Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1704-2501/1687 Дата решения 23.12.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья XO‘JAMBERDIYEVA MOXINABONU SHUXRATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 2c14ea6a-5602-4454-94d8-072c0eacc369 Claim ID PDF Hash 5f572456b96ba807... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 157-моддаси нинг 157 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФК 236 law
ФКнинг 382-моддаси ФКнинг 382 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1704-2501/1687-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – М.Хўжамбердиева Апелляция инстанция судида маърузачи судья – А.Мадаминов АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Андижон шаҳри 2025 йил 23 декабрь Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья А.Мадаминов раислигида, судьялар У.Холиков ва О.Садиковлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси У.Зулпиевни котиблигида, даъвогар вакили С.Назирова (2024 йил 4 ноябрдаги 1937/01-05-к-сонли ишончнома асосида), жавобгар жамият раҳбари А.Козимжонов (шахсни тасдиқловчи ҳужжат асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар - Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар - “Pr mium m d” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 2025 йил 6 мартда тузилган 03/01-1021955а-сонли олди-сотди шартномаси бекор қилиш ва жавобгардан 390 000 000 сўм жарима ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш бўйича Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 22 октябрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар келтирган апелляция шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни, вилоят судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Давлат активларни бошқариш агентлиги Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “даъвогар” деб аталади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Pr mium m d” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб аталади)га нисбатан 2025 йил 6 мартда тузилган 03/01-1021955а-сонли олди-сотди шартномаси бекор қилишни ва жавобгардан 2 700 000 000 сўм жарима ундиришни сўраган. Ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси жалб қилинган. Даъвогар даъво аризасидаги 2 700 000 000 сўм жарима ундириш ҳақидаги талабини ўзгартириб, 390 000 000 сўм жарима ундиришни сўраган. Даъвогарнинг ушбу мазмундаги аризаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб аталади)нинг 157-моддасига асосан 2025 йил 22 октябрдаги ажрим билан иш юритишга қабул қилинган. Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 22 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2025 йил 6 мартда тузилган 03/01-1021955асонли олди-сотди шартномаси бекор қилиниб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 100 000 000 сўм жарима ва 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига 11 920 000 сўм давлат божи ундирилган, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар апелляция шикояти билан Андижон вилоят судига мурожаат қилган. Апелляция шикоятида шартноманинг 6.5.2-бандида беш иш куни ичида объектни далолатнома асосида топшириш мажбуриятини даъвогар бажармаганлиги, “B lin ” (UNITEL) МЧЖ билан ижра шартномаси бекор қилинмасдан, бинонинг том қисмида антенна олинмаганлиги, Андижон вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига тегишли тиббиёт ускуналар ва жиҳозлари бино ичида сақланиб келинаётганлиги инвестиция мажбуриятини бажарилишига тўсқинлик қилганлигини, ушбу идораларга ёзма мурожаат қилинганлигини, хатларга ёзма муносабат билдирмаганликларини билдириб, биринчи инстанция судининг қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни, қарши даъво аризасини қаноатлантиришни сўраган. Жавобгар жамият раҳбари суд мажлисида апелляция шикоятини қувватлаб, шартнома тузилганлигини, дастлабки закалат пулларини ҳам тўлаганлигини, бинонинг том қисмида “Билайн” МЧЖга тегишли мобил алоқа антеннаси мавжудлиги ва бинонинг ертўласида Соғлиқни сақлаш бошқармасига тегишли ашёлар сақланаётганлиги, шу сабабли қурилиш ишларини бошлай олмаганлиги, Соғлиқни сақлаш Андижон вилоят бошқармасига ва “Билайн” МЧЖга бир неча маротаба ёзма мурожаат қилганлигини, улардан жавоб олмаганлигини, ушбу ҳолатлар инвестиция мажбуриятини