Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2405/4493 Дата решения 23.12.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья MAXSUDOVA MUNISA ZARIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b6780730-298a-42d1-96b4-96679d9397f1 Claim ID PDF Hash 73e4548b24957487... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 32-моддаси ИПКнинг 32 law
нинг 297-моддаси нинг 297 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 631-моддаси ФКнинг 631 law
ИПКнинг 301-моддаси ИПКнинг 301 law
ИПКнинг 302-моддаси ИПКнинг 302 law
ИПК 118- моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2405/4493-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанциясида ишни кўрган судья – М.Махсудова Кассация инстанциясида маърузачи судья – Н.Умаров Навоий вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси ҚАРОРИ Навоий шаҳри 2025 йил 23 декабрь Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Т.Қаҳҳоров раислигида, ҳайъат аъзолари Ш.Қодиров ва Н.Умаровлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Р.Султонованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ж.*** (2025 йил 3 октябрдаги 9-сонли ишончнома ва 2024 йил 2 июлдаги 38-сонли адвокатлик ордерига асосан), жавобгар вакиллари адвокат А. *** (2025 йил 23 июлдаги 12-сонли адвокатлик ордерига асосан), М. *** (2025 йил 20 февралдаги 38-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 сентябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация тартибидаги шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларини, вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 1 071 245 982 сўм қарздорлик ва 53 562 299 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг 2024 йил 26 декабрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” УК Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси жалб этилган. Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 24 январдаги ажрими билан даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган. Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 11 мартдаги қарори билан Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 24 январдаги ажрими бекор қилиниб, иш биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун Бухоро туманлараро иқтисодий судига юборилган. Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2025 йил 2 июлдаги қарори билан апелляция инстанциясининг қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 98 872 780,36 сўм асосий қарз, 5 900 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажати ундирилиб, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Даъвогар мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб кассация шикояти берган. Шикоятда биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори қабул қилишда ва хулосага келишда бажарилган ишлар тарафлар ўртасида фақатгина электрон ҳисобварақ-фактура асосида амалга оширилиши лозимлигини, тарафлар ўртасида тасдиқланган 2024 йил 1 мартдаги 1-сонли электрон ҳисобварақфактурага кўра, 2023 йил январдаги 30-сонли шартномага асосан 330 780 851, 52 сўмлик қурилиш маҳсулотлари етказилганлиги, жавобгар томонидан айнан шу объектларда бажарилган ишлар қийматини тасдиқловчи бошқа суммадаги электрон ҳисобварақ-фактуралар судга тақдим қилинганлигини, мазкур ҳисобварақ фактуралар солиқ тизими орқали юборилиб, ўзаро икки томонлама тасдиқланганлиги аниқланганлигини, электрон расмийлаштирилган ҳисоварақфактураларга кўра, 30-сонли шартнома бўйича 1 299 931 319,68 сўмлик, 31сонли шартнома бўйича 256 326 003,36 сўмлик ва 32-сонли шартнома бўйича 792 161 633,76 сўмлик ёки жами бўлиб 2 348 418 956,80 сўмлик пудрат ишлари бажарилганлигини тан олинганлигини инобатга олганлиги, ишни кўришда судловга тегишлилиги қоидалари бузилганлиги, шу билан бирга суд томонидан 30-сонли шартнома бўйича даъвогар томонидан қурилиш ишлари тўлиқ бажарилганлиги, тарафлар ўртасида имзоланган ҳисоб фактура (форма 3) билан, яъни ушбу ҳужжатга кўра тўлаб берилиши лозим бўлган бажарилган ишлар қиймати 1 529 323 832 сўмни ташкил этиши, шундан 426 323 832 сўм қисми тўлаб берилмаганлиги билан, назорат ўлчов далолатномаси билан ва давлат қабул комиссиясининг қабул қилиш акти билан ўз тасдиғи топганлиги, 31-сонли шартнома бўйича даъвогар томонидан қурилиш ишлари тўлиқ бажарилганлиги, тарафлар ўртасида имзоланган ҳисоб фактура (форма-3) билан, яъни ушбу ҳужжатга кўра тўлаб берилиши лозим бўлган бажарилган ишлар қиймати 438 757 464 сўмни ташкил этиши, шундан 226 544 568 сўм қисми тўлаб берилмаганлиги билан, назорат ўлчов далолатномаси билан ва давлат қабул комиссиясининг қабул қилиш акти билан ўз тасдиғи топганлиги, 32-сонли шартнома бўйича даъвогар томонидан қурилиш ишлари тўлиқ бажарилганлиги, тарафлар ўртасида имзоланган ҳисоб фактура (форма-3) билан, яъни ушбу ҳужжатга кўра тўлаб берилиши лозим бўлган бажарилган ишлар қиймати 942 377 582 сўмни ташкил этиши, шундан 418 377 582 сўм қисми тўлаб берилмаганлиги билан, назорат ўлчов далолатномаси билан ва давлат қабул комиссиясининг қабул қилиш акти билан ўз тасдиғи топганлиги инобатга олинмасдан, барвақт хулосага келганлиги сабабли, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 27 октябрдаги ажрими билан кассация тартибидаги шикоят иш юритувга қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2025 йил 31 октябр кунги №06-10/25-43313-сонли хатига биноан, ИПКнинг 32-моддасининг тўртинчи қисмига асосан, даъвогарнинг даъво аризаси бўйича юритилган 4-20012405/4493-сонли иқтисодий иш кассация тартибида кўриш учун Бухоро вилоят 2 судидан Навоий вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ўтказилган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили томонидан судга ёзма равишда 23 декабрь 2025 йил санаси билан илтимоснома тақдим этилиб, илтимосномада рўйхати келтирилган фуқароларни гувоҳ тариқасида ишга жалб этиб, уларни кўрсатувларини олишни ва берган кўрсатмаларига далил сифатида ҳуқуқий баҳо беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари мазкур илтимосномани тўлиқ рад этишни сўради. Судлов ҳайъати ишдаги далиллар етарли деб ҳисоблаб, мазкур илтимоснома рад этишни лозим топди. Шундан сўнг даъвогар вакили судга қўшимча қилиб, кассация шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари эса кассация шикояти ва унда келтирилган важларни рад этиб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори қонуний қабул қилинганлигини маълум қилиб, шу сабабли, кассация шикоятини рад этишни сўради. Суд муҳокамасини ўтказилиш жойи ва вақти тўғрисида лозим даражада хабардор этилган “Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” УК Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси вакили суд муҳокамасига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) нинг 297-моддаси тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Мазкур ҳолатда суд ишни “Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” УК Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси иштирокисиз кўришни лозим топади. Судлов ҳайъати иш бўйича тарафлар вакилларини фикрини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб ва шикоят важларини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 31 январда Тошкент вилояти *** тумани *** МФЙ ҳудудида ичимлик сув тармоғи ва иншоотини қуриб фойдаланишга топшириш тўғрисида 30-сонли, 2023 йил 31 январда Тошкент вилояти *** тумани *** МФЙ ҳудудида ичимлик сув тармоғи ва иншоотини қуриб фойдаланишга топшириш тўғрисида 31-сонли, 2023 йил 31 январда Тошкент вилояти *** тумани *** МФЙ ҳудудида ичимлик сув тармоғи ва иншоотини қуриб фойдаланишга топшириш тўғрисида 32-сонли пудрат шартномалари имзоланган. Шартномаларнинг шартига мувофиқ, Пудратчи (даъвогар) белгиланган объектда ичимлик сув тармоғи ва иншоотини қуриш лойиҳасида кўзда тутилган объектни фойдаланишга тайёр ҳолда қуриб, топшириш бўйича ҳужжатларни 3 тайёрлаб, объектни фойдаланишга топшириш мажбуриятини олган, Бош пудратчи (жавобгар) эса пудратчига қурилиш ишларини бажариш учун зарур қурилиш материалларини етказиб бериш, тўловни амалга ошириш ва қурилиш объектларини қабул қилиб олиш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3,1-3.2-бандларида, бажарилган ишларнинг тўлаб берилиши, пудратчининг молиялаштирилиши билан боғлиқлиги, яъни буюртмачидан маблағлар олингандан сўнг тўлаб берилиши, қолган 5 фоизи кафолат муддати ўтгандан сўнг молиялаштирилиши белгиланган. Мазкур шартномаларнинг 3.3-бандида, бош пудратчининг хизмати бажарилган қурилиш монтаж ишларининг 2,5 % ташкил этиши белгиланган. Даъвогар томонидан тақдим қилинган икки тарафлама муҳр ҳамда имзо билан тасдиқланган ҳисобварақ-фактура (форма -3) ларга кўра, тарафлар 30сонли шартнома бўйича 30.12.2023 йилдаги 4-сонли 1.529.323.832 сўмлик, 31сонли шартнома бўйича 18.12.2023 йилдаги 5-сонли 438.757.464 сўмлик ҳамда 32-сонли шартнома бўйича 21.12.2023 йилдаги 5-сонли 942.377.582 сўмлик форма- 3 лар билан ишлар бажарилганлиги ўзаро тан олишган. Аммо, 30-сонли шартнома бўйича бажарилган ишлар юзасидан тузилган 31.07.2024 йилдаги 01/7-24-сонли назорат ўлчови далолатномасида, Илғор маҳалласида бажарилган ишлар 7 972 973 сўмга кам бажарилиб, ҳақиқатда 1 521 350 850 сўмни ташкил этганлиги; 31-сонли шартнома бўйича бажарилган ишлар юзасидан тузилган 22.05.2024 йилдаги 01-02-31/24-сонли назорат ўлчови далолатномасида, Пахтакор маҳалласида бажарилган ишлар 1 833 264.3 сўмга кам бажарилиб, ҳақиқатда 1 521 350 850 сўмни ташкил 436 924 199,55 сўмни ташкил этганлиги; 32-сонли шартнома бўйича бажарилган ишлар юзасидан тузилган 22.08.2024 йилдаги 01-02-39/24-сонли назорат ўлчови далолатномасида, Ёшлик маҳалласида бажарилган ишлар 6 481 806 сўмга кам бажарилиб, ҳақиқатда 935 895 775 сўмни ташкил этганлиги қайд этилган. Демак, даъвогар томонидан мазкур шартномалар бўйича жами бўлиб 2 894 170 833,55 (935 895 775+436 924 199.55+1 521 350 859) сўмлик пудрат ишлари бажарилган. Шартномаларнинг 3.3-бандига биноан, судлов ҳайъати даъвогарнинг пудрат хизмат ҳақи шартнома қийматидан чегириб ташланиши керак деган важлари билан келиша олмайди. Шунга кўра, жавобгарнинг пудрат хизмат ҳақи ҳақиқатда бажарилган ишлардан олиниши лозимлиги боис, бу 72 354 270,83(2 894 170 833,55-2,5%) сўмни ташкил этиши аниқланди. Бундан ташқари, даъвогар томонидан жавобгардан 31.01.2023 йилдаги 30сонли шартнома бўйича 01.03.2024 йилдаги 1-сонли электрон ҳисобварақ фактура орқали 330 780 851,52 сўмлик қурилиш маҳсулотлари қабул қилиб олинган. Тақдим қилинган тўлов топшириқномаларига асосан барча шартнома бўйича бажарилган ишлар учун Бош пудратчи томонидан жами 1.839.912.896 сўм тўловлар амалга оширилган. Демак, жами бажарилган 2 894 170 833,55 сўм ишлар қийматидан 72 354 270,83 сўм жавобгарнинг пудрат хизмат ҳақини ва амалга оширилган 1 839 912 896 сўм тўловларни ҳамда олинган 330 780 851,52 сўм қурилиш 4 материалларини қиймати чегириб ташланса, жавобгарнинг даъвогар олдидаги ҳақиқий қарздорлиги 651 122 815,2 сўмни ташкил этиши маълум бўлди. Судлов ҳайъати, биринчи инстанция судининг,жавобгар томонидан айнан шу объектларда бажарилган ишлар қийматини тасдиқловчи