Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2501/139 Дата решения 23.12.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья BUZURXODJAYEV ULUG‘BEK MAMIRJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 37a05a44-2e76-4ab8-a16f-ca83ad8e7b1e Claim ID PDF Hash b16cfdc064d0abd7... Загружено 10.04.2026 17:05 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 297-моддаси нинг 297 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
онунининг 26-моддаси онуни 26 law
ФКнинг 268-моддаси ФКнинг 268 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
нинг 301-моддаси нинг 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2501/139-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – У.Бузурходжаев Кассация инстанцияси судида маърузачи судья – Ш.Абдухаликов АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Андижон шаҳри 2025 йил 23 декабрь Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Абдухаликовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Т.Атабаев ва С.Умаралиевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси И.Ахмаджонованинг котибалигида, “Алоқабанк” акциядорлик тижорат банки вакили Р.Солиев (2025 йил 12 ноябрдаги 07-04/913-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар - “Алоқабанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида, жавобгар - “Odil-X mz ” хусусий корхонасидан кредит танидан муддати келмаган 1 555 555 556 сўм, кредит танидан муддати ўтган 395 430 685,58 сўм, муддати ўтган фоиз қарздорлик 130 231 741,99 сўм, муддати ўтган кредит тани ва фоиз тўловларини кечиктирганлик учун ҳисобланган 16 076 073,49 сўм пеня ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий суди томонидан 2025 йил 4 мартда қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан “Odil-X mz ” хусусий корхонаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Андижон вилоят суди биносида, бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнларда “Палата” деб юритилади), “Алоқабанк” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнларда “банк” ёки “даъвогар” деб юритилади) манфаатида, судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Odil-X mz ” хусусий корхонаси (бундан буён матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан кредит танидан муддати келмаган 1 555 555 556 сўм, кредит танидан муддати ўтган 395 430 685,58 сўм, муддати ўтган фоиз қарздорлик 130 231 741,99 сўм, муддати ўтган кредит тани ва фоиз тўловларини кечиктирганлик учун ҳисобланган 16 076 073,49 сўм пеня ундиришни ва ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 4 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига муддати ўтмаган 1 555 555 556 сўм кредит асосий қарз, муддати ўтган 395 430 685,58 сўм кредит асосий қарз, муддати ўтган 130 231 741,99 сўм кредит 2 фоиз, 16 076 073,49 сўм пеня ҳамда 37 500 сўм почта харажати ундирилган. Ундирувни жавобгар - “Odil-X mz ” хусусий корхонасига тегишли бўлган Андижон шаҳар, Саноат кўчаси, 284-уй манзилда жойлашган кадастр рақами 17:15:03:02:01:3523 бўлган, умумий ер майдони 2916,70 кв.м, умумий қурилиш ости майдони 3059,08 кв.м, ва умумий фойдали майдони 1815,91 кв.метрдан иборат “Савдо база” бино-иншоотига қаратилган. Жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 41 945 882 сўм давлат божи ундирилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд мажлиси ҳақида корхона раҳбари расман хабардор этилган бўлсада, корхонада солиқ органлари томонидан кенг қамровли текширувлар олиб борилаётганлиги сабабли иштирок эта олмаганлиги, натижада ҳимоя позициясини баён қила олмаганлиги, қарздорлик юзага келиш сабабларини тушунтира олмаганлиги, кредитнинг сўнги тўлов муддати 2025 йил 10 июнь этиб белгиланганлиги, бироқ суд 2024 йил декабрь ҳолати бўйича қарздорлик ҳисоблаб, қарздорликни муддатидан олдин ундирганлиги, пеня ҳисоб-китоби ҳам тақдим этилмаганлиги, пеня шартномага зид равишда 0,4 фоиздан юқори миқдорда ҳисобланганлиги, суд томонидан объектнинг нархи қарздан бир неча баробар юқори