← Назад
Решение #2829613 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 107 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| исмида суд харажатлари ушбу Кодекс | 118 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
15 522 символов
4-2301-2502/1996-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья – Б.Баймуратов
Апелляция инстанция судида
маърузачи судья – Г.Зарипова
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Нукус шаҳри
2025 йил 23 декабрь
Қорақалпоғистон Республикаси судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати судья Г.Зарипованинг раислигида, судьялар У.Сабиров ва
А.Аяповлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Ажибековнинг
котиблигида, Поп туман Фермерлар кенгаши нодавлат нотижорат ташкилоти
вакили – Р.Бойжонов (2025 йил 8 сентябрь кунги 150-сонли ишончнома асосида),
даъвогар вакили – хўжалик раҳбари Н.Джунашеваларнинг иштирокида, Поп
туман Фермерлар кенгаши нодавлат нотижорат ташкилотининг даъвогар “Intiz r
” фермер хўжалигининг манфаатида жавобгар “B r k t S ri” масъулияти
чекланган жамияти билан тузилган 2025 йил 24 март кунги 1/7/1-сонли пудрат
шартнома ини бекор қилишни ҳамда жавобгар “B r k t S ri” масъулияти
чекланган жамиятидан 337.500.000 сўм асосий қарз ва 162.000.000 сўм пеня
ундиришни сўраган даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул
қилинган Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 ноябрь кунги ҳал
қилув қарорига норози бўлиб Поп туман Фермерлар кенгаши нодавлат
нотижорат ташкилоти томонидан берилган апелляция шикоятини иқтисодий иш
билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси суди биносида очиқ суд мажлисида
видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Поп туман Фермерлар кенгаши нодавлат нотижорат ташкилоти (бундан
буён матнда Фермерлар кенгаши деб юритилади) даъвогар “Intiz r
” фермер
хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар ёки буюртмачи деб юритилади)нинг
манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобагар “B r k t S ri”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки пудратчи деб
юритилади) билан тузилган 2025 йил 24 март кунги 1/7/1-сонли пудрат
шартномасини бекор қилишни ҳамда жавобгар “B r k t S ri” масъулияти
чекланган жамиятидан 337.500.000 сўм асосий қарз ва 162.000.000 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Биринчи инстанцияси судининг 2025 йил 10 ноябрь кунги ҳал қилув
қарори билан даъвонинг пудрат шартномасини бекор қилишни сўраган талаби
кўрмасдан қолдирилиб, даъвонинг 337.500.000 сўм асосий қарз ва 162.000.000
сўм пеня ундиришни сўраган талабини қаноатлантириш рад этилган.
Ҳал қилув қарорига норози бўлиб, Фермерлар кенгаши даъвогар
манфаатида апелляция тартибида шикоят берган. Апелляция шикоятида ҳал
қилув қарорини бекор қилиб, пудрат шартномаларини бекор қилишни ва
2
жавобгардан 337.500.000 сўм асосий қарз ва 162.000.000 сўм пеня ундириш
ҳақида қарор қабул қилишни сўраган. Унга асос қилиб, биринчи инстанция суди
даъвогар томонидан ер майдони ажратиб берилмаган деган нотўғри хулосага
келганлигини, чунки, жавобгар ишчилари томонидан иш бошланиб, ховуз
ковланганлигини, бироқ шу билан жавобгар раҳбарини умуман топиш имкони
бўлмаганлигини келтирган.
Суд мажлисида иштирок этган Фермерлар кенгаши вакили шикоятида
билдирилган важларини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан пудрат
шартномаси бўйича бажариши лозим бўлган пудрат ишлари юзасидан смета
ҳужжатларини ишлатганлигини, ушбу смета ҳужжатларида даъвогарнинг қайси
ер
майдонига
сувни
тежаш
ускуналарини
ўрнатиш
лозимлиги
кўрсатилганлигини, жавобгар томонидан ховуз ковланиб ишни бошлаганлигини
билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили хўжалик раҳбари биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради.
Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда
тилхат орқали хабардор қилинганлигига қарамасдан ўз вакилининг иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ,
апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган апелляция
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Шунга асосан, судлов ҳайъати ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қўйидагиларга кўра шикоятни
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 666-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ,
қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган
муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа
қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига
ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва
келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025
йил 24 март куни 1/7/1-сонли пудрат шартномаси (бундан буён матнда пудрат
шартномаси деб юритилади) тузилган бўлиб, шартноманинг шартларига кўра,
пудратчи буюртмачининг 27 гектар пахта майдонида томчилатиб суғориш
технологиясини жорий қилиш бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда буюртмачига
топшириш, буюртмачи эса пудратчига ишларни бажариши учун зарур
шароитларни яратиш, уларни қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш
3
мажбуриятларини олган. Шартноманинг умумий қиймати 675.000.000 сўм деб
белгиланган.
Мазкур пудрат шартномасининг 7.1-бандида, буюртмачи мазкур
шартномада кўрсатилган умумий ишлар қийматининг 50 фоизини олдиндан
пудратчи ҳисоб рақамига ўтказиб беради деб келишилган.
Шунга асосан даъвогар 2025 йил 24 март кунги 2-сонли тўлов
топшириқномаси билан 337.500.000 сўм пул маблағини жавобгарнинг ҳисоб
рақамига ўтказган. Бу ҳолат ишдаги тўлов топшириқномаси билан тасдиқланади.
Пудрат шартномасининг 4.1-бандига мувофиқ, пудратчи, буюртмачи
томонидан 50 фоиз бўнак (аванс) маблағи тўлаб берилгандан сўнг, пудратчи
шартнома шартларини бажаришга киришиш ва 45 кун муддатда ёки томчилаб
суғориш ҳамда дискрет суғориш технологияларини ўрнатиш учун хосил
йилининг 25 май кунидан, ёмғирлатиб суғориш технологияларини ўрнатиш учун
хосил йилининг 10 апрель кунидан кечиктирмасдан қурилиш ишларини тўлиқ
якунланишини таъминлаш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар томонидан суғориш технологияларини ўз вақтида
ўрнатиш мажбурияти бажарилмаган.
Шу сабабли, Фермерлар кенгаши даъвогар манфаатида даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган пудрат
шартномасини бекор қилишни сўраган.
ФК 382-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ, агар ушбу
Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор
қилиниши мумкин.
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат
қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга
ҳолларда.
ФК 384-моддасининг иккинчи қисмига асосан, бир тараф шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби
олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада
белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда
жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги
талабни судга тақдим этиши мумкин.
Лекин, ишдаги аниқланган ҳолатга кўра, пудрат шартномаларини бекор
қилиш ҳақидаги 2025 йил 14 август кунги 133-сонли таклиф шартноманинг
тарафи ҳисобланган даъвогар томонидан эмас, балки Фермерлар кенгаши
томонидан берилган.
Бу ҳолатда, даъвогар низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этмаган
деб баҳоланади.
ИПК 107-моддасининг 5-бандига мувофиқ, агар, даъвогар низони судгача
ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу
тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган
бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
4
Юқоридагилардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди
томонидан даъвонинг пудрат шартномасини бекор қилишни сўраган талабини
кўрмасдан қолдириш ҳақида тўғри хулосага келган деб ҳисоблайди.
Шунинг билан бирга, Фермерлар кенгаши ўз даъво аризасида жавобгардан
337.500.000 сўм асосий қарз ва 162.000.000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Тарафлар
ўртасида
тузилган
пудрат
шартномасининг
5.1-бандига кўра, буюртмачи, мазкур шартнома имзоланган кундан бошлаб уч
кун муддатда технология жорий қилиниши лозим бўлган экин майдонини махсус
белгилар билан ажратган ҳолда далолатнома бўйича пудратчига бериш
мажбуриятини олган.
Жавобгар даъвогарга ер майдонларини ажратиб бериш ҳақида жавобгар
даъвогарга почта алоқаси бўлими орқали 2025 йил 1, 2 май, 30 май, 2 июнь ва 30
июнь кунлари хатлар йўллаган.
Биринчи инстанция суди даъвогар ушбу мажбуриятини бажармаганлиги
сабабли ФКнинг 256 ва 644-моддалари талабларига риоя қилмаган деб баҳолаб,
даъвонинг жавобгардан асосий қарз ва пеня ундиришни сўраган талабларини
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида нотўғри хулосага келган.
Чунки, жавобгарнинг даъвогарга ер майдонларини ажратиб бериш
ҳақидаги 2025 йил 1, 2 май, 30 май, 2 июнь ва 30 июнь кунги хатлари даъвогарга
қачон ва қайси алоқа воситаси орқали жўнатилганлигини тасдиқловчи
ҳужжатлари мавжуд эмас.
Иш ҳужжатларидаги ушбу хатлар жўнатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат
сифатида тақдим қилинган ҳужжатларни имзолаш протоколлари фақатгина
хатлар 2026 йил 16 октябрь куни электрон ракамли имзо билан
тасдиқланганлигининг белгиси ҳисобланади.
Бундан ташқари, даъвогарнинг ер майдонида сувни тежаш
технологияларини ўрнатиш юзасидан ишланган смета ҳужжатларида айнан
қайси ер майдонига (қайси контурга) томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш
ускуналари ўрнатилиши кераклиги аниқ белгилаб қўйилган.
Бу ҳолатда, пудрат шартномасининг 5.1-бандида белгиланган мажбурият
даъвогар томонидан бажарилмаган деб баҳолаб бўлмайди.
