Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1303-2502/7652 Дата решения 23.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Жиззах туманлараро иқтисодий суди Судья MAMARASULOV HASAN BOLTABOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Зомин туман йўллардан фойдаланиш Ответчик / Подсудимый D k r t r
Source ID 7eaabbe9-4636-42fc-9d48-1f37c19fe691 Claim ID PDF Hash 331c044af5bdda0e... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 631-моддаси ФКнинг 631 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 8 040 символов
4-1303-2502/7652-сонли иш судья Ҳ.Мамарасулов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фориш тумани 2025 йил 23 декабрь Фориш туман иқтисодий судининг судьяси Ҳ.Мамарасулов раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Тилабовнинг котиблигида, даъвогар вакили Б.Шаимов (2025 йил 25 ноябрдаги 416-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили М.Рахимов (2025 йил 4 декабрдаги 22-сонли ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар “Зомин туман йўллардан фойдаланиш” давлат муассасасининг жавобгар “D k r t r- ’l” унитар корхонасидан 400 241 484 сўм асосий қарз ва 120 072 445 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни, Фориш туман иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Зомин туман йўллардан фойдаланиш” давлат муассасаси (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) ва “D k r t r- ’l” унитар корхонаси (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2024 йил 21 майда 55-сонли пудрат шартномаси тузилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан “Ёрдамчи пудратчи”жавобгар Зомин тумани ҳудудидан ўтувчи “4R-40 Даштобод ш.-Зомин ш.Бахмал қ.-Ғаллаорол ш.” Автомобил йўлининг 66-81 километр қисмида пиёдалар йўлигини қуриш ишларини бажариш мажбуриятини олган. “Бош пудратчи”-даъвогар эса жавобгарга таъмирлаш ишларини бажариш учун шароитлар яратиш, уларни қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвода даъвогар томонидан 2024 йил давомида 8 474 974 215 сўм жавобгарнинг ҳисобрақамига ўтказиб берилганлиги, жавобгар томонидан жами 7 601 287 615,16 сўм миқдоридаги пиёдалар йўлигини қуриш ишлари амалга оширилган ҳолда 873 686 600 сўм миқдоридаги ишлар бажарилмаганлиги, бундан ташқари 2025 йил 14 апрелда даъвогар томонидан 399-сонли тўлов топшириқномасига асосан 400 000 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари жавобгарга ўтказиб берилганлиги, бироқ жавобгар томонидан жами 889 115 302 сўмлик ишлар бажарилиб, 400 241 484 сўм қарздорлик вужудга келганлиги кўрсатилган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгардан 400 241 484 сўм асосий қарз ва 120 072 445 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаган ҳолда жавобгар билан ўзаро солиштирма далолатнома тузилганлиги, жавобгар томонидан қарздорлик тўлаб берилганлигини билдириб, даъвонинг пеня ундириш талабидан воз кечишини маълум қилди. Суд мажлисида жавобгар вакили даъвогар олдидаги қарздорлик тўлиқ бартараф қилинганлиги, шу сабабли давлат божи ва почта харажатларини тўлашни ўз зиммасига олишини билдириб, даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, тарафларнинг суд мажлисида берган кўрсатмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ишдаги ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил 21 майда 55-сонли пудрат шартномасига асосан жавобгар Зомин тумани ҳудудидан ўтувчи “4R-40 Даштобод ш.-Зомин ш.-Бахмал қ.-Ғаллаорол ш.” Автомобил йўлининг 66-81 километр қисмида пиёдалар йўлигини қуриш ишларини бажариш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан жавобгарнинг ҳисобрақамига 2024 йил давомида 8 474 974 215 сўм пул маблағи ўтказиб берилган. Жавобгар томонидан жами 7 601 287 615 сўмлик пиёдалар йўлигини қуриш ишлари бажарилган бўлиб, 2025 йил 1 январь ҳолатига 873 686 600 сўм ишлар бажарилмасдан қолдан. Бундан ташқари, 2025 йил 14 апрелда даъвогар томонидан 399-сонли тўлов топшириқномасига асосан 400 000 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари жавобгарга ўтказиб берилган. Жавобгар томонидан 2025 йил давомида жами 889 115 302 сўмлик ишлар бажарилган бўлиб, даъвогарнинг олдида 400 241 484 сўм қарздорлиги вужудга келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият тарафлар ўртасида имзоланган шартномадан келиб чиққан. ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. ФКнинг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунчиликда ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади. Бироқ, жавобгар томонидан даъво аризаси судга тақдим қилингандан кейин қарздорлик тўлиқ қопланган ҳамда тарафлар томонидан ўзаро солиштирма долатнома тузилган бўлиб, унга кўра жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги қолмаган. Шу сабабли суд, даъвонинг жавобгардан 400 241 484 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Шунингдек, даъвогар жавобгардан 120 072 445 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. Бироқ, даъвогар судга ариза билан мурожаат қилиб, асосий қарздорлик жавобгар томонидан тўлиқ қопланганлиги сабабли даъвонинг 120 072 445 сўм пеня ундириш талабидан воз кечишини билдирган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 110-моддаси 6-бандига асосан, даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса, суд иш юритишни тугатади. Шу сабабли суд, даъвогарнинг даъвонинг 120 072 445 сўм пеня ундириш талабидан воз кечиши қонунчилик ҳужжатларига зид эмаслиги, учинчи шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига таъсир кўрсатмаслигини инобатга олган ҳолда уни қабул қилиб, ушбу даъво талаби бўйича иш юритишни тугатишни лозим деб ҳисоблайди. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари тарафларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида” 36-сонли Қарорининг 18-бандига кўра, даъвогар (аризачи) арз қилган талабларидан воз кечганда у қилган харажатларнинг ўрни жавобгар томонидан қопланмайди. Юқоридагиларга асосан суд, даъвонинг жавобгардан даъвогар фодйасига 400 241 484 сўм асосий қарзни ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни, даъвонинг 120 072 445 сўм пеня ундириш талаби бўйича иш юритишни тугатишни, Республика бюджетига жавобгардан 8 004 830 сўм ҳамда даъвогардан 2 401 449 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси 236, 333-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-177-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвонинг даъвогар “Зомин туман йўллардан фойдаланиш” давлат муассасаси фойдасига жавобгар “D k r t r- ’l” унитар корхонасидан 400 241 484 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги талабини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвонинг даъвогар “Зомин туман йўллардан фойдаланиш” давлат муассасаси фойдасига жавобгар “D k r t r- ’l” унитар корхонасидан 120 072 445 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги талаби бўйича иш юритиш тугатилсин. Даъвогар “Зомин туман йўллардан фойдаланиш” давлат муассасаси фойдасига жавобгар “D k r t r- ’l” унитар корхонасидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Республика бюджетига жавобгар “D k r t r- ’l” унитар корхонасидан 8 004 830 сўм ҳамда даъвогар “Зомин туман йўллардан фойдаланиш” давлат муассасасидан 2 401 449 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти ёхуд ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья Ҳ.Мамарасулов