Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1301-2504/15535 Дата решения 23.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Жиззах туманлараро иқтисодий суди Судья TURSUNKULOV NIZOMJON RAJABOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый JIZZ INDUS RI L `QI
Source ID 6a90cb8c-ed57-4fa4-8a64-5413665082bf Claim ID PDF Hash abe3616ba638ead8... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
моддасида ИПК 107-моддаси моддасида ИПК 107 law
Текст решения 3 639 символов
4-1301-2504/15535-сонли иш ЖИЗЗАХ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Жиззах шаҳри 2025 йил 23 декабрь Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Р.Турсункулов раислигида, судья ёрдамчиси А.Намозованинг котибалигида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг жавобгар “JIZZ INDUS RI L `QI ” МЧЖга нисбатан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили М.Норбоев (ишончномага асосан) ва жавобгар вакили Ў.Акабоев (ишончномага асосан) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “JIZZ INDUS RI L `QI ” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 167 771 942,64 сўм молиявий жарима суммасини ундириб беришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар техник хатолик сабаб судга айни бир даъво аризасини икки марта киритиб юборганлигини билдириб, биттаси бўйича ишни кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ушбу даъво аризаси судья Н.Джураев томонидан ҳам кўрилганлигини маълум қилиб, ушбу даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Суд мажлиси жараёнида судья Н.Джураевнинг иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қўзғатилган 4-1301-2502/15479-сонли иқтисодий иш мавжудлиги ва иш бўйича 2025 йил 15 декабрда ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 107-моддасининг биринчи бандига кўра, агар фуқаролик ишлари бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди, арбитраж суди иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, суд аризасини кўрмасдан қолдиради. Шунга кўра, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 18моддасида ИПК 107-моддасининг 1-бандига кўра, агар иқтисодий суд иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдирганда, даъвогар иқтисодий судларда давлат божини қайтариш кўзда тутилмаган. Шунга кўра, суд даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 3 335 439 сўм суд харажати ва 41 200 сўм почта харажатини ўзининг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 107, 118, 128, 170, 195, 196моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қи л д и: Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг жавобгар “JIZZ INDUS RI L `QI ” МЧЖга нисбатан берган даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 3 335 439 сўм суд харажати ва 41 200 сўм почта харажати ўз зиммасида қолдирилсин. Ажрим устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Н.Р.Турсункулов