Жавобгарнинг пудрат шартномаси бўйича сувни тежаш технологияларини
ўрнатиш юзасидан мажбурияти бажарилмаганлиги иш ҳужжатлари билан тўлиқ
тасдиқланади.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган пудрат шартномасининг 13.2бандида, мазкур шартномада кўрсатилган мажбуриятларига риоя қилмаганлиги,
ўз вақтида молиялаштирилмаганлиги ва шартномада белгиланган бошқа
мажбуриятларни бузганлиги учун буюртмачи пудратчига ёки пудратчи
буюртмачига мажбуриятларни бажарилиши кечиктирилган ҳар бир кун учун
мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлайди,
бунда пенянинг умумий суммаси бажарилмаган ишлар, кўрсатилмаган
5
хизматлар ёки ўз вақтида ўтказиб берилмаган сумма қийматининг 50 фоизидан
ошмаслиги лозим, деб келишилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати Фермерлар кенгашининг
жавобгардан даъвогар фойдасига 337.500.000 сўм асосий қарз ва 162.000.000 сўм
пеня ундиришни сўраган талабларини асосли деб ҳисоблайди.
ФК 326-моддасига асосан, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
Шунга асосан, судлов ҳайъати пенянинг тўлиқ ундирилиши жавобгарнинг
мулкий аҳволига таъсир қилишини, шунингдек, даъвогарнинг манфаатларини
эътиборга олиб, ундирилиши сўралган 162.000.000 сўм пеня миқдорини
25.000.000 сўмга камайтириб ундиришни лозим топади.
ИПК 279-моддаси биринчи қисмининг 1, 2 ва 3-бандларига мувофиқ, иш
учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб
ҳисобланган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал
қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
ИПК 278-моддасининг 2-бандига кўра, апелляция инстанция суди
апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, апелляция судлов ҳайъати биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини қисман бекор қилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 337.500.000 сўм асосий қарз ва 25.000.000 сўм пеня ундириш ҳақида
янги қарор қабул қилишни, ҳал қилув қарорининг қолган қисмини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади.
ИПК 278-моддасининг учинчи қисмига асосан, суд харажатларини
тақсимлаш тўғрисидаги масала ҳал қилинмаганлиги ёки нотўғри ҳал
қилинганлиги суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун
асос бўлмайди. Бундай ҳолда қарорнинг хулоса қисмида суд харажатлари ушбу
Кодекснинг 118-моддасида назарда тутилган тартибда тақсимланиши
кўрсатилади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шунга асосан, судлов ҳайъати иш бўйича суд харажатларини қайта
тақсимлашни, апелляция шикояти учун Фермерлар кенгаши томонидан тўланган
41.200 сўм почта харажатини жавобгардан Фермерлар кенгаши фойдасига,
биринчи инстанция учун 9.990.000 сўм ва апелляция инстанцияси учун 4.995.000
сўм давлат божини жавобгардан республика бюджетига ҳамда ишни
6
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд
харажатини жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб
рақамига ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 278-280-моддаларини қўллаб, апелляция судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 ноябрь кунги ҳал
қилув қарори қисман бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин.
Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 ноябрь кунги ҳал
қилув қарорининг “даъвонинг қарз ва пеня ундириш талабларини
қаноатлантириш рад қилинсин” қисми бекор қилиниб, Поп туман Фермерлар
кенгаши нодавлат нотижорат ташкилотининг даъвогар “Intiz r
” фермер
хўжалигининг манфаатида жавобгар “B r k t S ri” масъулияти чекланган
жамиятидан 337.500.000 сўм асосий қарз ва 162.000.000 сўм пеня ундиришни
сўраган даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “B r k t S ri” масъулияти чекланган жамиятидан “Intiz r
”
фермер хўжалиги фойдасига 337.500.000 сўм асосий қарз ва 25.000.000 сўм пеня
ундирилсин.
Даъвонинг пеня ундиришни сўраган қолган қисмини қаноатлантириш рад
этилсин.
Апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Суд харажати қайта тақсимлансин.
Жавобгар “B r k t S ri” масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига жами 14.985.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар “B r k t S ri” масъулияти чекланган жамиятидан Поп туман
Фермерлар кенгаши нодавлат нотижорат ташкилоти фойдасига 41.200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар “B r k t S ri” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм суд харажати
ундирилсин.
Қарор юзасидан ижро варақалар берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарорга норози тараф қарор устидан Қорақалпоғистон Республикаси
судига тафтиш тартибида шикоят қилишга (прокурор протест келтиришга)
ҳақли.
Раислик қилувчи:
Г.Зарипова
ҳайъат аъзолари:
У.Сабиров
А.Аяпов