Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1704-2502/1689 Дата решения 23.12.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья TOSHPULATOV XUMOIDDIN MAMADIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Исомиддин шоликор
Source ID fd3f2eea-e8c3-4fcf-b70e-50c6a508fa3f Claim ID PDF Hash 5b2178d318bf021b... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Мазкур кодекс 706-моддаси Мазкур кодекс 706 code_article
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1704-2502/1689-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Х.Тошпулатов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – О.Садиков АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Андижон шаҳри 2025 йил 23 декабрь Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья О.Садиковнинг раислигида, судьялар А.Мадаминов ва У.Холиковдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси И.Ахмаджонованинг котиблигида, даъвогар вакили тугатиш бошқарувчиси И.Хўжаяров (ВКА режимида), жавобгар раҳбари И.Талипов (раҳбар, паспорт асосида) иштирокида, даъвогар – «Digit l hn l g ” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувининг жавобгар – «Исомиддин шоликор» фермер хўжалигидан 19 495 000 сўм дебитор қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан Асака туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар «Исомиддин шоликор» фермер хўжалиги томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Андижон вилоят суди биносида, видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: «Digit l hn l g ” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқаруви (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Исомиддин шоликор» фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)дан 19 495 000 сўм дебитор қарздорликни ундиришни сўраган Асака туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 19 495 000 сўм дебитор қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати, бюджетга 412 000 сўм давлат божи ундирилган. Мазкур ҳал қилув қарори устидан жавобгар апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, унда суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида жавобгар тегишли тарзда хабадор қилинмасдан, суд мажлиси унинг иштирокисиз кўриб чиқилганлиги, хизматлар тўлиқ бажарилганлиги, даъвогардан қарздорлик хозирда мавжуд эмаслиги сабабли суд ҳужжатини бекор қилиб, янги қарор қабул қилишни сўраган. Апелляция инстанцияси суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятини қувватлаб, биринчи инстанция суди жавобгар иштирокисиз ишни кўриб ҳал қилув қарори қабул қилганлигини, даъвогарнинг талабномаси, даъво аризаси ҳамда биринчи инстанция судининг суд мажлиси 2 вақти ва жойи тўғрисидаги ажрим унинг манзилига етиб борганлиги ва суд мажлиси куни ҳақида хабардор бўлганлиги, бироқ суд ходимига телефон қилиб, Избосган туманлараро иқтисодий суди биносидан қатнашишини айтганлигини, ва ўша ерда суд мажлиси бўлишини кутганлигини, суд мажлиси муҳокамасига бора олмаганлигини маълум қилиб, ҳақиқатан ҳам даъвогар олдида дебитор қарзи мавжуд эмаслигини лекин бу тўғрисидаги далилларни судга тақдим эта олмаслигини билдириб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилишни сўради. Апелляция инстанцияси суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятига эътироз билдириб, жавобгарга даъвогарнинг талабномаси унинг манзилига етиб борганлиги ҳақида почта квитанциялари мавжудлиги, далилларга кўра, хозирда жавобгарни қарздорлиги умуман қопланмаганлигини, биринчи инстанция суди мажлисида даъвогар вакили иштирок этганлигини, жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор бўлган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмаганлиги сабабли биринчи инстанция суди суд муҳокамасини жавобгар иштирокисиз кўриб, қонуний ва асосли ҳал қилув қарори қабул қилганлигини билдириб, апелляция шикоятини рад қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, И.Хўжаяров Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 21 июл кунидаги ажрими билан “DIGI L E HN L GY” масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланган. Тугатиш ишларини олиб бориш жараёнида тугатиш бошқарувчиси томонидан ўтказилган аудит текширув натижаларига кўра, “DIGI L E HN L GY” масъулияти чекланган жамияти томонидан «Исомиддин шоликор» фермер хўжалигига 17.11.2021 йилдаги 01-сонли шартномага асосан даъвогар жавобгарга транспорт хизматлари учун 35 000 000 сўм маблағ ўтказиб берилганлиги аниқланган. Мазкур ўтказиб берилган маблағлар учун жавобгар томонидан 15 505 000 сўмлик тарнспорт хизматлари кўрсатилиб қолган 19 495 000 сўм маблағлар учун транспорт хизматлари кўрсатилмаган. Жавобгар томонидан кўрсатилган 15 500 000 сўмлик хизматлар 07.06.2022 йилда тасдиқланган 12-сонли хисоб-варақ фактура билан, ҳамда даъвогар ўтказиб берган маблағлар банк маълумотномаси билан ўз тасдиғини топган. Шунга асосан, даъвогар мазкур маблағлар учун транспорт хизматлари кўрсатилмаганлиги сабабли ушбу дебиторлик қарздорликни тўлаб бериш юзасидан жавобгарга талабнома юборган. Даъвогар томонидан мавжуд қарздорликни бартараф қилиш юзасидан жавобгарга юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилган. 