← Назад
Решение #2829686 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 40 | — | law | |
| онуннинг | 241 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онун | 242 | — | law | |
| онун | 52 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 144 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2501/10398-сонли иқтисодий иш
судья: А. Шокиров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чуст тумани
2025 йил 23 декабр
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Ҳабибованинг суд мажлиси котиблигида, аризачи –
АААААААААнинг қарздор– «ВВВВВВВВ» хусусий корхонасини тўловга
қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган ишни
аризачи
вакили
УУУУУУ
(ишончнома
асосида)
иштирокида,
Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд
муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
аризада баён этилишича, «ВВВВВВВВ» хусусий корхонаси (СТИР
310343589) бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалардан
551.557.929,09 сўм миқдорида қарздорликка йўл қўйган. Қарздорнинг
ҳисоб рақамида пул маблағлари мавжуд бўлмасдан, солиқ қарздорлиги
ундирувини қарздорнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги ижро
ҳужжати ҳам давлат ижрочилари томонидан «Суд органлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни 40-моддасининг 3-банди талаблари асосида
ижросиз қайтарилган. Бунга кўра ААААААААА судга ариза билан
мурожаат қилиб, «ВВВВВВВВ» хусусий корхонасини тўловга қобилиятсиз
деб топишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризани қувватлаб,
уни қаноатлантиришни сўради.
Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида
хабардор қилинган қарздор шу куни суд муҳокамасида вакил иштирокини
таъминламади ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини
билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида
ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим
этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим
этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик
қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги қайд этилган.
Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш
мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни қарздор иштирокисиз мазмунан
кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги
мавжуд ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани
қаноатлантиришни лозим деб топди.
«Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига
мувофиқ, вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар
юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан
бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга
тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса,
судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича
кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда
йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги ва
ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот
даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб
кетган бўлса тўловга қобилиятсизлик аломатлари ҳисобланиши
белгилаб қўйилган.
Қонуннинг 241-моддасига кўра, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка
тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир
бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг
имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга
қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи
миқдоридан қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат
солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши
мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.
Иш
ҳужжатларидан
кўринишича,
«ВВВВВВВВ»
хусусий
корхонасининг 2025 йил 20 ноябр ҳолатига солиқлар ва бошқа мажбурий
тўловлар бўйича 551.557.929,09 сўм бўлган қарзи унинг ҳисоб рақамида
пул маблағи шунингдек, мол-мулклари мавжуд бўлмаганлиги сабабли
ундирилмасдан қолган.
«ВВВВВВВВ» хусусий корхонаси тўлов қобилиятига эга эмаслиги,
транспорт воситалари, бино-иншоотлари йўқлиги сабабли қарздорликни
ундириш тўғрисидаги суд ҳужжатлари давлат ижрочилари томонидан
«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида»ги Қонуни 40-моддасининг 3- бандига кўра ижросиз
қайтарилган.
Қонуннинг 7-моддасига асосан қарздор солиқлар ва йиғимлар
бўйича мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга
нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги
ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи, давлат
солиқ хизмати органлари, шунингдек устав фондида (устав капиталида)
давлат улуши бўлган ва (ёки) пул мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон
Республикаси олдида қарзи бўлган юридик шахсларга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар бўйича ваколатли давлат органи ва
унинг ҳудудий бошқармалари (бундан буён матнда ваколатли давлат
органи деб юритилади) эга бўлади.
Қонун 242-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ҳозир бўлмаган
қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул
қилиб олган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида ҳозир
бўлмаган қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни
бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Қонун 52-моддасининг иккинчи қисмида, суднинг қарздор юридик
шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга
доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга
ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши кераклиги назарда тутилган.
Қайд этилганларга асосан ҳамда қарздорнинг мажбурий тўловлар
бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, мазкур тўловлар
мажбурияти юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор
томонидан бажарилмаганлигини инобатга олиб, суд кредиторнинг
талабини асосли деб ҳисоблаб, уни банкрот деб эътироф этишни ва унга
нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни, тугатиш бошқарувчиси
вазифасига тўртинчи тоифали суд бошқарувчиси О.Салимовани
тайинлашни лозим деб топди.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 5-моддасида ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши
бўйича давлат божи ундирилиши, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни судда кўриб чиқиш билан
боғлиқ бўлган 1.236.000 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажатлари
жавобгар зиммасига юкланиши лозим.
Юқоридагиларни инобатга олиб, «Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 7, 52 ва
242-моддаларига ҳамда ИПКнинг 118, 170, 176-179, 186-моддаларига
асосланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
АААААААААнинг аризаси қаноатлантирилсин.
«ВВВВВВВВ» хусусий корхонаси тўловга қобилиятсиз деб топилсин
ва уни тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
«ВВВВВВВВ» хусусий корхонаси ҳисобидан республика бюджетига
1.236.000 сўм давлат божи ва ААААААААА фойдасига 41200 сўм почта
харажатлари тугатиш бошқарувчиси орқали ундирилсин.
Тугатиш бошқарувчиси этиб, тўртинчи тоифали суд бошқарувчиси
О.Салимова тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчиси:
- «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 144-моддасида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларига риоя
қилган ҳолда жамиятни тугатиш ишларини олиб борсин;
- амалга оширилган ишлар бўйича дастлабки ҳисоботни (тугатиш
ишлари якунланган бўлса якуний ҳисоботни) 3 ойлик муддатда тақдим
этсин.
Қарздорнинг пул мажбуриятларини бажариш муддати бошланган
деб ҳисоблансин ҳамда қарздорнинг барча мажбуриятлари бўйича
неустойка (жарима, пеня) ва фоизлар ҳисоблаш тугатилсин.
Ҳал қилув қарори тарафлар ва Давлат активларини бошқариш
агентлиги Наманган вилоят ҳудудий бошқармасига юборилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров