳақида раҳбарий
тушунтириш берилган.
Даъвогарнинг объектда ҳақиқатда пудрат ишларини 495 502 286 сўм
қийматида
бажарилганлиги
ҳолати
факти
тарафлар
ўртасида
расмийлаштирилган Ф-2,Ф-5, таъмирлашни тугаллаб фойдаланишга топшириш
учун тузилган комиссияси далолатномаси, электрон ҳисобварақ-фактура, Косон
туман прокуратурасининг 2025 йил 01 апрелдаги №01.06-01/25-сонли
талабномаси, “SQ
NS U I N” масъулияти чекланган жамияти
томонидан даъвогарни Косон туман 98-сонли умумий ўрта таълим мактабини
ички ва ташқи фасадини таъмирлаш ишларини ҳақиқатда бажарилганлиги
ҳолати бўйича ўтказилган назорат ўлчови натижасида расмийлаштирилган
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топиши сабабли инкор этиб бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 20-моддаси бешинчи қисмига
кўра, инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага
келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига
талқин этилади.
Қонунчиликга кўра, тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат
органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи
органлар, шунингдек банклар билан ўзаро муносабатларида тадбиркорлик
фаолияти субъекти ҳуқуқларининг устуворлиги принципи амал қилиб, унга
мувофиқ қонунчиликда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан
боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва
ноаниқликлар тадбиркорлик фаолияти субъектининг фойдасига талқин
этилади.
ИПК 13-моддаси талабларига кўра, низоли муносабатни тартибга
солувчи ҳуқуқ нормалари мавжуд бўлмаган тақдирда, суд шунга ўхшаш
муносабатларни тартибга соладиган ҳуқуқ нормаларини қўллайди, бундай
нормалар ҳам мавжуд бўлмаганда эса низони қонунларнинг умумий асослари
ва мазмунига таяниб ҳал қилади. Тадбиркорлик субъектлари ва давлат
органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи
органлар, шунингдек банклар ўртасидаги низолар бўйича ишларни кўриб
чиқишда қонунчиликда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан
боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва
ноаниқликлар тадбиркорлик субъектининг фойдасига талқин этилади.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Шу сабабли биринчи босқич суди даъвогарнинг пудрат шартномасини
ҳақиқий эмас деб топишни ва ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаган ҳолда
495 502 286 сўм бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабини
асосли деб ҳисоблаб уни қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга келган.
Ушбу ҳолатда тарафлар ўртасида тузилган пудрат шартномаси бўйича
танлов савдолари ўтказилмаганлиги, “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот
тизимининг электрон тендер платформасига жойлаштирилмаганлиги, тарафлар
ўртасида тузилган шартнома ғазначиликдан мажбурий тартибда рўйхатдан
ўтказилиши шарт бўлишига қарамасдан, рўйхатдан ўтказилмаганлиги,
тўғридан-тўғри шартнома асосида амалга оширишга рухсат берилмаган
муносабати билан тарафлар ўртасида тузилган шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий
эмаслиги сабабли, пудрат шартномасини ҳақиқий эмас деб топилиб, битимнинг
ҳақиқий эмаслик оқибатлари қўлланилиб, пудрат шартнома бўйича бажарилган
ишларни аслича қайтариб бериш мумкин бўлмаганлиги сабабли унинг
қийматини жавобгардан пул шаклида ундирилиши лозим.
Чунки, ФКнинг 114-моддаси биринчи ва иккинчи қисмига асосан,
Ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган
оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган
пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг
ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши,
олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан
фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда)
қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг
бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул
билан тўлаши шартлиги белгиланган.
Биринчи босқич суди тарафлар ўртасида пудрат шартнома ўз-ўзидан
ҳақиқий эмаслиги боис шартноманинг ҳақиқий эмаслиги оқибатини қўллаган
ҳолда даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 495 502 286 сўм бажарилган
ишлар қийматини ундириб тўғри хулосага келган.
Баён қилинганларга кўра, кассация шикоятида билдирилган важлар
асоссиз бўлиб, биринчи инстанция суди низо бўйича даъво ариза талабини
қаноатлантиришда, моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри қўллаган
ҳолда, қонуний суд ҳужжатини қабул қилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
299-моддасини биринчи қисмига кўра, суд ишни кассация инстанциясида
кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини
ва асослигини текширади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
301-моддасининг биринчи бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз
қолдиришга,
кассация
шикоятини
(протестини)
эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақлилиги белгиланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
302-моддасини биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ
аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисобланган, иш учун аҳамиятли бўлган
ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган
хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал
ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асос бўлиши белгиланган.
Ушбу ҳолатда, ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асослар мавжуд эмас.
ИПКнинг 118-моддаси 3-қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган
тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод
қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда жавобгардан республика бюджетига ундирилиши, ушбу модданинг
6-қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш
ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган
бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикояти юзасидан
тарафларнинг важларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармасининг кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг
2025 йил 8 сентябрдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, почта
ҳаражатини зиммасига қолдиришни кассация инстанцияси учун жавобгардан
Республика бюджетига 7.015.022 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 299, 301, 302, 303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармасининг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 сентябрдаги
4-1806-2501/5628-сонли иқтисодий иши бўйича қабул қилинган ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Кассация инстанцияси учун ихтиёрий равишда тўлаб чиқилган почта
ҳаражати зиммасига қолдирилсин.
***дан кассация инстанцияси учун Республика бюджетига 7.015.022 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарор устидан Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий судлов хайъатига
тафтиш тартибида шикоят бериш мумкин.
Раислик этувчи:
***
Ҳайъат аъзолари:
***
***