3 Натижада тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 8, 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда низо тарафлар ўртасида тузилган хизмат кўрсатиш шартномасидан келиб чиққан. ФК 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФК 704-моддасига асосан, шартномада бошқа кўрсатмалар бўлмаса, ижрочи шартномада назарда тутилган хизмат (хизматлар)ни шахсан ўзи кўрсатиши шарт. Мазкур кодекс 706-моддасига асосан, ижрочи ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасини умуман ёки тегишли даражада бажармаган ҳолларда у келтирилган зарарни буюртмачига батамом тўлаши шарт. Даъво талаби асосли бўлиб, жавобгарнинг даъвогар олдидаги хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича 19 495 000 сўм дебитор қарзи иш ҳужжатларидаги шартнома, ҳисобварақ-фактура ва тарафларнинг тушунтиришлари билан тўлиқ ўз тасдиғини топган. Биринчи инстанция суди суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида жавобгар тегишли тарзда хабардор бўлса-да, суд мажлисига келмаганлиги сабабли, суд мажлиси муҳокамасини жавобгар штирокисиз, даъвогар вакиллари иштирокида кўриб чиқиб, 19 495 000 сўм дебитор қарздорликни ундириш ҳақидаги талабини муҳокама қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ ўрганиб, моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри қўллаган ҳолда даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида асосли ва қонуний ҳал қилув қарори қабул қилган деб ҳисоблайди. Судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятида суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабадор қилинмасдан, суд мажлиси унинг иштирокисиз кўриб чиқилганлиги, у бошқа суд биносида бўлганлиги сабабли судда қатнаша олмаганлиги, шунингдек барча хизматлар бажарилганлиги, хозирда қарздорлик мавжуд эмаслиги ҳақидаги важлари билан келишмайди. Чунончи, иш ҳужжатларида биринчи инстанция судининг суд муҳокамаси вақти ва жойи ҳақида 2025 йил 17 октябрдаги ажрими жавобгар юридик манзилига “Гибрид почта” орқали юборилиб, жавобгарга ажрим 2025 йил 20 октябр куни соат 19-00да етказилганлиги ҳақида далил мавжуд. Шунингдек жавобгар вакили апелляция инстанцияси суд мажлисида берган тушунтиришларида биринчи инстанция суди мажлиси вақти ва жойи ҳақида хабардор бўлганлигини инкор этмади. Бундан ташқари, жавобгар судга даъво аризада назарда тутилган 19 495 000 сўмлик техника хизматлари бажарилганлиги, қарздорлик мавжуд 4 эмаслиги ҳақида далилларни ҳам тақдим этмади ва бу холатларни исботлаб бермади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. ИПКнинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги белгиланган. ИПКнинг 72-моддасида қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Юқоридагиларга асосан, апелляция инстанция судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятидаги важлари асосида апелляция шикоятини қаноатлантиришга, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишга ёки ўзгартиришга асослар етарли эмас деб ҳисоблайди. ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида апелляция инстанция суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли эканлиги белгиланган. ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклаб, апелляция инстанция суди учун олдиндан тўланган 206 000 сўм давлат божини жавобгар зиммасида қолдиришни, суд почта ҳаражатлари бошқа суд хисоб рақамига тўланганлигини инобатга олиб, жавобгардан 41 200 сўм почта ҳаражатларини Андижон вилоят суди депозит ҳисоб рақамига, шунингдек ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатини Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга ҳамда ИПКнинг 68, 72, 118, 274, 278-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати ҚАРОР ҚИЛАДИ: «Исомиддин шоликор» фермер хўжалигининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Асака туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. 5 Апелляция инстанцияси суди учун «Исомиддин шоликор» фермер хўжалиги томонидан тўланган 206 000 сўм давлат божи унинг зиммасида қолдирилсин. «Исомиддин шоликор» фермер хўжалигидан 41 200 сўм почта ҳаражатларини Андижон вилоят суди депозит ҳисоб рақамига, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатларини Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига ундирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Ижро варақалари берилсин. Мазкур қарор устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир йил муддат ичида Андижон вилоят судига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи: О.Садиков ҳайъат аъзолари: А.Мадаминов У.Холиков