← Назад
Решение #2829753 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2034 | 2 | law | |
| ИПК | 2034 | 4 | law | |
| мазкур кодекс | 2034 | 8 | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 537 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1807-2501/5154-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чироқчи тумани
2025 йил 23 декабрь
Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Латипов, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар
“Ххх” АЖ манфаатида жавобгар – "ХХХ" якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан
берган даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда – палата деб юритилади) “Ххх” АЖ (бундан
буён матнда – даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар "ХХХ" якка тартибдаги тадбиркор (бундан буён
матнда – жавобгар деб юритилади)дан ижара тўловларидан асосий қарз 1.663.610
сўм ундиришни сўраган.
Иш ҳужжатларида даъвогарнинг даъво аризаси ва унга илова қилинган
ҳужжатлари жавобгарга юборилганлиги тўғрисидаги почта хабарномаси
(маълумотномаси) мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК)нинг 2034-моддасининг 2-қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган
пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар
ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Бироқ, жавобгар даъво
аризаси юзасидан ёзма фикр билан мурожаат қилмади.
ИПК 2034-моддасининг 4-қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан
даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Шунингдек, мазкур кодекс 2034-моддасининг 8-қисмига кўра, суд
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга
ўрганиб чиқиб, ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини
қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2023 йил 1 январь куни 270-сонли савдо дўконини ижара бериш шартномаси
тузилган. Шартнома шартига кўра, даъвогар (ижарага берувчи) ўзининг Чироқчи
туман Мустақиллик кўчаси “Ххх” аксиядорлик жамияти савдо мажмуасида савдо
дўконини вақтинчалик чакана савдо фаолиятини амалга ошириш учун ижарага
бериши, жавобгар эса ижарага олинган дўкон учун ижара пулини ҳар ойнинг 5санасига қадар кечиктирмай тўлаш мажбуриятини олишган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Деҳқон бозорлари ва савдо
комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги 2010 йил 26 апрелдаги 1326-сонли қарорининг
4-бандига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудий молия ва солиқ органлари билан
келишилган ҳолда бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан
ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган
хизмат қиймати миқдорларини ҳар йили тасдиқлайдилар.
Қашқадарё вилоят ҳокимининг 2023 йил 2 майда 219-4-0-Q/23-сонли ва
2024 йил 15 майда 207-4-0-Q/24-сонли қарорларнинг 1-бандида вилоят
иқтисодиёт ва молия бошқармаси, вилоят солиқ бошқармаси таклифлари асосида
бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан хизматлар қиймати
миқдори 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқланган.
Мазкур қарор миқдоридан келиб чиқиб, ҳисобланган қарздорликни тўлаш
ҳақидаги талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, палата даъвогарнинг манфаатида даъво
аризаси билан судига мурожаат қилган.
Даъво талаби асослидир.
Чунки: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
- ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги ушбу низо шартномавий
мажбуриятни бажармаганлик оқибатида келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни бажаришдан бир
томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида эса қарздор айби
бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган.
ФКнинг 537-моддасида ер участкалари, ер ости бойликлари жойлашган
участкалар ва бошқа алоҳида табиий объектлар, корхоналар ва бошқа мулкий
комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ва
фойдаланиш жараёнида ўзининг табиий хусусиятларини йўқотмайдиган бошқа
ашёлар (истеъмол қилинмайдиган ашёлар) мулк ижарасига берилиши мумкин
деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил
27 январда 2185-сон билан рўйхатга олинган “Бозорлар, савдо комплекслари ва
уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда
кўрсатилган хизматлар тўловларини ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил
этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг
қарори билан тасдиқланган Низомнинг 1 ва 2-бандларига кўра ушбу Низом
бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиаллари ҳамда уларнинг ҳудудида
савдо фаолиятини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахсларга татбиқ
этилади.
Қуйидагилар бозорлар ва уларнинг филиаллари даромадларининг
манбалари ҳисобланади: бир марталик йиғимдан тушумлар; ижара тўловидан
олинган даромадлар; сотувчилар ва харидорларга хизматлар кўрсатишдан
олинган даромадлар; автотранспорт воситаларининг вақтинча сақлаш
хизматлари кўрсатишдан тушган даромадлар, бозор маъмурияти томонидан
амалга ошириладиган қишлоқ хўжалиги товарларини тайёрлаш, харид қилиш ва
сотишдан (деҳқон бозорлари учун) олинган даромадлар; қонун ҳужжатларига
зид бўлмаган бошқа тушумлар.
Низомнинг 2-бандига кўра, ижара тўловидан олинган даромадлар,
сотувчилар ва харидорларга хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар, қонун
ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тушумлар бозорлар ва уларнинг филиаллари
даромадларининг манбалари ҳисобланади.
Низомнинг 8-бандига кўра, бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг
филиалларининг маъмурияти тасарруфида бўлган бинолар, иншоотлар ҳамда
бошқа мол-мулкдан ва уларнинг хизматларидан белгиланган тартибда
фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар ижара тўловлари ва кўрсатилган
хизматлар учун тўловлар тўловчилари ҳисобланади.
Бироқ, мазкур иш кўриб чиқилгунга қадар даъвогар томонидан тақдим
этилган маълумотномага кўра, суд кунида жавобгарнинг 1.118.970 сўм
қарздорлиги қолганлиги маълум қилинган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган
мулкий
хусусиятга
эга
даъво
аризаларидан
даъво
баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланади.
ИПКнинг 118-моддаси суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга кўра суд, даъво талабини қисман қаноатлантириб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига ижара тўловларидан асосий қарз
1.118.970 сўм, 41.200 сўм почта харажати ҳамда республика бюджетига
412.000 сўм давлат божи ундиришни, даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
2
4
5
118, 170, 176-180, 186,190,192, 203 , 203 , 203 -моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "ХХХ" якка тартибдаги тадбиркор ҳисобидан даъвогар “Ххх” АЖ
фойдасига ижара тўловларидан асосий қарз 1.118.970 сўм, 41.200 сўм почта
харажати;
Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
У.Латипов