бошқа суммадаги электрон ҳисобварақ-фактуралар судга тақдим қилинган, мазкур ҳисобварақфактуралар солиқ тизими орқали юборилиб, ўзаро икки томонлама тасдиқланган, шунга кўра электрон расмийлаштирилган ҳисобварақфактураларга кўра, 30-сонли шартнома бўйича 1.299.931.319,68 сўмлик, 31сонли шартнома бўйича 256.326.003,36 сўмлик, 32-сонли шартнома бўйича 792.161.633,76 сўмлик, жами 2.348.418.956,80 сўмлик пудрат ишлари бажарилган ва тарафлар ўртасида тасдиқланган электрон ҳисобварақфактураларни мақбул далил деб ҳисобланади деган важлари билан келиша олмайди. Чунки, тарафлар ўртасида тузилган электрон ҳисоб варақлар тартибсиз расмийлаштирилган, яъни уларнинг айримларининг суммаси шартномаси қийматидан ҳам ортиқ қилиб кўрсатилган ва кўпчилиги кеч юборилганлиги боис бир томонлама тасдиқланган. Мазкур ҳолатда суд ишдаги мавжуд электрон ҳисобварақ фактураларни хулоса қилиш учун етарли далил деб ҳисобламайди. Сабаби, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” ги қарорининг 9-банида, ФКнинг 646 ва 680-моддаларига кўра, буюртмачи бажарилган ишни (унинг натижасини) пудрат шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда пудратчи иштирокида кўриб чиқиши ва қабул қилиши шарт бўлиб, бу ҳақда иккала тараф томонидан имзоланадиган далолатнома расмийлаштирилади деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 14 августдаги 489сонли қарори билан тасдиқланган "Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 62-бандига мувофиқ, электрон ҳисобварақ-фактурага қўшимча ҳужжатларни илова қилиш мумкин. Электрон ҳисобварақ-фактуранинг электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши илова қилинган ҳужжатларнинг ҳам электрон рақамли имзо билан тасдиқланганлигини ифодалайди. Аммо, мазкур қоидада форма-3 лар ҳам электрон ҳисоб фактура каби электрон тартибда тасдиқланиши шартлиги назарда тутилмаган. Судга тақдим қилинган далилларни таҳлил қилиш натижасида, тарафлар ўртасидаги 2023 йил 31 январда тузилган 30,31,32-сонли шартномалар ҳам икки хил расмийлаштирилганлиги аниқланди. Айнан шу шартномалар электрон тарзда 2023 йил февраль ойида жавобгар томонидан юборилган, 2023 йил мартда шартномалар электрон тарзда қабул қилинган. 5 Ушбу шартномаларнинг 3.3-бандида Бош пудратчи хизмати бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг 7 фоизини ташкил қилиши тўғрисида келишилган. Аммо, ушбу электрон шартномалар даъвогарнинг шартномаларни имзолашга ваколати мавжуд бўлмаган ходими томонидан имзоланган. Мазкур ҳолатда суд электрон равишда тузилган шартномаларни мақбул далил деб ҳисобламайди. Шунингдек, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳисобварақфактурага асосан учта проект бўйича жами 20.141.955 сўмлик хизматлар даъвогардан чегириб ташланиши лозим деган хулосалари билан ҳам келиша олмайди. Чунки, мазкур харажатни тасдиқловчи далиллар иш ҳужжатларида мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, Агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди. ФКнинг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунчиликда ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади. Демак биринчи инстанция суди томонидан, даъвогар томонидан жами 2.348.418.956,76 сўмлик пудрат ишлари бажарилган, ушбу кўрсатилган хизматлар учун жавобгар томонидан қисман тўлов яъни 1.839.912.896 сўм амалга оширилганлиги, мазкур суммадан 2.5 фоиз миқдорида яъни, 58.710.473,92 сўм Бош пудратчининг ҳақи ҳамда шартнома шартларига мувофиқ, жами 20.141.955 сўм чегириб қолинган, натижада жавобгарнинг даъвогар олдида жами 98.872.780,36 сўм миқдоридаги қарздорлиги қолган деб барвақт хулосага келган. Даъво аризасида, шунингдек жавобгардан 53.562.299 сўм миқдорда пеня ундириш сўралган. ФК 260-моддасининг биринчи қисмида қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади деб белгиланган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, Қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. 