← Назад
Решение #2829518 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1604-2501/11170-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Янгиқўрғон шаҳарчаси
2025 йил 23 декабрь
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.С.Мусабоев
раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Халиловнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар АА жавобгар ББ ҳисобидан 123 598 000 сўм асосий қарз, 7 415 880
сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни
даъвогар вакили Ғ.Низомиддинов (ишончнома асосида)лар иштирокида, суд
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
АА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга
даъво аризаси тақдим этиб, жавобгар ББ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) дан 123 598 000 сўм асосий қарз, 7 415 880 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қўллаб, уни қаноатлантириб
беришни сўради.
Тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида
иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда – ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар,
учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Шу асосда, суд мазкур ишни жавобгар ва палатанинг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишдаги тўпланган далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, ишда
иштирок этувчи шахслар вакилининг фикрини эшиб, қуйидаги асосларга
кўра даъвони қисман қаноатлантириш ҳақидаги хулосага келди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил
21 июлда маҳсулот етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган. Шартнома
шартларига кўра даъвогар жавобгарга маҳсулотларни етказиб бериш
мажбуриятини олган, жавобгар эса даъвогарга етказиб берилган маҳсулот
хақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартнома шартлари даъвогар томонидан бажарилган бўлиб,
жавобгарга махсулотлар етказиб берилган бўлсада, жавобгар етказиб
берилган маҳсулот қийматини тўлаб бермаслиги натижасида 123 598 000 сўм
қарздорлик юзага келган.
Даъвогарнинг жавобгарга юборган мавжуд қарздорликни тўлаб бериш
ҳақидаги талабномаси оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган.
Шундан сўнг, даъвогар ушбу қарздорликни жавобгардан ундириш тўғрисида
судга даъво аризаси киритган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 234-моддаси иккинчи қисмига асосан,
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Юқоридаги 123 598 000 сўм қарздорлик тарафлар ўртасида тузилган
шартнома, ҳисобварақ-фактура ва ишдаги бошқа ҳужжатлар билан ўз
исботини топади.
Таъкидлаб ўтилган ҳуқуқ нормалари ва тарафлар ўртасида тузилган
шартнома шартларига, ҳисобварақ-фактураларга асосан даъвогарнинг
жавобгардан асосий қарзни ундириш ҳақидаги даъво талаби асослидир.
Шунга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини асосий қарз ундириш
қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Шунингдек, даъво аризасида 7 415 880 сўм пеня ундириш сўралган.
Ўзбекистон
Республикаси
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 32моддаси 2-қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар)
ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб
берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган
неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг
бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар
неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
2
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
ФКнинг 326-моддаси иккинчи қисми мазмунига кўра, суд қарздор ва
кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим
бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвонинг пеня ундириш қисмини
даъвогар ва жавобгарнинг манфаатларини шунингдек, жавобгарнинг
молиявий ҳолатини ҳисобга олиб, 800 000 сўмга қаноатлантиришни лозим
топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этиб ўтилган қонун нормалари талабларидан келиб чиқиб суд, суд
харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклаб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 41 200 сўм почта харажати, 1 310 139 сўм давлат божини
ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 74, 118, 168, 170 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
АА манфаатида киритган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар АА фойдасига жавобгар ББдан 123 598 000 сўм асосий қарз,
800 000 сўм пеня, 1 310 139 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида, қонуний кучга киргандан сўнг олти
ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Ж.С.Мусабоев
3