← Назад
Решение #2829615 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
000000-сонли иқтисодий иш
судья: А.Шокиров
ЧУСТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Чуст тумани
2025 йил 23 декабр
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.А.Шокиров раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Ҳабибованинг котиблигида, аризачи- ААААААААнинг
жавобгар- «ВВВВВВВВ» MCHJга нисбатан 18.640.000 сўм молиявий жарима
қўллаш тўғрисидаги аризасини Чуст туманлараро иқтисодий суди
биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр
энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекцияси Наманган вилоят худудий бошқармасининг жавобгар
«ВВВВВВВВ» MCHJга нисбатан 18.640.000 сўм молиявий жарима
қўллашни сўраган.
Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида
хабардор қилинган аризачи ва жавобгар шу куни суд мажлисига келмади
ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмади.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга
кўра аризани кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди.
Иш хужжатларига кўра, аризачининг аризаси суднинг 2025 йил
28 ноябрдаги ажрими билан иш юритишга қабул қилинган ва ишни кўриш
2025 йил 23 декабр куни соат 09:00га тайинланган.
Суднинг ажрими аризасига алоқа хизмати (гибрит почта) орқали
аризада кўрсатилган манзилга юборилган ва алоқа хизматининг
маълумотига кўра аризачига 2025 йил 2 декабрда етказилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 107-моддаси биринчи қисмининг
6- бандида даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг
иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса даъво кўрмасдан
қолдирилиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда, бугунги суд мажлисига аризачи вакили келмади ва
иш ҳужжатларида ишни унинг иштирокисиз кўрилиши тўғрисидаги аризаси
мавжуд эмас. Шу сабабли ариза кўрмасдан қолдирилиши лозим.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9- моддасининг 19-бандига мувофиқ аризачи ва жавобгар ҳуқуқий
таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан
озод қилинган.
Бинобарин, суд ИПК 107, 118, 195-моддаларини қўллаб
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги
ААААААнинг аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
ВВВВВВни 41200 сўм почта харажати тўлаганлиги инобатга олинсин.
Мазкур ажрим устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг Иқтисодий ишлар
бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция судида кўрган суд
орқали шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров