Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2503/21867 Дата решения 23.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья JAMOLIDDINOV XUSNIDDIN KOMOLIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение FFFFFFFFмасъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый
Source ID 10e45330-6a7f-40a8-89d3-769dac1c62f4 Claim ID PDF Hash 211721a35a004980... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 8-моддаси нинг 8 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 703-моддаси ФКнинг 703 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2503/21867-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 23 декабрь Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, судья ёрдамчиси И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Б.Сатволдиев (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар FFFFFFFFмасъулияти чекланган жамиятининг жавобгар FFFFFFFF масъулияти чекланган жамиятидан 142 706 691 сўм асосий қарз, 14 276 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: FFFFFFFFмасъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, FFFFFFFF масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 142 706 691 сўм асосий қарз, 14 276 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасида келтирилган важларни такрорлаб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Жавобгардан суд мажлисида вакиллар иштирок этмади. У суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлиги боис, суд унинг иштирокисиз суд мажлисини ўтказиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, FFFFFFFFмасъулияти чекланган жамияти (Сотувчи) билан FFFFFFFF масъулияти чекланган жамияти (Харидор) ўртасида 20.02.2024 йилдаги 53-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга асосан, Сотувчи томонидан Харидорга сантехника, қурилиш ва хўжалик моллари етказиб бериши, Харидор эса ушбу қабул қилиб олинган маҳсулотлар қийматини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 1.2-бандида шартнома умумий қиймати 500 000 000 сўм деб, 2.1-бандида тўловлар олдиндан 100фоиз миқдорида тўланиши кўрсатилган. Шартнома ва счёт фактуралар асосида қиймати 2 059 706 692 сўмлик сантехника, қурилиш ва хўжалик моллари етказиб берилган. Ушбу етказиб берилган маҳсулотлар учун жавобгар томонидан тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган. Жавобгар шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажармаганлиги сабабли даъвогар FFFFFFFFмасъулияти чекланган жамияти судга даъво 2 аризаси билан мурожаат қилиб, FFFFFFFF масъулияти чекланган жамиятидан 142 706 691 сўм асосий қарз, 14 276 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Даъвогарнинг жавобгар FFFFFFFF масъулияти чекланган жамиятига қарздорликни бартараф этиш юзасидан қилган мурожаатлари оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб юритилади)нинг 8-моддаси иккинчи қисми биринчи бандига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа битимлардан вужудга келади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномаси бўйича маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи товарни бошқа тарафга топшириши, сотиб олувчи эса уни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар вакилининг судга тақдим қилган маълумотномасига кўра жавобгар даъвогар олдидаги 142 706 691 сўм асосий қарздорликни тўламасдан келган. Жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги ишдаги шартнома, ҳисоб варақ фактуралар, солиштирма далолатнома ҳамда даъвогарнинг суд мажлисида берган кўрсатмалари билан тасдиқланади. Шу боис даъвогарнинг жавобгардан асосий қарз суммасини ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантириш лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгардан 14 276 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Пеня ҳисоб-китоби судга тақдим қилинган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.3-бандида тўловлар ўз вақтида тўланмаганлаги боис айбдор томон хар бир кечиктирилган кун учун 0.2 фоиз миқдорида пеня тўлашлиги, лекин олинадиган маҳсулот партияси қийматининг 10 фоизидан ошмб кетмаслиги кўрсатилган. Даъвогар томонидан судга тақдим қилинган маълумотномада жавобгар тўловларни 203 кунга кечиктирганлиги, умумий ҳисобда ҳисобланган пеня миқдори 57 938 916,14 сўмни ташкил этишлиги, шертноманинг 3.3-бандига асосан жавобгардан 14 276 000 сўм пеня ундириш сўралган. Бу ҳолатда, суд даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш талаби асосли бўлганлиги боис, қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари жавобгардан ундирилиши лозим бўлади. 3 Юқоридагиларга кўра, суд, даъво аризасини қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 142 706 691 сўм асосий қарз, 14 276 000 сўм пеня, тўланган 3 139 653,82 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатларини ундиришни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 68, 118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво талаблари қаноатлантирилсин. Даъвогар FFFFFFFFмасъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар FFFFFFFF масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 142 706 691 сўм асосий қарз, 14 276 000 сўм пеня, тўланган 3 139 653,82 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция шикояти, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти беришга ҳақли. Раислик этувчи: Х.Жамолиддинов