Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2302-2502/2393 Дата решения 23.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Нукус туманлараро иқтисодий суди Судья UBAYDULLAEV BAXBERGEN SAGIDULLAEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID bfe46d21-ce81-4176-99aa-9dd1370bcb14 Claim ID PDF Hash a93de9b43616d2ea... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПК 111-моддаси ИПК 111 law
шунингдек ушбу Кодекс 110-моддаси шунингдек ушбу Кодекс 110 code_article
онунининг 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения 3 086 символов
4-2302-2502/2393-сонли иқтисодий иш судья Б.С.Убайдуллаев АЖРИМ (иш юритишни тугатиш ҳақида) Беруний тумани 2025 йил 23 декабрь Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.С.Убайдуллаев раислигида, С.Кучкаровнинг котиблигида, даъвогар вакиллари ХХ, ХХ (2025 йил 5 март кунги 12-сонли ордер асосида) иштирокида, даъвогар ХХнинг жавобгар ХХига нисбатан 2014 йил 12 май кунги 17/3265-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Беруний туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қўйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: ХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХига (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан 2014 йил 12 май кунги 17/3265-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2014 йил 12 май кунги 17/3265-сонли “Юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти” шартнома тузилган. Суднинг ажрими билан “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятига ишга қўшимча жавобгар сифатида жалб қилинган. Суд муҳокамасида даъвогар вакиллари даъво талабларини қаноатлантиришни сўрадилар. Жавобгар вакили суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигига қарамасдан суд мажлисига келмади, иш бўйича ўз ёзма фикрини судга тақдим қилмади. Суд иш ҳужжатларида жавобгарнинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эканлигини ҳисобга олиб, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига мувофиқ жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъво аризаси бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди. Аниқланишича, жавобгар тугатилиб, давлат реестридан чиқарилган. Ушбу ҳолат ишдаги Тўрткул тумани Давлат хизматлари марказининг 2025 йил 19 декабрь кунги 776/8-сонли хати билан тасдиқланади. Шунингдек, ИПК 110-моддасининг 4-бандига кўра, ишда тараф ҳисобланган юридик шахс тугатилган бўлса, иқтисодий суд иш юритишни тугатади. ИПК 111-моддасининг иккинчи қисмида суд ажримда иш юритишни тугатиш асосларини кўрсатиши, шунингдек ушбу Кодекс 110-моддасининг 1-бандида назарда тутилган ҳолда давлат божини бюджетдан қайтариш ва суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиши лозимлиги қайд этилган. Суд қайд этилганларни инобатга олиб, иш бўйича иш юритишни тугатишни, ишни кўриш билан боғлиқ 41 200 сўм почта харажатларини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддасига асосан 13-бандига асосан давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 157 ва 195-моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Иш бўйича иш юритиш тугатилсин. Мазкур ажрим устидан тарафлар бир ойлик муддатда апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Б.С.Убайдуллаев