эканлиги инобатга олинмаганлиги баён қилиниб, ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади)нинг 297-моддаси тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Мазкур қонун нормасига асосланиб, судлов ҳайъати ишни жавобгар вакилини иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб, шикоятда келтирилган важларга эътироз билдириб, кредит шартномасига асосан банк томонидан жавобгарга 12 ой муддатга асосий қарз тўловларидан 3 ой имтиёзли давр билан 2 000 000 000 сўм кредит маблағи ажратилганлигини, кредит таъминотига жавобгарга тегишли бино иншоотлар ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан навбатдаги гаровга қўйилганлигини, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилганлигини, гаровдаги мулк хатланиб, электрон онлайн савдога чиқарилганлигини, кредит шартномасида кредит қарздорлик ва фоизларни тўлаш кечиктирилганда кредитор кредитнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланганлигини, пеня ҳам кредит шартномаси талабларидан келиб чиқиб ҳисобланганлигини билдириб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, шикоятни рад этишни сўради. Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини 3 ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2024 йил 10 июнда расмийлаштирилган 923Y000074-сонли бош битим асосида 2024 йил 10 июнь куни 923Y000075-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнларда “Шартнома” деб юритилади) тузилган. Бош битимнинг 3.1-банди ва шартноманинг 1.1-бандига асосан банк айланма маблағларни тўлдириш учун 12 ой муддатга 3 ой имтиёзли давр билан йиллик 26 фоиз устама тўлаш шарти асосида жавобгарга 2 000 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Жавобгар томонидан олинган кредит маблағларни ўз вақтида тўланмасдан келинганлиги оқибатида жавобгарнинг кредит танидан муддати келмаган 1 555 555 556 сўм, кредит танидан муддати ўтган 395 430 685,58 сўм, муддати ўтган фоиз қарздорлик 130 231 741,99 сўм, муддати ўтган кредит тани ва фоиз тўловларини кечиктирганлик учун ҳисобланган 16 076 073,49 сўм пеня қарздорлиги ҳосил бўлган. Даъвогар томонидан кредит карздорликни тўлаш бўйича юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Бош битимнинг 1.1-бандида банк битимда назарда тутилган шартлар асосида пул суммасини жавобгарга алоҳида тузиладиган кредит шартномасига биноан бериш, жавобгар эса олинган кредит суммасини мақсадли ишлатиш, кредитнинг асосий суммаси ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган. 4-бандида ҳисоб-китоб шартлари ва тартиби келишилган бўлиб, унга кўра ҳисобланган фоизлар ҳар ойнинг 20 кунидан кечиктирмасдан тўланиши белгиланган. Бош битимнинг 8.1-бандида қарздор кредит ва/ ёки фоизларни тўлаш муддатини бир кунга кечиктирган тақдирда, кредитор кредитнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиши мумкинлиги белгиланган. Шу сабабли даъвогар судга жавобгардан кредит танидан муддати келмаган 1 555 555 556 сўм, кредит танидан муддати ўтган 395 430 685,58 сўм, муддати ўтган фоиз қарздорлик 130 231 741,99 сўм, муддати ўтган кредит тани ва фоиз тўловларини кечиктирганлик учун ҳисобланган 16 076 073,49 сўм пеняни ундириш тўғрисида даъво билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади)нинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. 4 ФКнинг 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли Қарорининг 5-бандига кўра, қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарурлиги, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган. Жавобгар томонидан кредит шартномасига 1-илова кредит қарзни қайтариш графиги кредитни сўндириш тартиби белгиланган бўлсада, 2024 йил 3 декабрь ҳолатига жавобгарнинг кредит танидан муддати келмаган 1 555 555 556 сўм, кредит танидан муддати ўтган 395 430 685,58 сўм, муддати ўтган фоиз қарздорлик 130 231 741,99 сўм, муддати ўтган кредит тани ва фоиз тўловларини кечиктирганлик учун ҳисобланган 16 076 073,49 сўм пеня қарздорлиги юзага келган. Шартнома бўйича кредит қарздорликни қайтаришнинг