Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2501/9831 Дата решения 23.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья QODIROV ALIBEK DAVRONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID cd609c41-2888-434f-bb2e-c9723c28d57d Claim ID PDF Hash 3dc2232bcf5c7ec7... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 49-моддаси онуни 49 law
онунининг 45-моддаси онуни 45 law
нинг 66-моддаси нинг 66 law
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
тисодий суд учун мажбурийдир ИПК 74-моддаси тисодий суд учун мажбурийдир ИПК 74 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2501/9831-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 23 декабрь Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Қодиров раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Толиповнинг котиблигида, даъвогар **************нинг жавобгар “**************” МЧЖга нисбатан 41 230 950 сўм молиявий жарима қўллаб, ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни даъвогар вакили С.Шомилов (ишончнома асосида) иштирокида Қарши туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар ************** (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “**************” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан 41 230 950 сўм молиявий жарима қўллаб, ундиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган аризачи вакили аризада келтирилган важларни қўллаб-қуватлаб, “Ўзенергоинспекция” Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан, бошқарма бошлиғининг 2025-йил 30-июлдаги 18-2-18/272-сонли буйруғига асосан, “**************” МЧЖда ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), тақсимлаш, истеъмол қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги талабларга роия этиш борасида давлат назоратини амалга ошириш билан боғлиқ текширув оʻтказилганлигини, текширувда "**************" МЧЖда 2024 йил декабрь ойидан 2025 йил июль ойигача реактив қувват компенсация қилиш бўйича ишлар тўлиқ ташкил этилмаганлиги сабабли 82 461 900 сўм миқдорида электр энергияси исроф бўлганлиги аниқланганлигини, шу сабабли корхонага нисбатан молиявий жарима қўлланилганлигини, молиявий жарима қўллаш ҳақидаги қарор бугунги кунда кучида эканлигини таъкидлаб, ариза талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, жавобгар вакили суд мажлисига келмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, муҳокама қилиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, ариза талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, "Ўзэнергоинспекция" Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан, бошқарма бошлиғининг 2025-йил 30-июлдаги 18-2-18/272-сонли буйруғига асосан, "**************" МЧЖда ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), тақсимлаш, истеъмол қилиш ва улардан оқилона фойдаланишсоҳасидаги талабларга роия этиш борасида давлат назоратини амалга ошириш билан боғлиқ текширув ўтказилган. Ушбу ўтказилган текширув натижаларига кўра, "**************" МЧЖда 2024 йил декабрь ойидан 2025 йил июль ойигача реактив қувват компенсация қилиш бўйича ишлар тўлиқ ташкил этилмаганлиги сабабли 82 461 900 сўм миқдорида электр энергияси исроф бўлганлиги аниқланган. Шунга кўра, "Ўзэнергоинспекция"нинг жавобгар “**************” МЧЖга исроф бўлган электр энергияси миқдори қийматининг эллик фоизи миқдорида яъни 41 230 950 сўм жарима қўллаш ҳақидаги 2025 йил 31 июлдаги 733-сонли қарори қабул қилинган ва бир ой муддат ичида ихтиёрий тўлаши мумкинлиги тушунтирилган. Ушбу қарор ижро қилишлик учун “**************” МЧЖга юборилган бўлса-да, жамият томонидан бугунги кунга қадар қарор ижроси таъминланмаган ва жарима суммаси тўланмаган. Жавобгарни жаримага солиш ҳақидаги қарор бекор қилинмаган ёки ўзгартирилмаган. Шу боисдан қўлланилган жарима жавобгар томонидан ихтиёрий муддатда тўланмаганлиги сабабли даъвогар жаримани ундириш ҳақида судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикасининг “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 2024 йил 7 августдаги 940-сонли Қонунининг 49-моддасига кўра, энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар суд тартибида қўлланилади, бундан хўжалик юритувчи субъект содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олган ва молиявий санкциянинг суммасини ихтиёрий тарзда тўлаган ҳоллар мустасно эканлиги, молиявий санкциялар энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат назоратини амалга ошириш доирасида ўтказиладиган назорат тадбирлари асосида қўлланилиши, бунда энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат назорати органларининг ваколатли шахслари томонидан назорат тадбирларини ўтказиш давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисида далолатнома тузилиши, энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат назорати органларининг ваколатли шахслари томонидан ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ тузилган далолатнома ҳамда ушбу шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикасининг “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 2024 йил 7 августдаги 940-сонли Қонунининг 45-моддасига асосан Реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартибини бузиш ёки унга риоя этмаслик — асбоб-ускуналар ёки норматив усуллар билан аниқланган исроф бўлган электр энергияси миқдори қийматининг эллик фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 121-сон қарори билан тасдиқланган “Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисида” Низомининг 28-бандига кўра қўлланилган молиявий санкциялар бир ой муддатда, ушбу Низомнинг 32-бандидаги ҳолатларда олти ой муддатда тўлаб берилмаган тақдирда, молиявий санкциялар ваколатли орган томонидан суд тартибида ундирилади. Қайд этилган асосларга кўра, аризачининг талаблари асосли бўлиб, суд аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 73-моддасига кўра, ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас. Иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. Фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир. Жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурийдир ИПК 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаиназаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПК 118-моддасининг учинчи қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджетига ундирилиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд аризачининг аризасини қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 74, 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: ариза талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “**************” МЧЖга нисбатан 41 230 950 сўм молиявий жарима қўлланилсин. Жавобгар “**************” МЧЖ ҳисобидан: даъвогар ************** фойдасига қўлланилган 41 230 950 сўм молиявий жарима ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 824 619 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан белгиланган тартибда кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Қодиров