← Назад
Решение #2829562 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 274 | — | law | |
| онуннинг | 45 | — | law | |
| ИПКнинг | 215 | — | law | |
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| ИПКнинг | 281 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2503/6620-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья – И.Хайитов
Апелляция инстанцияси судида
ишни кўрган судья – Т.Атабаев
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Андижон шаҳри
2025 йил 23 декабрь
Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати,
судья Т.Атабаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ш.Абдухаликов ва
С.Умарлиевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Раимжоновнинг
котиблигида, аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Электр энергияси нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни
назорат қилиш инспекциясининг жавобгар “ NDIJ N
ES SEEDS”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 79 145 962,95 сўм молиявий
санкция қўллаб, ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иқтисодий
иш юзасидан Андижон туманлараро иқтисодий суди томонидан 2025 йил
28 ноябрдаги ажрими устидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси нефт маҳсулотлари ва газдан
фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан берилган апелляция
шикояти асосида ишни аризачи вакиллари Ф.Маткаримов (рақамсиз
ишончнома асосида), Б.Сиддиқов, А.Назаров (2025 йил 22 декабрь кунги
17/2192-сонли
ишончнома
асосида)ларнинг
иштирокида
мобил
видеоконферециалоқа режимида Андижон туманлараро иқтисодий суди АКТ
ходими А.Исломқуловнинг кўмаклашувида, Андижон вилоят суди биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр
энергияси нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекцияси (кейинги ўринларда матнда “аризачи” деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ ndij n
st S ds” масъулияти
чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “жавобгар” деб юритилади)га
нисбатан 79 145 962,95 сўм молиявий санкция қўлланиб, ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2025 йил 28 ноябрь кунги ажрими билан
аризачи вакиллари суд мажлисиига келмаганлиги сабабли аризачининг
аризаси кўрмасдан қолдирилиб, олдинданган тўланган 41 200 сўм почта
ҳаражати аризачи зиммасида қолдирилган.
Мазкур ажримидан норози бўлиб, аризачи апелляция шикояти билан
мурожаат қилиб, шикоятда биринчи суд мажлисида ҳамда кейинги суд
мажлисида ҳам инспексиянинг Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси
маъсул ходимлари Б.Сиддиқов ва А.Назаровлар (2025 йил 22 декабрь кунги
17/2192-сонли ишончнома асосида) иштирок этган в бу суднинг ажримида
ҳам кўрсатилганлигини, биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матинда “ИПК”деб юритилади)
талабларига зид равишда аризачи вакиллари суд мажлисида иштирок этган
бўлса-да, суд мажлисида иштирок этган ходимларга берилган
ишончномаларни имзолашга ушбу ишончномаларни берган инспексиянинг
Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ш.Мирзараимовнинг
ҳуқуқи мавжуд эмас деган важ билан ариза кўрмасдан қолдирилганлигини,
бунга асос сифатида бошқарма бошлиғи Ш.Мирзараимовга берилган
2025 йил 3 январдаги 01-1-сонли ишончномада "ишончнома бошқа шахсга
ўтказиш ҳуқуқисиз" берилган деб кўрсатганлигини, ваҳоланки инспексия
бошлиғи томонидан берилган ишончномада кўрсатилган бошқарма
ходимларига судларда даъвогар, жавобгар сифатида вакиллик қилишга
ишончнома бериш ҳуқуқи Ш.Мирзараимовга берилганлигини, яъни
Ш.Мирзараимов ўз ходимларига судларда ҳудудий бошқарма номидан вакил
сифатида иштирок этишга ишончнома бера олиши белгилаб қўйилганлигини,
аҳамиятли томони инспексия томонидан барча ҳудудий бошқармалар
бошлиқларига бир хил мазмундаги ишончнома берилганлигини, ва улар ҳам
ушбу ишончномада белгиланган ҳуқуқига асосан ўз ҳодимларига судларда
иштирок этишга ишончномалар бериб келаётганлигини, республиканинг
бирорта инстанция судининг судяси томонидан ушбу қонуний ҳолатга
бугунги кунга қадар эътироз билдирилмаганлиги каби важларни баён қилиб,
биринчи инстанция судининг аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги
ажримини бекор қилиб, ишни мазмунан кўриш учун биринчи инстанция
судида юбориш тўғрисида қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакиллари берган
тушунтиришида, апелляция шикоятини қувватлаб, ундаги важларни
такрорлаб, биринчи инстанция суди томонидан аризани кўрмасдан қолдириш
тўғрисида асоссиз ажрим ичиарилганлигини, боиси вакилларга берилган
ишончнома қонунда белгиланган тартибда ваколатли шахс томонидан
берилганлигини, сабаби Ш.Мирзараимовга ходимларига ишончнома бериш
ваколати мавжудлигини, бироқ биринчи инстанция суди ушбу ҳолатларни
ўрганмаган ҳолда аризани кўрмасдан қолдирганлигини билдириб, апелляция
шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ажримини
бекор қилишни, ишни мазмунан кўриш учун биринчи инстанция судига
юборишни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгилаган тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида иштирок этмади.
Зеро, ИПКнинг 274-моддаси, тўртинчи қисмида, апелляция
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва
жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмаслиги
белгиланган.
Мазкур қонун талабларидан келиб чиқиб, апелляция инстанция суд
мажлисини жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакилларининг берган
тушунтиришлари ҳамда апелляция шикоятда билдирилган эътирозлари ва
шикоятга илова қилинган маълумотлар асосида, апелляция инстанция судлов
ҳайъати, биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишни, ишни
биринчи инстанция судида мазмунан кўришга юборишни лозим топади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра, аризачи судга ариза билан
мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси “Энергияни тежаш, ундан
оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги
ЎҚР-940-сонли Қонуннинг 45-моддаси биринчи қисмига асосан жавобгарга
79 145 962,95 сўм миқдорда молиявий санкция қўланилган.
