Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2503/8801 Дата решения 23.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья QODIROV ALIBEK DAVRONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 1798dc64-553d-43f2-80f5-aba81902790e Claim ID PDF Hash bf8287373665f6a4... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 12-моддаси онуннинг 12 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онун 92-моддаси онун 92 law
онуннинг 142-моддаси онуннинг 142 law
онунининг 140-моддаси онуни 140 law
онуннинг 51-моддаси онуннинг 51 law
нинг 66-моддаси нинг 66 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2503/8801-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Қарши шаҳри 2025 йил 23 декабрь Қарши туманлараро иқтисодий суди, судья А.Қодиров раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Толиповнинг котиблигида, аризачи “**************” фермер хўжалигингининг қарздор “**************” МЧЖни тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни аризачи вакили **** (ишончнома асосида), қарздор вакили **** (ишончнома асосида), кредиторлар *******лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Аризачи “**************” фермер хўжалигинги (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Қарши туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, қарздор “**************” МЧЖ (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топишни сўраган. Суднинг 2025 йил 3 октябрдаги ажрими билан қарздорга нисбатан умумбелгиланган тартибда банкротлик иш қўзғатилган, кузатув тартиб таомили қўлланилган ва жамиятнинг муваққат бошқарувчилик лавозимига 3-тоифали суд бошқарувчиси ************** муваққат бошқарувчи этиб тайинланган. Муваққат бошқарувчи зиммасига: қарздорга нисбатан кузатув жорий этилганлиги ҳамда кредиторларни умумий йиғилишини ўтказиш ҳақидаги маълумотлар “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 53, 54 ва 85-моддаларига мувофиқ расмий нашрда эълон қилиниб, уни тасдиқловчи далиллар судга тақдим этиш; қарздорнинг мол-мулкини сақланишини таъминлашга қаратилган чоралар кўриш; қарздорнинг молиявий ҳолати таҳлил қилиш; қарздорнинг кредиторларини аниқлаш, кредиторлар реестрини тузиш ва улар қарздорга нисбатан кузатув жорий этилганлиги ҳамда кредиторлар биринчи йиғилиши ўтказиладиган сана ва жойи ҳақида хабардор қилиш; кредиторлар биринчи йиғилишини чақириш ва ўтказиш ва йиғилиш баённомаси (“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддасида кўрсатилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда), шунигдек тугатиш (санация, ташқи) бошқарувчи номзоди тақдим этиш вазифалари юклатилган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган аризачи кредитор ва бошқа кредиторлар вакиллари қарздорлик қопланмаганлиги ва кредиторлар умумий йиғилишида қарздорни банкрот деб топишга қарор қабул қилинганлиги сабабли, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни, суд тугатиш бошқарувчиси сифатида А.Султоновни тайинлашни сўради. Дастлабки, суд муҳокамасида иштирок этган муваққат бошқарувчи А.Султонов кузатув жараёнида оммавий ахборот воситасига эълон берилган, кредиторлар йиғилиши чақирилганлигини, корхонанинг молиявий аҳволи таҳлил қилинганлигини, таҳлил натижалари бўйича хулоса тузилганлигини, корхонанинг кредиторлари аниқланиб, кредиторлар умумий йиғилиш баёни қарори билан қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор чиқарилганлигини, қарздорда тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд бўлиб, тўлов қобилиятини тиклаш имконияти мавжуд эмаслигини, кузатув жараёнида тузилган ҳисобот ва хулоса судга тақдим этилганлигини баён қилиб, аризачининг аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган қарздор вакили ариза талабларига эътироз билдириб, аризани рад қилишни сўради. Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатлари ҳамда муваққат бошқарувчининг ҳисоботини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни ва суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим деб топди. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасининг биринчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятдари бўйича кредитор талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Ушбу Қонуннинг 7-моддасига асосан қарздор пул мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Қарши туманлараро иқтисодий судининг 4-1801-2402/242-сонли ҳал қилув қарорлари билан қарздор “**************” МЧЖ ҳисобидан кредитор “**************” фермер хўжалигинги фойдасига 139 387 000 сўм асосий қарз ундирилиши белгиланган. Мажбурий ижро бюроси томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган бўлса-да, қарздорлик бугунги кунга қадар бартараф этилмаган. Тасдиқланган кредиторлар реестрида кредиторлар томонидан жами 17 620 325 550 