← Назад
Решение #2829690 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 107 | — | law | |
| онуни | 12 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| амда ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2508/5167-сонли иқтисодий иш
АЖРИМ
(даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Касби тумани
2025 йил 23 декабрь
Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Юсупов, судья ёрдамчиси
А.Убайдуллаевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “***********”
масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар
“***********” фермер хўжалиги ҳисобидан 7 682 000 сўм асосий қарз, 3 841 000
сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар тугатиш бошқарувчиси
Э.Набиев иштирокида, Касби туман Маданият бўлими биносида, сайёр очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“***********” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси
(бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар “***********” фермер хўжалиги (бундан буён матнда – жавобгар
деб юритилади) ҳисобидан 7 682 000 сўм асосий қарз, 3 841 000 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 1 майда 07 ва 08-сонли кимёвий
дори воситаларни етказиб бериш ҳақида шартномалар тузилган.
Шартномалар бўйича даъвогар томонидан етказиб берилган кимёвий дори
воситалар тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳисобварақ-фактурага асосан
7 682 000 сўмлик кимёвий дори воситалар жавобгар томонидан қабул қилиб
олинганлиги тасдиқланган.
Шартноманинг 4.2-бандига кўра, товар қийматини олдиндан 50 фоизини,
қолган 50 фоизини ҳужжатлар имзоланган кундан бошлаб 90 кун ичида тўлаб тўлаб
бериши кўрсатилган.
Даъвогар томонидан етказиб берилган кимёвий дори воситалар учун
жавобгар томонидан шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажарилмасдан
7 682 000 сўм тўловлар амалга оширилмаган.
Шунга кўра, даъвогар жавобгар ҳисобидан 7 682 000 сўм асосий
қарздорликни ундиришни сўраган.
Шунингдек, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги сабабли даъвогар жавобгар ҳисобидан 3 841 000 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар тугатиш бошқарувчиси даъво талабини тўлиқ
қувватлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси жойи ва вақти ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар вакили иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, тарафлар вакилларининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга
кўра даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топди:
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция
суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарорининг 21-бандида
2
ИПКнинг 107-моддасида кўрсатилган даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
асосларининг рўйхати тугал ҳисобланиши ва кенгайтирилган тарзда талқин
қилинишига йўл қўйилмаслиги ҳақида тушунтириш берилган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 12-моддасига кўра тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари
қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини кредиторлар йиғилиши
ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади.
Суд қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш
ҳақидаги аризани иш юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар
қарздорга ўз талабларини якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат
қилишга ҳақли эмас.
***" масъулияти чекланган жамиятининг аризасига асосан Касби
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 декабрдаги 4-1805-2508/4129-сонли
ҳал қилув қарори билан “***********” фермер хўжалиги тўловга қобилиятсиз деб
топилган ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддаси
биринчи қисмининг 9-бандида жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб
қонунга кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим
бўлса, суд даъвони кўрмасдан қолдириши белгиланган.
Демак, мазкур талаб тўловга қобилиятсизлик иши доирасида ҳал этилиши
лозимлиги боис, даъво кўрмасдан қолдирилади.
“Давлат божи тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
5- ва 18-моддаларининг мазмуни ҳамда ИПКнинг 118-моддаси талабига кўра даъво
тақдим этишда тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогар зиммасида
қолдирилиб, давлат божи даъвогар зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 118, 195196-моддаларига асосланиб, суд
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
“***********” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
“***********” масъулияти чекланган жамияти томонидан даъво тақдим
этишда тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят
судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки
ажрим қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
З.Юсупов