← Назад
Решение #2829498 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 735 | 1 | code_article | |
| ФКнинг | 736 | 2 | law | |
| олларда ушбу Кодекс | 734 | — | code_article | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2503/21872-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 23 декабрь
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов
раисилигида, судья ёрдамчиси И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакили А.Юсупов (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо саноат палатаси
Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар FFFFFFFFАТБ манфаатида
жавобгар
–
FFFFFFFFМЧЖ
ҳисобидан
64 000 000 сўм муддати келмаган кредит асосий қарзи ва 8 329 000 сўм миқдорида
кредит фоизи қарздорлигини ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги иқтисодий
ишни Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогар FFFFFFFFАТБнинг Фарғона минтақавий
филиали ва жавобгар FFFFFFFFМЧЖ ўртасида 2025 йил 07 март куни 56-сонли кредит
шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра банк муассасаси қарздорга тадбиркорликни
ривожлантириш
мақсадида
64 000 000 сўм миқдорида кредит маблағларини ажратиши, қарздор эса кредит
маблағларини шартномада белгиланган тартибда ва муддатларда тўлаб бориш
мажбуриятини ўз зиммаларига олган.
Кредит шартномаси иловасига қарздор кредит асосий қарзи ва фоизларини
шартнома иловасида белгиланган миқдорларда тўловларни тўлаши лозим бўлган.
Қарздор мунтазам равишда кредит асосий қарзи ва фоизи тўловларини
кечиктириб, муддати ўтган қарздорликка йўл қўйган.
Қарздор
FFFFFFFFМЧЖ
томонидан
2025 йил 03 октябрь ҳолатига муддати ўтган кредит фоизидан 8 329 000 сўм миқдорида
қарздорлик вужудга келган.
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар FFFFFFFFАТБ манфаатини кўзлаб, жавобгар FFFFFFFFМЧЖга нисбатан судга
даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар FFFFFFFFМЧЖ ҳисобидан кредитнинг
асосий қисмидан 64 000 000 сўм муддати келмаган асосий қарз, муддати ўтган кредит
фоизидан 8 329 000 сўм ва суд харажатларини жавобгардан ундиришни, ишни палата
вакили иштирокисиз ўтказишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кўргазма бериб, даъво талабларини қувватлаб,
судга маълумотнома тақдим қилиб, даъво аризаси судга топширилгандан сўнг тўловлар
қисман
амалга
оширилганлигини
билдириб,
даъвонинг
қолган
қисмини
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисига вакил иштироки таъминланмади. Суд ишни
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170-моддаларига
асосан жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Савдо саноат палатаси ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Суд иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб қуйидагиларга
асосан даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
735-моддасининг
1-қисмида “Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган
муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт” деб белгиланган.
ФКнинг 736-моддасининг 2-қисмида “Агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб
(бўлиб бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги
қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг
қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни
талаб қилишга ҳақли” деб белгиланган.
ФК 234-моддасида “Мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга
асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи:
мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади” деб белгиланган.
ФК 236-моддаси талабларига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 238-моддаси талабларига кўра мажбурият келишилган ва тарафлар учун
мақбул усулда бажарилиши керак.
ФК 736-моддаси биринчи қисмига кўра Агар қонунчиликда ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини
вақтида қайтармаган ҳолларда ушбу Кодекснинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда
тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак
бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма
юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда
тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар FFFFFFFFАТБнинг Фарғона минтақавий
филиали ва жавобгар FFFFFFFFМЧЖ ўртасида 2025 йил 07 март куни 56-сонли кредит
шартномаси тузилган, унга кўра банк муассасаси томонидан қарздорга тадбиркорлик
фаолиятини
ривожлантириш
учун
64 000 000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган.
Жавобгар кредит шартномаси иловасида кўрсатилган тўлов граффикларига риоя
қилмасдан, кредит тўловларини мунтазам равишда бузиб келган. Жавобгарнинг
даъвогар олдида 2025 йил 03 октябрь ҳолатига муддати ўтган кредит фоизидан 8 329 000
сўм кредит қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогар томонидан муддати ўтган кредит фоизларини тўлаш тўғрисида
жавобгар номига юборилган талабнома ижросиз қолдирилган.
Шу боис, даъвогар фойдасига жавобгардан кредит тўловларини ундириш
тўғрисида судга даъво аризаси киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган
мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли Қарори
9-бандида “Судлар инобатга олишлари лозимки, кредит мажбуриятларининг ижроси
кечиктирилган давр учун неустойка (пеня ва жарима шаклида) ёки мажбуриятларнинг
бажарилишини ўз вақтида таъминламаганлик учун оширилган фоизлар белгиланишидан
фарқли ўлароқ, кредит шартномасида мазкур шартнома бўйича мажбуриятларнинг
бажарилиши муддати кредит ташкилоти томонидан узайтирилган тақдирда кредитдан
фойдаланганлик учун фоиз устамасининг оширилиши (кўпайтирилиши) назарда
тутилиши мумкин. Кредит шартномаси бўйича асосий қарзни (ёки асосий қарзнинг бир
қисмини) қайтариш муддати узайтирилган даврдаги банк фоизлари устамасининг
оширилиши қарздор томонидан мажбуриятларни ўз вақтида бажармаганлик учун
тўланадиган неустойка ёки оширилган фоизлар шаклидаги жавобгарлик бўлмай, судлар
томонидан унга кредит маблағларидан фойдаланганлик учун шартномавий тўлов шакли
сифатида қаралиши лозим” – деб тушунтириш берилган.
Даъвогарнинг берган кўргазмаси ва судга тақдим қилинган маълумотномасига
асосан жавобгар томонидан 5 771 822 сўм фоиз қарздорлиги тўланган, тўланмаган
муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги 2 557 178 сўмни ташкил қилади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.1.3-бандида қарз олувчи томонидан
мазкур кредит шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари
бажарилмаган ҳолларда банк кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин ундириш
ҳуқуқи кўрсатилган.
Шу боис, суд даъвонинг жавобгардан муддати ўтмаган кредит асосий қарзи ва
унга нисбатан муддати ўтган кредит фоиз тўловларини ундириш талабини асосли деб
ҳисоблаб, кредитнинг асосий қисмидан 64 000 000 сўм муддати келмаган асосий қарзни
ҳамда фоиз қарздорлиги 2 557 178 сўм кредит тўловларини ундириш талабини
қаноатлантиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим
топди.
Баён қилинганларга асосланган ҳолда, суд, даъвони қисман қаноатлантириб,
даъвогар FFFFFFFFАТБ фойдасига жавобгар FFFFFFFFМЧЖдан кредитнинг асосий
қисмидан 64 000 000 сўм муддати келмаган асосий қарзни ҳамда фоиз қарздорлиги 2 557
178 сўм ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасига мувофиқ ишни кўриш билан боғлиқ ҳисобланган
1 446 580 сўм давлат божини жавобгар FFFFFFFFМЧЖдан ундириш лозим бўлади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар FFFFFFFFАТБ фойдасига жавобгар FFFFFFFFМЧЖдан 64 000 000 сўм
муддати келмаган асосий қарзни ҳамда фоиз қарздорлиги 2 557 178 сўм ва 41 200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар FFFFFFFFМЧЖ ҳисобидан 1 446 580 сўм миқдорида давлат божи
Республика бюджетига ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида
апелляция шикояти, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация шикояти беришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Х.Жамолиддинов