← Назад
Решение #2829771 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 128 | — | code_article | |
| бундай битим ФК | 116 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2025 йил 23 декабрь
4-1501-2503/21807-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси ХЖамолиддинов
раислигида, судья ёрдамчиси И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида,
прокурор О.Холматов қатнашувида, даъвогар вакили Д.Хурулбаев
(ишончнома ва ордерга асосан), учинчи шахс Фарғона вилояти иқтисодиёт ва
молия бошқармаси вакили Я.Эргашев (ишончнома асосида) иштирокида,
даъвогар
FFFFFFFFмаъсулияти
чекланган
жамиятининг
жавобгар
FFFFFFFFдавлат муассасасидан 11 429 083 сўм қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
FFFFFFFFмаъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
FFFFFFFFдавлат муассасаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 11 429 083 сўм қарздорликни ва тўланган суд харажатларини
ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низо предметига нисбатан мустақил талаб
билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Фарғона вилояти
Иқтисодиёт ва молия бошқармаси, Фарғона вилояти Ғазначилик хизмати
бошқармаси жалб этилган.
Прокурор даъво аризаси юзасидан ўз фикрларини билдириб, тарафлар
ўртасида
тузилган
қўшимча
келишув
ғазначиликдан
рўйхатдан
ўтказилмаганлиги сабабли даъвони қаноатлантиришни рад этилишини
сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси юзасидан ўз
кўрсатмаларини баён қилиб, жавобгар томонидан қарздорлик суд кунига
қадар бартараф қилинмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни
сўради.
Учинчи шахс Фарғона вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармаси иш
бўйича тушунтириш бериб, асосий шартнома ғазначиликдан рўйхатдан
ўтказилганлиги, лекин қўшимча шартнома ғазначиликдан рўйхатдан
ўтказилмаганлигини билдирди.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда
хабардор этилган жавобгар FFFFFFFFдавлат муассасаси, учинчи шахс
Фарғона вилоят Ғазначилик хизмати бошқармасидан суд мажлисида
вакиллар иштироки таъминланмади. Мазкур ҳолатда суд, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддасига асосан
ишни уларнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, прокурор фикри, ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим деб
ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, FFFFFFFFмаъсулияти чекланган жамияти
(“Пудратчи”) билан FFFFFFFFдавлат муассасаси (“Буюртмачи”) ўртасида
2022
йил
18 июль кунги 964-сонли пудрат шартномаси тузилган.
Шунингдек, ушбу шартномага тарафлар ўртасида 2024 йил 8 октябрь
кунги 1-сонли қўшимча келишув тузилган. Мазкур қўшимча келишувга
асосан шартноманинг 2.1-банди шартнома қиймати 679 852 635 сўм этиб
белгиланган.
Ушбу пудрат шартномасининг 2-бандига асосан, “Пудратчи” мазкур
шартнома шартларига мувофиқ ремонт ишларини бажариш, “Буюртмачи” эса
“Пудратчи”га қурилиш ишларини бажариш учун зарур шароитлар яратиш,
уларни қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Мазкур шартномага асосан, даъвогар томонидан жавобгарга жами
679 852 635 сўмлик ишлар бажарилиб топширилган бўлсада, жавобгар
томонидан қисман тўловлар амалга оширилиб, қолган 11 429 083 сўмлик
тўловлар бугунги кунга қадар тўланмасдан келинган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 11 429 083 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган қарздорликни бартараф этиш
юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил
23 декабрь кунги 306-сонли “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати
шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори 2.3-банди биринчи
қисмига кўра, қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд
бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар
бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан
исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад
этишга асос бўлмаслиги белгиланган.
Ушбу банднинг иккинчи қисмига кўра, ушбу қоида давлат хариди
тартиб-таомилларига зид тузилган шартномаларга нисбатан татбиқ
этилмайди деб белгиланган.
Мазкур Пленум қарорининг 4-банди биринчи қисмига кўра, агар қонун
ҳужжатларида қурилиш пудрат шартномаси фақат электрон дўкон, танлов,
тендер, ягона етказиб берувчи билан амалга ошириладиган давлат харидлари
натижалари асосида тузилиши назарда тутилган бўлиб, шартнома савдолар
ўтказилмасдан тузилган бўлса, бундай битим ФКнинг 116-моддасига асосан
ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.
Ушбу банднинг тўртинчи қисмига кўра, танлов (тендер) савдолари
натижалари юзасидан тузилган шартномага тарафларнинг келишувига асосан
киритилган ўзгартиришлар ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб тушунтиришлар
берилган.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси учинчи
қисмига асосан, бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчиларнинг
бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни,
хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек
уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик
бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
Фарғона вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан тақдим
қилинган 2025 йил 03 декабрь кунги 02-23-сонли маълумотнома ҳамда
Фарғона вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармаси вакилининг кўрсатмасига
асосан, 2022 йил 18 июль кунги 964-сонли пудрат шартномасига асосан
2024 йил 8 октябрь куни тузилган 1-сонли қўшимча келишув ғазначиликдан
рўйхатдан ўтказилмаганлиги аниқланган.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар
ҳисобидан 11 429 083 сўм қарздорликни ундириш талабини ғазначиликдан
рўйхатдан
ўтказилмаганлиги
сабабли
асоссиз
деб
ҳисоблаб,
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси
биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни,
даъвогар томонидан тўланган 412 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта
харажатини зиммасида қолдиришни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризани қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар FFFFFFFFмаъсулияти чекланган жамияти томонидан тўланган
412 000 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажатини зиммасида
қолдиришни лозим деб топди.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд
орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой
муддат ичида апелляция шикояти, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация шикояти беришга ҳақли.
Раислик этувчи:
ХЖамолиддинов