сўмлик талаб билдирган бўлиб, шундан аниқлангани 17 257 617 693 сўмни ташкил қилади. Қонун 92-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади. Қонуннинг 142-моддасига асосан, суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Кредиторлар томонидан судга илтимоснома тақдим этиб қарздор “**************” МЧЖнинг тугатиш бошқарувчиси этиб учинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга **************ни тайинлашни сўраган. Мазкур ҳолатда суд кредиторлар томонидан номзоди тақдим қилинган учинчи тоифали суд бошқарувчиси **************ни қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни лозим топади. Шунингдек, кредиторларнинг 2025 йил 14 ноябрдаги умумий йиғилиш қарори билан муваққат бошқарувчисининг ҳисоботи тасдиқланиб, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида, жамият тугатиш жараёнида тугатиш бошқарувчисига фаолияти давомида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 15 (ўн беш) баравари миқдорида ойлик иш ҳаққи тўланиши тавсия этилган. Бироқ, суд иш ҳолатларидан келиб чиқиб тугатиш бошқарувчисига фаолияти давомида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 12 (ўн икки) баравари миқдорида ойлик иш ҳаққи тасдиқлашни лозим топади. Қонунининг 140-моддаси бешинчи қисмига кўра, суд қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги қарорида қарздор юридик шахс фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, кредиторлар йиғилишининг, тугатиш бошқарувчисининг ва (ёки) тегишли давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг илтимосномасига кўра тугатишга доир иш юритиш қарздорнинг фаолиятини тўхтатмасдан амалга оширилишини кўрсатиши мумкин. Бунда қарздорнинг тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилгунига қадар тузилган ва фаолиятини давом эттириш учун зарур бўлган шартномаларини бажаришни тўхтатишга ёки уларни бажаришни рад этишга йўл қўйилмайди. Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси суд томонидан дарҳол қарздорнинг турган жойидаги (яшаш жойидаги) давлат ижрочисига юборилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПК 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаиназаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, суд аризани қаноатлантириб, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни ҳамда суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим топади. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 7, 51, 92, 140, 142-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176–179, 186-моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л д и: Ариза қаноатлантирилсин. Қарздор “**************” МЧЖ тўловга қобилиятсиз деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин. “**************” МЧЖ тугатиш бошқарувчиси этиб учинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга ************** тайинлансин ва унга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 12 (ўн икки) баравари миқдорида ойлик иш ҳаққи тасдиқлансин. Суд тугатиш бошқарувчиси А.Султонов зиммасига қарздор тўловга қобилиятсиз деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги ҳақида расмий нашрда эълон бериш, тугатишга доир иш юритишни “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун асосида ташкил этиш ва ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сонли “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги”ги Қарорига асосан сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида асослантирилган хулоса тайёрлаш ва хулосани кредиторлар йиғилиши ҳамда судга тақдим этиш, шунингдек қилинган ишлар ҳақида ҳар ойда 1 (бир) маротаба судга ёзма оралиқ ҳисобот тақдим этиб бориш ҳамда якуний ҳисоботни тақдим этган ҳолда “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 140-150-моддаларида белгиланган тартибда тугатишга доир ишларни олиб бориш вазифаси юклатилсин. “**************” МЧЖ бошқарув органи тугатиш бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари, муҳрлари ва штамплари (муҳрлар ва штамплар мавжуд бўлган тақдирда), моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлайди. Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда, қарздорнинг бошқарув органлари, шу жумладан қарздор юридик шахснинг раҳбари қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлиши тўғрисида огоҳлантирилсин. Қарздор “**************” МЧЖдан аризачи “**************” фермер хўжалигинги фойдасига олдиндан тўланган 1.236.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилсин. Мазкур ҳал қилув қарорини ишда иштирок этувчи шахсларга, шунингдек Мажбурий ижро бюросининг Қарши туман бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасига ва бошқа тегишли ташкилотларга етказиш тугатиш бошқарувчисининг зиммасига юклатилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья А.Қодиров