Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1807-2501/5360 Дата решения 23.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья LATIPOV USMON YAXSHIBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e840dbbe-ff5b-4c52-af89-be725f536cb0 Claim ID PDF Hash e6196b3172018a8e... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
СКнинг 242-моддаси СКнинг 242 law
тисодий процессуал кодексининг 66-моддаси тисодий процессуал кодекси 66 code_article
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1807-2501/5360-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чироқчи тумани 2025 йил 23 декабрь Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Латипов раислигида, судья ёрдамчиси А.Чулиевнинг котиблигида, даъвогар вакили Қ.Сафаров (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Б.Абдуллаев, вакили Ж.Хушбақов (ишончнома асосида)лар иштирокида, даъвогар “Ххх” фермер хўжалигининг, жавобгар Хххга нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар “Ххх” фермер хўжалиги (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Ххх (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 481.768.000 сўм кўрсатилган хизмат ҳақини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво аризасида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, жавобгар билан хизмат кўрсатиш шартнома тузганлигини, шартномага асосан хизмат кўрсатганлигини, кўрсатилган хизматлар солиштирма-далолатнома ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида тан олинганлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво талабини тан олмасдан, даъвогарнинг даъво талаби асоссиз эканлигини, ҳисоб-фактура электрон шаклда расмийлаштирилмаганлигини, ушбу қарздорлик бўйича солиштирма далолатнома ўзи раҳбар бўлишидан олдин тасдиқланганлигини, ушбу кўрсатилган хизмат бўйича тегишли тартибда электрон ҳисоб-фактура тузилмаганлигини, даъвогарнинг даъвоси асоссиз эканлигини билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилининг иш бўйича тушунтиришини эшитиб, ишдаги ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2023 йил 10 январда 12-сонли хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган бўлиб шартноманинг 1.1-бандига кўра, “хизмат кўрсатувчи” билан “Буюртмачи” ўртасида қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари бўйича тўғридан тўғри хўжалик алоқа ўрнатиши, “Буюртмачи” эса кўрсатилган хизматлар, ишлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартнома шартларидан келиб чиқиб, жами 481.768.000 сўмлик хизматлар кўрсатилганлиги важи билан қарздорликни тўлаш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар қарздорликни ундириш ҳақида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд даъво талабини ишдаги далиллар ва қонун ҳужжатлари билан муҳокама қилиб, уни асоссиз деб ҳисоблайди. 1 Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (бундан буён матнда СКнинг деб юритилади) 47-моддаси биринчи қисмига кўра, товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. СКнинг 242-моддаси тўртинчи қисмига кўра, хизматлар кўрсатилганлиги фактини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура ёки бошқа ҳужжат расмийлаштирилган (имзоланган) сана хизматларни реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган санадир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандида ҳисобварақ-фактура – Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланиши қайд этилган. Шунингдек, Низомнинг 10-бандида агар ушбу Низомнинг 12-бандида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ҳисобварақ-фактуралар электрон шаклда расмийлаштирилади ва уларнинг сақланиши ҳамда ҳисоби юритилиши электрон ахборот тизимида амалга оширилиши белгиланган. Тарафлар ўртасида 481.768.000 сўмлик бажарилган ишлар қиймати юзасидан иш ҳужжатларига илова қилинган қул ёзма тартибда расмийлаштирилган ҳисоб-фактуралар жавобгар томонидан имзоланмаган. Ушбу ҳисоб-фактуралар Солиқ кодекси ва Низом талабларига мувофиқ электрон шаклда расмийлаштирилмаган. Шу сабабли суд, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун 2 аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 68-моддасига биноан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан маълум бўлишича тарафлар ўртасида кўрсатилган хизматлар бўйича электрон ҳисоб-фактура расмийлаштирилмаган. ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши лозим. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланади. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни ва даъвогарнинг олдиндан тўланган почта харажатини инобатга олиб, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 9.635.360 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 237, 703-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 166, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво талаби қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “Ххх” фермер хўжалигидан республика бюджетига 9.635.360 сўм давлат божи ундирилсин. Почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач суд харажатини ундириш қисмига ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой ичида апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья У.Латипов 3