← Назад
Решение #2829805 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 535 | — | law | |
| ФК | 617 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2503/9235-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 23 декабрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматованинг
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котиблигида, даъвогар ***нинг
жавобгар ***дан фойдаланганлик даври учун тўлов ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар вакили О.Жураев
(ишончнома ва буйруқ асосида), жавобгар вакиллари Б.Эргашев, М.Сафоев
(ишончнома асосида), учинчи шахс вакиллари И.Исматуллаев, О.Алимовлар
иштирокида, ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
*** (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, *** (матнда жавобгар деб юритилади)дан давлат мулкини
ижарага бериш тартибини бузганлик учун ижара тўловнинг икки баравари
миқдорида ҳисобланган 40.439.579,2 сўм тўловни ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 18 декабрдаги ажримига асосан ишга низонинг
предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар
сифатида Бухоро йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш давлат
муассасаси ҳамда Транспорт назорати инспекцияси Бухоро вилоят бўлинмаси
жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қувватлаб, жавобгар балансида бўлган Бухоро шаҳар, Оқмасчит кўчаси 1 – уй
манзилдаги 96,03 кв.м майдондаги хонасидан Бухоро йўловчи ташишни
мониторинг ва назорат қилиш давлат муассасаси ҳамда бинонинг 113,16 кв.м
майдондаги хонасидан эса Транспорт назорати инспекцияси Бухоро вилоят
бўлинмаси ижара шартномалари расмийлаштирмасдан фойдаланиб
келаётганлиги сабабли, давлат мулкидан фойдаланганлик даври учун ижара
тўловининг икки баравари миқдорида 40.439.579,2 сўм тўлаб беришни, даъво
аризани қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакиллари даъво аризасига нисбатан эътирозлар келтириб,
бюджетдан молиялаштириладиган давлат муассасалари ва уларнинг ҳудудий
туман шаҳар бўлинмалари давлат мулки биноларидан текин фойдаланишлари
белгиланганлиги, бундай ҳолатда ижара шартнома тузмаганлик учун икки
карра тўлов қилинмаслигини билдириб даъво рад қилишни сўради.
Учинчи шахс жалб қилинган Бухоро йўловчи ташишни мониторинг ва
назорат қилиш давлат муассасаси вакили давлат муаассасаси эканлиги давлат
мулкидан текин фойдаланиш белгиланганлигини билдириб, даъвони рад
қилишни сўради.
Учинчи шахс жалб қилинган Транспорт назорати инспекциясининг
Бухоро вилоят бўлинмаси вакили хам давлат мулкидан текин фойдаланиш
белгиланганлигини билдириб, даъвони рад қилишни сўради.
Прокурор даъво рад қилиш тўғрисида фикр билдирди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахслар
вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво
аризасини қаноатлантиришдан рад қилишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогарнинг ходимлари томонидан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги
“Давлат мулкини ижарага бериш тартибини янада такомиллаштириш
тўғрисида”ги 660-сонли қарорига асосан 2025 йил 27 октябрь куни Бухоро
шаҳар, Оқмасчит кўчаси 1-уй манзилида жойлашган жавобгар балансида
бўлган бино-иншоотларда давлат мулки объектларидан самарали
фойдаланилиши юзасидан мониторинг ўтказилган.
Ўрганишда жавобгарнинг балансида бўлган бино-иншоотлар ва ер
майдонларидан, хусусан Бухоро йўловчи ташишни мониторинг ва назорат
қилиш давлат муассасаси 96,03 кв.метр майдонда ва Транспорт назорати
инспекциясининг Бухоро вилоят бўлинмаси 113,16 кв.метр майдонда
фаолияти учун ўрганиш кунига қадар ижара шартномаси тузмасдан
фойдаланиб келаётганлиги аниқланган ва мазкур ҳолат юзасидан жавобгар
вакили иштирокида 2025 йил 27 октябрда далолатнома тузилган. Шунга кўра
даъвогар жавобгарга нисбатан давлат мулкини ижарага бериш тартибини
бузганлик учун ижара тўловнинг икки баравари миқдорида 40.439.579,2 сўм
тўлов ҳисобланган. Даъвогарнинг мазкур тўловни тўлаш ҳақида юборган
талабнома хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли низо
келиб чиққан.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
(матнда
ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил
14 декабрдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини янада
такомиллаштириш тўғрисида”ги 660-сонли қарори билан тасдиқланган
“Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низом (келгуси
ўринларда Низом деб юритилади)нинг 58-бандига кўра давлат мулкини (унинг
қисмини) белгиланган тартибда ижара шартномаси тузмасдан ёки ижара
шартномасига киритмасдан ижарага бериш, шартномада ижарага берилган
мулкнинг параметрлари ва сонини камайтириб кўрсатиш аниқланганда,
ижарага берувчи қонун бузилиши ҳолати аниқланган санадан бошлаб, уч иш
куни мобайнида белгиланган тартибда давлат мулкидан фойдаланганлик
даври учун ижара тўловининг икки баравари миқдорида ҳисобланган суммани
тўлаш талаби билан тасдиқловчи ҳужжатларни балансда сақловчига тақдим
этади. Ҳисобланган сумманинг ўн иш куни ичида ихтиёрий тўланмаганлиги
суд тартибида ундирилишига асос бўлади.
ФКнинг 535-моддаси талабларига кўра, мулк ижараси шартномаси
бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча
эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини
олади.
ФКнинг 617-моддаси талабларига кўра, текин фойдаланиш (ссуда)
шартномаси бўйича бир тараф (ссуда берувчи) иккинчи тарафга (ссуда
олувчига) ашёни вақтинча текин фойдаланиш учун бериш мажбуриятини
олади ёки беради, иккинчи тараф эса бу ашёни қандай олган бўлса, нормал
ейилишни ҳисобга олиб худди шундай ҳолатда ёки шартномада назарда
тутилган ҳолатда қайтариб бериш мажбуриятини олади.
Низомнинг 4-бандига кўра, бюджетдан молиялаштириладиган давлат
муассасалари ва уларнинг ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмалари, шунингдек,
халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш
гуруҳлари давлат мулки бўлган бинолар ва иншоотларга текин фойдаланиш
ҳуқуқи асосида жойлаштирилади, қонунчилик ҳужжатларида назарда
тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг
2023 йил 29 декабрь кунидаги 215-сонли буйруғига асосан, Транспорт
назорати инспекцияси ҳудудий бўлимлари текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида
жойлаштириши белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2023 йил 18 мартдаги “Жамоат транспортини
молиялаштиришнинг янги тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари
тўғрисида“ 116-сонли қарорига кўра Йўловчи ташишни мониторинг ва
назорат қилиш давлат муассасаси жойлаштириш учун бинолар билан
таъминлаш белгиланган.
Бундай холатда Бухоро йўловчи ташишни мониторинг ва назорат
қилиш давлат муассасаси ҳамда Транспорт назорати инспекцияси Бухоро
вилоят бўлинмаси бюджетдан молиялаштириладиган давлат муассасаси
бўлганлиги сабабли давлат мулки бўлган бинолардан текин фойдаланиш
ҳуқуқи асосида жойлаштирилиши мумкин.
Низомнинг 58-бандида назарда тутилган ҳолатда эса ижара
шартномаси тузмасдан ёки ижара шартномасига киритмасдан ижарага бериш,
ижарага бериш параметрларини камайтириб кўрсатиш деганда ҳақ эвазига
тузилиши лозим бўлган шартнома назарда тутилганлиги сабабли, текин
фойдаланиш белгиланган ҳолатларга мазкур қоида талаблари тадбиқ
қилинмайди.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига биноан, ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво талаби асоссиз ҳисобланади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, даъво талаби қаноатлантиришдан рад қилинганлиги сабабли суд
харажатларини даъвогар зиммасига юклашни, даъвогар “Давлат божи
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-модда, 10-бандига кўра,
давлат божидан тўлашдан озод қилинганлиги сабабли ундирмасликни ва
олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати даъвогар зимммасига
қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 118, 170, 176-179, 180
ва 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қаноатлантишдан рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал
қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.Раҳматова