бажаришга тўсқинлик қилганлигини, чет давлатдан тиббий ускуна сотиб олиш ҳақида шартнома тузганлигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради. Даъвогар вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, жавобгар билан шартнома тузилганлигини, жавобгар дастлабки закалат пулларини тўлаганлигини, кейинги тўловларни амалга оширмаганлигини, 2025 йилнинг 2-чорагида 4 500 000 000 сўм миқдоридаги инвестиция киритиш мажбуриятини олганлигини, лекин ушбу мажбурият бажарилмаганлигини, ушбу холат шартнома шартларини жиддий бузиш ҳисобланишини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Учинчи шахс суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, вакили қатнашмади. Судлов ҳайъати учинчи шахс вакили иштирокисиз суд мажлисини ўтказишни лозим топади. Апелляция инстанцияси судлов ҳайъати жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб аталади)нинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбурият шартномадан келиб чиққан. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонасининг 2025 йил 25 февралдаги электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги D -1247202-сонли баённомасига асосан, Андижон вилояти, Андижон шаҳри, “Ҳамкорлик” МФЙ, А.Навоий шох кўчаси, 7-уй манзилида жойлашган бўш турган нотурар бино жавобгарга 2 600 000 000 сўмга сўмга сотилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.1-бандига кўра, ер участкасини сотиб олиш тўловлари 2 600 000 000 сўмни ташкил қилади, харидор томонидан закалат пули сифатида тўланган 90 348 013,00 сўм миқдордаги пул маблағлағини ер участкасини сотиб олиш тўловларининг бир қисми сифатида қабул қилади. Харидор мазкур шартнома кучга кирган кундан бошлаб бир ой муддатда (2025 йил 6 апрелга қадар) 910 000 000 сўм миқдоридаги сотиб олиш тўловларининг дастлабки ўттиз беш фоиз қисмини (закалат пулини инобатга олган ҳолда) шартноманинг 3.2-бандида кўрсатилган ҳисоб рақамига тўлаш орқали амалга ошириши белгиланган. Харидор қолган олтмиш беш фоизи яъни 1 690 000 000 сўм миқдоридаги сотиб олиш тўловларини ҳар ой 153 636 363,64 сўмдан 2025 йил 6 майдан бошлаб 2026 йил 6 мартгача мазкур шартноманинг 3.1-бандида келтирилган шартлар ва графиклар асосида 3.2-бандида кўрсатилган ҳисоб рақамга тўлаш орқали амалга оширади деб келишилган. Шунингдек, мазкур шартноманинг 5-бандига кўра, харидор томонидан мазкур шартнома кучга киргандан пайтдан бошлаб объектга 12 ой муддатда 18 000 000 000 сўм инвестиция киритиш ва 20 нафар ишчи ўрин яратиш эвазига тиббий хизмат фаолият турини ташкил этиш ва фаолият турини сақлаш белгиланган. Жавобгар томонидан дастлаб 90 348 013,00 сўм закалат сифатида ва 2025 йил 28 мартда 820 000 000 сўм тўловларни амалга оширган. Жавобгар шартноманинг 3.1-банди бўйича 2025 йил август ва сентябрь ойлари учун тўланиши лозим бўлган 153 636 363,64 сўмлик тўловларини амалга оширмаган. Бундан ташқари, жавобгар шартноманинг 5.1-бандига мувофиқ, 2025 йилнинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи чорагида 4 500 000 000 сўмдан ҳамда 2026 йилнинг биринчи чорагида 4 500 000 000 сўм жами 18 000 000 000 сўм инвестиция киритиши лозим бўлган. Бироқ, жавобгар 2025 йил иккинчи чорагида 4 500 000 000 сўм (қурилиш таъмирлаш ишлари) инвестиция киритганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжат ва ҳисоботларни даъвогарга тақдим этмаган. Объектда қурилиш ишлари бошланмаган. 2025 йил 12 сентябрда даъвогар томонидан жавобгарга 01/07-03/6515-к-сонли тақдимнома ва шартнома мажбуриятлари жавобгар томонидан бажарилмаганлиги сабабли шартномани бекор қилиш юзасидан таклиф хати юборилган. Таклиф хати оқибатсиз қолдирилган. Даъвогар томонлар ўртасидаги шартномани бекор қилиш бўйича даъво ариза билан мурожаат қилган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар - мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 382-моддасига асосан, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. Бир тараф шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб, қонун ёҳуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, шартнома тегишлича бекор қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади. Жавобгарнинг шартномага мувофиқ, 2025 йилнинг иккинчи чорагида 4 500 000 000 сўмлик (умуман қурилиш монтаж ишлари бошланмаганлиги) инвестиция киритмаганлиги шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. Судлов ҳайъати жавобгарнинг бинонинг том қисмида “B lin ” (UNITEL) МЧЖга тегишли мобил алоқа антеннаси мавжудлиги ва бинонинг ертўласида Соғлиқни сақлаш бошқармасига тегишли ашёлар сақланаётганлиги ва шу сабабли қурилиш ишларини бошлай олмаганлиги ҳақидаги важлари билан келишмайди. Бинонинг том қисмидаги ва ертўласидаги ускуна ва ашёлар мавжудлиги бинонинг асосий қаватларида қурилиш-таъмирлаш ишларини бошлашга тўсқинлик қилмайди. Шартномага ўзгартириш ва қўшимча киритилмаган. Даъвонинг тарафлар ўртасидаги олди-сотди шартномасини бекор қилиш талаби асосли ҳисобланади. Бундан ташқари даъвогар жавобгардан 390 000 000 сўм жарима ундиришни сўраган. Шартнома 7.3-бандининг иккинчи қисмига асосан, бунда учинчи бўлимда назарда тутилган ва тўлов муддати ўтиб кетган исталган оралиқ (ёк охирги) давр тугаганидан кейин уч ой давомида харидор томонидан сотиб олиш тўловлари, пенялар тўланмаса, шунингдек, шартноманинг 6.4.2-бандида кўрсатилган мажбуриятлар бажарилмаса сотувчи сотувчи мазкур шартномани бир томонлама бекор қилишга ҳақли. Бунда сотувчи сотиб олиш тўловларининг 15 фоизи миқдорида харидорга нисбатан жарима қўлланиши ҳақида келишилган. Даъвогар шартнома шартига кўра, жавобгардан жарима ундиришни талаб қилишга ҳақли ва у тўғри ҳисобланган. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги бўйича тушунтириш берилган. Биринчи инстанция суди жавобгарнинг мулкий ҳолатини ва даъвогарнинг манфаатларини эътиборга олиб жавобгардан даъвогар фойдасига 100 000 000 сўм жарима ундирган. Биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Шу боис судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ва бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. ИПКнинг 278-моддасига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Жавобгарнинг апелляция шикоятидаги шартноманинг 6.5.2-бандида беш иш куни ичида объектни далолатнома асосида топшириш мажбуриятини даъвогар бажармаганлиги, “B lin ” (UNITEL) МЧЖ билан ижра шартномаси бекор қилинмасдан, бинонинг том қисмида антенна олинмаганлиги, Андижон вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига тегишли тиббиёт ускуналар ва жиҳозлари бино ичида сақланиб келинаётганлиги инвестиция мажбуриятини бажарилишига тўсқинлик қилганлигини ҳақидаги важларини судлов ҳайъати муҳокама қилиб, ушбу ҳолатлар жавобгарни шартнома мажбуриятини бажаришга тўсқинлик қилмаслиги ва олди-сотди шартномасига ўзгартириш киритилмаганли ҳамда объект 2025 йил 10 март кунги далолатномага асосан жавобгарга топширилганлиги сабабли судлов ҳайъати асоссиз деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, жавобгар биринчи инстанция судида қарши даъво аризаси тақдим этиб, жавобгар ҳамда қўшимча жавобгар зиммасига “B lin ” Андижон сотиш ва хизмат кўрсатиш офиси билан Андижон шаҳар, Ҳамкорлик МФЙ, А.Навоий шоҳ кўчаси, 7-уй манзилидаги собиқ поликлиника биноиншоотларнинг том қисмига антенна ўрнатиш юзасидан тузилган ижара шартномасини бекор қилиш ва қўшимча жавобгар зиммасига эса объектни даъвогарга учинчи шахсларнинг ҳар қандай ҳуқуқларидан озод ҳолда топшириш мажбуриятини юклашни сўраган бўлиб, қарши даъво аризаси ИПКнинг 160моддаси иккинчи қисмига мувофиқ бўлмаганлиги сабабли 155-модданинг иккинчи қисми билан 2025 йил 22 октябрдаги ажримга асосан қайтарилган. Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан олдиндан тўланган 5 960 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни лозим деб топади. Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Бинобарин, ИПКнинг 68, 118, 276, 278, 280-моддаларини қўллаб, апелляция судлов ҳайъати ҚАРОР Қ И Л Д И: “Pr mium m d” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад қилинсин. Избоскан туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 22 октябрь кунги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Pr mium m d” масъулияти чекланган жамияти томонидан апелляция инстанцияси учун олдиндан тўланган 5 960 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози тараф қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир йил муддат ичида шу судга тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Раислик этувчи А.Мадаминов Ҳайъат аъзолари У.Холиков О.Садиков