← Назад
Решение #2829659 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2505/9207-сонли иқтисодий иш
А Ж Р И М
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Бухоро шаҳри
2025 йил 23 декабрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида,
даъвогар
**** масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
**** масъулияти
чекланган жамиятидан 5.000.000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
асосида қўзғатилган ишни даъвогар тугатиш бошқарувчиси Ш.Каримов,
жавобгар вакили Ф.Ғайбуллаев (ишончнова асосида) иштирокида, суд
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар **** масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси
(матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар **** масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб
юритилади)дан 5.000.000 сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб,
даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили даъво аризасига нисбатан эътироз билдириб, даъвогар
судга мурожаат қилишда низони судгача ҳал қилиш, яъни талабнома юбориш
тартибига риоя қилмаганлиги ва қарздорлик мавжуд эмаслигини билдириб,
даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд
иш
ҳужжатларини
ўрганиб,
тарафлар
вакилларининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ғиждувон туманлараро иқтисодий
судининг ****-сонли иш бўйича 2025 йил 20 августдаги ҳал қилув қарори
билан даъвогар банкрот деб топилган ва унга нисбатан тугатишга доир иш
юритиш бошланган. Тугатиш бошқарувчиси тугатиш ишлари давомида
даъвогар томонидан жавобгарга ўзаро тузилган хизмат кўрсатиш
шартномаларига асосан жами 119.110.392,10 сўмлик хизматлар
кўрсатилганлиги ва қисман 114.110.392,10 сўмлик тўловлар амалга
оширилганлиги сабабли жавобгарнинг 5.000.000 сўмлик қарздорлиги
аниқланган. Даъвогар тугатиш бошқарувчисининг мазкур пул маблағларини
қайтариш ҳақидаги юборган талабнома хати жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилганлиги сабабли низо вужудга келган.
Суд муҳокамасида аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган
2022 йил 3 январдаги 1/5-сонли шартноманинг 7.2-бандида, тарафлар ўртасида
низони судгача ҳал қилиш чораси сифатида талабномани кўриб чиқиш
муддати уни қабул қилган кундан бошлаб 30 кунни ташкил қилиши
келишилган.
Даъвогар тугатиш бошқарувчиси томонидан жавобгарга нисбатан
низони судгача ҳал қилиш чораси сифатида 2025 йил 16 октябрдаги 29-сонли
талабнома хати билан мурожаат қилиб, бироқ қонунга кўра ўттиз кунлик
муддатни кутмасдан, яъни 2025 йил 12 ноябрь куни судга даъво аризаси билан
мурожаат қилган. Шунингдек, иш ҳужжатларида мазкур талабнома хати
жавобгарга юборилганлигини тасдиқлочи далил ҳам мавжуд эмас.
Бинобарин, суд мазкур ҳолатда даъвогар томонидан қонунда
белгиланган мазкур низони судгача ҳал қилиш тартибига тўлиқ риоя этмаган
деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК
деб юритилади) 107-моддасининг 5-бандига кўра, даъвогар низони судгача
ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу
тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда
тутилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Шу сабабли суд, мазкур иш юзасидан даъвогар томонидан мазкур низони
шартномада белгиланган судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига
тўлиқ риоя этилмаганлигини инобатга олиб, даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Суд шу боис иш юзасидан олдиндан тўланган 41.200 сўм почта
харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни, даъвогардан тугатиш
бошқарувчиси орқали республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи
ундиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда ИПКнинг 107, 118, 195 ва
196-моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар **** масъулияти чекланган жамиятидан тугатиш
бошқарувчиси орқали республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ажрим қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши)
мумкин.
Судья
И.Юлдашев
2