Мазкур молиявий санкцияни жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
тўловини амалга оширмаганлиги сабабли аризачи томонидан судга ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан молиявий санкцияни ва
олдиндан тўланган почта харажатини ундиришни сўраган.
Зеро, ИПКнинг 215-моддасида, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисида аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат
қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Юқоридаги қонун ҳужжатлари асосида биринчи инстанция суди
аризани иш юритувига қабул қилиб, ишни суд мажлисида кўриб чиққан
бўлса-да, бироқ аризани кўрмасдан қолдриш тўғрисида барвақт тўҳтамга
келган.
Жумладан, апелляция шикоятидаги эътирозлари ва шикоятга илова
қилинган маълумотлар ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатлар ўрганилганида,
аризачининг аризаси биринчи инстанция судининг 2025 йил 14 ноябрь кунги
ажрими билан ариза иш юритувга олинган ва ишни суд мажлисида тарафлар
ўртасида мазмунан кўриб чиқиш учун суд мажлиси 2025 йил 26 ноябрь
кунига тайинланган.
Шу кунги суд мажлисига аризачи вакили А.Назаров аризачининг
Андижон вилоят бошқармаси бошлиғи томонидан 2025 йил 24 ноябрь куни
берилган 17/1956-сонли ишончнома асосида аризачи вакили сифатида
қатнашиш учун суд мажлисида иштирок этган.
Бироқ, биринчи инстанция суди 2025 йил 26 ноябрда бўлиб ўтган суд
мажлисига келган аризачи вакили А.Назаровга 2025 йил 24 ноябрда берилган
17/1956-сонли ишончнома Андижон вилоят бошқармаси бошлиғи
Ш.Мирзараимов томонидан берилганлигини, аризачи раҳбари томонидан
2025 йил 3 январда берилган 01-1-сонли ишончнома аслида Андижон вилоят
бошқармаси бошлиғи Ш.Мирзараимовнинг ўзига берилганлигини, шунга
кўра Ш.Мирзаевнинг бошқа шахсларга ишончнома бериш ваколати
бўлмаганлигини, А.Назаровга суд мажлисида иштирок этиш учун
белгиланган тартибда ваколатли шахс томонидан берилган ишончнома
асосида суд мажлисида қатнашиши мумкинлигини билдириб, суд мажлисида
дастлаб 2025 йил 27 ноябрга, кейинчалик 2025 йил 28 ноябрга танаффус
қилиниб, кейинчалик биринчи инстанция суди гарчи А.Назаров юқорида
танаффус қилинган кунлардаги суд мажлисида ишончнома асосида иштирок
этган бўлса-да, бироқ биринчи инстанция суди аризачи вакили белгиланган
тартибда ваколатли шахс томонидан бериладиган ишончнома асосида суд
мажлисида қатнашмаганлигини билдириб, аризачининг аризасини кўрмасдан
қолдириш тўғрисида ажрим қабул қилган.
Зеро, ИПКнинг 107-моддаси, биринчи қисми, 6-кичик бандида, аризачи
биринчи инстанция суд мажлисига келмаган ва ўзининг иштироокисиз
кўрилиши тўғрисидаарз қилмаган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдирилиши белгиланган.
Ваҳоланки, аризачи раҳбари томонидан берилган 2025 йил 3 январь
кунги 01-1-сонли ишончноманинг биринчи хат бошида Андижон вилоят
бошқармаси
бошлиғи
Ш.Мирзараимовга
берилганлиги,
мазкур
ишончноманинг биринчи қисми, олтинчи хат бошида бошқарма ходимларига
судларда аризачи, жавобгар сифатида вакиллик қилишига ишончнома
бериши белгиланган.
Бу билан, аризачининг апелляция шикоятини қаноатлантиришни,
биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишни, ишни мазмунан
кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш лозим бўлади.
Юқоридаги қонун талабларидан келиб чиқиб, апелляция инстанция
судлов ҳайъати, аризачи томонидан киритилган апелляция шикояти ва унга
қилинган иловалари ўрганиб, аризачининг апелляция шикоятини
қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг 2025 йил 28 ноябрдаги
аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажримини бекор қилишни, ишни
биринчи инстанция судида мазмунан кўриш учун Андижон туманлараро
иқтисдой судига юборишни, суд харажатларини ишни кўриш якуни бўйича
ҳал қилишни лозим топади.
Зеро, ИПКнинг 281-моддаси учинчи қисми, 3-кичик бандида,
апелляция инстанция суди биринчи инстанция судининг қарорини,
ажримини ўзгартиришга ёхуд бекор қилишга, мазкур модданинг 3-кичик
бандида, даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажримини бекор
қилишни, ишни биринчи инстанция судига юборишга ҳақли эканлиги
белгиланган.
Бинобарин, ИПКнинг 215, 281-моддаларини қўллаб, апелляция судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр
энергияси нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекциясининг апелляция шикояти қаноатлантирилсин.
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 ноябрь кунги
молиявий санкция қўллаш тўғрисидаги аризани кўрмасдан қолдириш
ҳақидаги ажрими бекор қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр
энергияси нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекциясининг “ ndij n
st S ds” масъулияти чекланган жамиятига
молиявий санкция қўллашни сўраган аризаси Андижон туманлараро
иқтисодий судига мазмунан кўриш учун юборилсин.
Мазкур ариза бўйича суд харажатлари биринчи инстанция судида
муҳокама қилинсин.
Қарор устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда Андижон
вилоят судига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтириши)
мумкин.
Раислик этувчи
Т. Атабаев
Ҳайъат аъзолари
С. Умаралиев
Ш. Абдухаликов