← Назад
Решение #2829504 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПК | 281 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2509/4126-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья ***
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья ***
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қарши шаҳри
ҚАРОРИ
2025 йил 23 декабрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясида раислик қилувчи ***, ҳайъат аъзолари судьялар ***
ва ***дан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Хўжаёровнинг
котиблигида, (тарафлар иштирокисиз), Касби туманлараро
иқтисодий
судининг 2025 йил 6 ноябрда қабул қилинган ажримига нисбатан «***»
масъулияти чекланган жамияти томонидан келтирган апелляция шикояти
бўйича ишни вилоят суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аризачи «***» масъулияти чекланган жамияти, Касби туманлараро
иқтисодий судига, ариза билан мурожаат қилиб, қарздор “***” фермер
хўжалигини умумбелгиланган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни
сўраган.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 6 ноябрдаги ажрими
билан ариза кўрмасдан қолдирилган.
«***» масъулияти чекланган жамияти апелляция шикояти билан
мурожаат қилиб, унда судининг 2025 йил 6 ноябрдаги ажримини бекор
қилишни сўраган.
Судга апелляция шикояти билан мурожаат этган «***» масъулияти
чекланган жамияти вакили илтимоснома билан мурожаат этиб, унда ишни
ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида “***” фермер хўжалиги
хабардор бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг
128, 274-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, апелляция
шикоятидаги важларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра биринчи
инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Иш хужжатларидан маълум бўлишича, аризачининг аризаси суднинг
2025 йил 6 октябрдаги ажрими билан иш юритишга қабул қилинган ва аризани
кўриш 2025 йил 6 ноябрь куни соат 14:10 да Касби туманлараро иқтисодий
судининг биносида кўриб чиқиш учун тайинланган ҳамда қарздор “
d r v
S nj r” фермер хўжалигининг муваққат бошқарувчиси этиб суд бошқарувчиси
тайинланган.
Суднинг ажрими тарафларга гибрит почта тизими орқали 2025 йил
10 октябр куни юборилган ва Аризачи “***” масъулияти чекланган жамияти
шаклидаги хорижий корхонасига 2025 йил 10 октябрь куни соат 19:00да
етказилган.
Шунингдек, мазкур ажрим гибрит почта тизими орқали юборилганлиги
ҳақида қарздор “
d r v S nj r” фермер хўжалигига 2025 йил 10 октябрь куни
соат 19:00 да етказилган.
Бироқ, мазкур иш юзасидан аризачи ҳамда қарздор вакиллари ҳабардор
бўлган бўлса-да, ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида судга маълум
қилинмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 107-моддаси 6-бандига кўра, даъвогар биринчи суд
мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз
қилмаган бўлса, суд даъвони кўрмасдан қолдиради.
Лекин суд мажлисига аризачи вакили, муваққат бошқарувчи ҳамда қарздор
вакиллари келмаган иш хужжатларида аризачи ҳамда қарздор вакили ишни
ўзининг иштирокисиз кўриш тўғрисидаги аризаси билан мурожаат этмаган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 24 майдаги
13-сонли “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг
21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича ҳал
қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш шаклларидан
бири ҳисобланади. ИПК нинг 107-моддасида кўрсатилган даъво аризасини
кўрмасдан қолдириш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланади ва кенгайтирилган
тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмаслиги ҳақида тушунтириш берилган.
ИПК 281-моддаси иккинчи қисмига асосан биринчи инстанция судининг
қарори, ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган
апелляция шикояти (протести) ушбу бобда суднинг ҳал қилув қарори устидан
берилган апелляция шикоятини (протестини) кўриш учун назарда тутилган
тартибда апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилади.
ИПК 278-моддасининг 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди
апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига асосан иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида
баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва
(ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Демак, ажримни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд
эмас.
Шунга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ажримини
ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни,
олдиндан тўланган почта харажатини аризачи зиммасида қолдиришни,
апелляция инстанцияси учун апеллянтдан Республика бюджетига 618.000 сўм
давлат божи ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
278,279, 281-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Касби туманлараро
иқтисодий судининг 2025 йил 6 ноябрда қабул
қилинган ажримига нисбатан «***» масъулияти чекланган жамияти томонидан
келтирган апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Апелляция шикояти учун олдиндан тўланган почта харажати инобатга
олиниб, апеллянт зиммасида қолдирилсин.
«***» масъулияти чекланган жамияти апелляция инстанцияси учун
Республика бюджетига 618.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Мазкур қарордан норози томон Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига Касби туманлараро иқтисодий суди орқали тафтиш
тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин.
Раислик қилувчи
***
ҳайъат аъзолари
***
***