Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1602-2502/8427 Дата решения 23.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MAMADALIYEVA MAXFUZA LUQMONJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 84dd4a72-da13-4107-a80c-6d42b41dda1d Claim ID PDF Hash 45ee04724eff61a0... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1602-2502/****-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Учқўрғон шаҳри 2025 йил **** Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди судья ****нинг раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг акциядорлик тижорат **** манфаатида **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 111 334 045 сўм кредит қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилган иқтисодий ишни банк вакили **** (2025 йил 9 декабрдаги 07-04/985-сонли ишончномага асосан) иштирокида суднинг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: тарафлар ўртасидаги тузилган кредит шартномаси шартлари лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) акциядорлик тижорат **** манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан муддати келмаган асосий қарз 100 000 000 сўм, кредитнинг устама фоизи 11 334 045 сўм, жами 111 334 045 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, суд мажлиси кунига қадар ҳам қарздорлик бўйича тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, бу ҳақда маълумотнома тақдим қилди ҳамда суддан даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади ва ўз эътирозларини билдирмади. Палата ишни вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Мазкур холатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан, ишни Палата ва жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишдаги хужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони қаноатлантиришни лозим топди: иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 19 мартда тузилган 523Y000074-сонли кредит шартномасига асосан чорвачилик фаолиятини ривожлантириш мақсадида чорва хайвонлари сотиб 2 олиш учун 60 (олтмиш) ой муддатга йиллик 20 фоиз устама тўлаш шарти билан 100 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Шартномага асосан жавобгар кредит асосий қарзи ва фоизларини тўлов графиги асосида белгиланган тартибда ва муддатда қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Кредит шартномасининг 2.1-бандида кредит бўйича асосий қарзни қайтариш тўлов графигига асосан кредит шартноманинг ажралмас қисми хисобланган тўлов графигида белгиланганлиги хамда қайтариш жадвалига асосан хар ойнинг 15 санасидан кечиктирмасдан қоплаб беришлиги кўрсатилган. Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилиб, жавобгарга шартномада белгиланган кредит маблағи ажратилган бўлсада, жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармай, сурункали равишда тўловларни амалга оширишни кечиктириб, даъвогар олдида 2025 йил 26 ноябрь куни ҳолатига кредит танидан 100 000 000 сўм, кредит фоизидан 11 334 045 сўм муддати ўтган қарздорликка йўл қўйган. Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Натижада, тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, палата даъвогар манфаатида жавобгарга нисбатан мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8, 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Фуқаролик кодексида кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида низо кредит шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 744-моддасига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 744-моддаси учинчи қисмига асосан кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилади. ФКнинг 735-моддасига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФК 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган 3 тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Шартноманинг 3.1.3-бандининг мазмунига кўра шартнома бўйича ҳар қандай тўловнинг муддатида амалга оширилмаслиги мажбуриятларнинг лозим даражада бажарилмаётганлигидан далоалт бериши, бу эса кредитни муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиш ёки акцептсиз ундириб олиш ҳуқуқини вужудга келтириши белгиланган. ФК 7461-моддасига асосан кредитни муддатидан олдин суд тартибида ундиришда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш учун судга мурожаат қилади. Бунда агар қарз олувчи муддати ўтган қарзни тўлиқ тўламаган тақдирда, кредитор кредитнинг қолган барча суммасини муддатидан олдин қайтариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли. ФК 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Мазкур ҳолатда жавобгар кредит шартномаси тўлов графигига риоя қилмасдан, шартномада белгиланган мажбуриятларни лозим даражада бажармай муддати ўтган қарздорликка йўл қўйган. Шартномада кредитнинг қолган барча суммасини муддатидан олдин қайтариш бўйича алоҳида келишув мавжуд. Шу боис, суд даъвонинг 100 000 000 сўм кредит қарздорлигини муддатидан олдин ундириш, 11 334 045 сўм кредитнинг устама фоизи ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Жавобгарнинг қарздорлиги кредит шартномаси, даъвогар тақдим этган ҳисоб-китоб маълумотномаси, даъвогарнинг тушунтиришлари ва ишдаги бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Суд юқоридагиларга асосан даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига муддати келмаган асосий қарз 100 000 000 сўм, кредитнинг устама фоизи 11 334 045 сўм, жами 111 334 045 сўм кредит қарздорликни ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Палата қонунда белгиланган имтиёздан фойдаланиб, даъвогар манфаатида олдиндан давлат божи тўловисиз судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, даъво асосли деб топилганлигини инобатга олиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклаб, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 2 226 680,9 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати 4 ундиришни лозим топади. Бинобарин, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво талаблари қаноатлантирилсин. **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан акциядорлик тижорат **** фойдасига муддати келмаган асосий қарз 100 000 000 сўм, кредитнинг устама фоизи 11 334 045 сўм, жами 111 334 045 сўм кредит қарздорлиги, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. **** масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 2 226 680,9 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья ****