Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2501/9960 Дата решения 23.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья QODIROV ALIBEK DAVRONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID ff28dc9f-4286-4a51-a6b5-a2ae0e24acd7 Claim ID PDF Hash fb5d390a511e6e0c... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
Мазкур кодекснинг 118-моддаси Мазкур кодекс 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2501/*****-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳар 2025 йил 23 декабрь Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Қодиров раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Толиповнинг котиблигида, Қарши туман прокуратурасининг даъвогар "**************" АЖ манфаатида жавобгар “**************” фермер хўжалигига нисбатан ************** сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Қарши шаҳар прокурор ёрдамчиси **************, даъвогар вакили ************** (ишончнома асосида)лар иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Қарши туман прокуратураси даъвогар "**************" АЖ (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “**************” фермер хўжалиги (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан ************** сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан шартнома шартларига лозим даражада риоя қилинмасдан истеъмол қилинган электр-энергияси бўйича қарздорлик бартараф этилмаганлигини баён қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган прокурор даъво аризасида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, жавобгар ҳисобидан асосий қарз ундиришни сўради. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади. Суд Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддасига асосан суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда иштирок этаётган шахсларнинг иш бўйича тушунтиришларини эшитиб, даъво талабларини иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида тузилган шартномага кўра даъвогар электр-энергияси етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Ушбу шартномага асосан 2025 йил 1 ноябрь ойи ҳолатига кўра, жавобгарга етказиб берилган электр-энергияси бўйича ************** сўм қарздорлик тўланмаган. Даъвогарнинг жавобгарга қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, Қарши туман прокуратураси даъвогарнинг манфаатида қарздорликни ундиришни сўраб судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъво талаби асослидир. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринда ФК) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сонли “Электр-энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 3-бандига мувофиқ юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга энергия ресурслари олдиндан 100 фоизлик ҳақ тўлаш асосида етказиб берилади. Ўзбекистон Республикаси Олий (Хўжалик) суди Пленумининг 2007-йил 15-июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 12-бандига кўра, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради деб тушунтириш берилган. Ушбу даъво талабида сўралган ************** сўм электр энергия тўловлари суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган шахсларнинг тушунтиришлари, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда суд мажлисида даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотномага кўра ўз тасдиғини топган. Шу сабабли суд даъвогарнинг электр энергия тўловларини ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Мазкур кодекснинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ************** сўм асосий қарз ва олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига *********** сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “**************” фермер хўжалиги ҳисобидан: даъвогар “**************” АЖ фойдасига ************** сўм асосий қарз ва олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати; Республика бюджетига *********** сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья А.Қодиров