6 Шартномаларнинг 13,2-бандида тегишли иловаларда кўрсатилган мажбуриятларни бажармаганлиги, шартномани ўз вақтида молиялаштирмаганлиги, шартномада белгиланган бошқа мажбуриятларни бузганлиги учун Бош пудратчи пудратчига ҳар бир кечиктирилган кун учун мажбуриятлар бажарилмаган қисмининг 0,01 фоизи миқдорида, бироқ мажбуриятлар бажарилмаган қисмининг 5 фоизидан ошмаслиги тўғрисида келишилган. Суд, асосий қарз ундириш талаби қисман асоссиз бўлганлиги сабабли, пеня ундириш талаби ҳам қисман асоссиз эканлигини, тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш тўғрисидаги талабини қисман, яъни 32.556.140 (651 122 815 х 5%) сўмга қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 301-моддасига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгартиришга ҳақли. ИПКнинг 302-моддасига кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги асос бўлади. Юқоридагиларга кўра судлов ҳайъати биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини ўзгартириш лозим деган хулосага келди. ИПК 118- моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Шу боис судлов ҳайъати, даъвогарнинг гувоҳларни ишга жалб қилиш ва кўрсатмасини олиш ҳақидаги илтимосномасини рад этишни, Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 сентябрь ҳал қилув қарори ўзгартиришни, даъвогар “***” МЧЖнинг кассация шикояти қисман қаноатлантиришни, Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 сентябрдаги ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида “Жавобгар “***” МЧЖдан даъвогар “***” МЧЖ фойдасига 98.872.780,36 сўм асосий қарз, 5.900.000 сўм пеня, олдиндан тўланган 37.500 сўм почта харажати ундирилсин” деган қисми “Жавобгар “***” МЧЖдан даъвогар “***” МЧЖ фойдасига 651.122.815,0 сўм асосий қарз, 32.556.140,0 сўм пеня, олдиндан тўланган 37.500 сўм почта харажати ундирилсин” деб ўзгартиришни, қолган қисмини ўзгаришсиз қолдришни, давлат бюджетига жавобгардан 24 921 661,91 сўм, даъвогардан 8 822 586.52 сўм миқдорида давлат божларини ундиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ва Олий суднинг депозитига 103 000 сўм ВКА харжати ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПК нинг 118, 276, 278-280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: 7 Илтимосномани қаноатлантириш рад этилсин. Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 сентябрдаги ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида Жавобгар “***” МЧЖдан даъвогар “***” МЧЖ фойдасига 98.872.780,36 сўм асосий қарз, 5.900.000 сўм пеня, олдиндан тўланган 37.500 сўм почта харажати ундирилсин” деган қисми Жавобгар “***” МЧЖдан даъвогар “***” МЧЖ фойдасига 651.122.815,0 сўм асосий қарз, 32.556.140,0 сўм пеня, олдиндан тўланган 37.500 сўм почта харажати ундирилсин” деб ўзгартирилсин. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “***” МЧЖдан республика бюджетига 24 921 661,91 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “***” МЧЖдан республика бюджетига 8 822 586.52 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар “***” МЧЖдан даъвогар “***” МЧЖ фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “***” МЧЖдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 103 000 сўм Видеоконференцалоқа харажатлари ундирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарордан норози тараф белгиланган тартибда Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) келтириши мумкин. Раислик қилувчи Т.Қаҳҳоров ҳайъат аъзолари Ш.Қодиров Н.Умаров 8