охирги муддати 2025 йил 10 июнь этиб белгиланган. Биринчи инстанция суди жавобгар ҳисобидан даъвогарни фойдасига кредит танидан муддати келмаган 1 555 555 556 сўм, кредит танидан муддати ўтган 395 430 685,58 сўм, муддати ўтган фоиз қарздорлик 130 231 741,99 сўм, муддати ўтган кредит тани ва фоиз тўловларини кечиктирганлик учун ҳисобланган 16 076 073,49 сўм пеня қарздорлигини ундириш ҳақида тўғри тўхтамга келган. Бундан ташқари даъво талабида ундирувни гаров мулкига қаратиш сўралган. Кредитни таъминоти сифатида жавобгарга тегишли бўлган Андижон шаҳар Саноат кўчаси 284-уй манзилда жойлашган Uzk d тизимидаги кадастр рақами 17:15:41:01:02:0286 бўлган (эски кадастр рақами 17:15:03:02:01:3523), умумий ер майдони 2916,70 кв.м, умумий қурилиш ости майдони 3059,08 кв.м, ва умумий фойдали майдони 1815,91 кв.метрдан иборат “Савдо база” биноиншооти гаровга қўйилган. Бош битим 10.2-бандида тарафлар кредит таъминотининг бошланғич сотиш нархини 2 500 000 000 сўм деб келишишган. Тарафлар ўртасида тузилган бош битимга кўра, жавобгар кредит ёки фоизларни битимда келишилган муддатда қайтармаган тақдирда, ундирувни гаров предметига қаратиш учун асос вужудга келгандан кейин қарздорликни 5 гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк ҳисобидан ундириш мумкинлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг 26-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин. ФКнинг 268-моддасида “Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаров талабнинг уни қондириш пайтидаги хажмини таъминлайди, хусусан фоизлар, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш натижасида етказилган зарар тўланишини, шунингдек гаровга олувчининг гаровга қўйилган ашёни сақлашга қилган зарур харажатлари ва ундирув харажатлари тўланишини таъминлайди” деб белгиланган. ФКнинг 279-моддаси 1-қисмида гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкинлиги қайд этиб ўтилган. Юқоридагиларга кўра, биринчи инстанция суди кредит қарздорлиги ундирувини гаров мулкига қаратиш ҳақида тўғри тўхтамга келган. Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ ўрганиб, моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри қўллаган ҳолда даъво талабларини қисман қаноатлантириш ҳақида асосли ва қонуний ҳал қилув қарори қабул қилган деб ҳисоблайди. Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важлар билан келишмайди. Чунки, бош битимнинг 13.1-бандида, қарздор мазкур битим бўйича ўз мажбуриятларини бажаришни ёки лозим даражада бажаришни кечиктирган тақдирда ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Шу сабабли даъвогарнинг жавобгардан пеня тўлашни талаб қилиши асосли ҳисобланади. Иш ҳужжатларида пеня ҳисоб-китоби бўйича жадвал мавжуд. Шунингдек, бош битим шартларига кўра, даъвогар жавобгардан кредит қарздорлигини муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Бу ҳақда бош битимнинг 8.1-бандида келишилган. Юқоридагиларга асосан, кассация инстанция судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятидаги важлари асосида кассация шикоятини қаноатлантиришга, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишга ёки ўзгартиришга асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 301-моддасига биноан, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. 6 ИПК 118-моддасининг тўққизинчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланиши белгиланган. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклаб, кассация шикояти давлат божи тўловисиз қабул қилинганлигини инобатга олиб, кассация инстанция суди учун жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 20 972 941 сўм давлат божи ундиришни, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни, лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 297, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати ҚАРОР ҚИЛАДИ: “Odil-X mz ” хусусий корхонасининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 мартдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Кассация инстанцияси суди учун “Odil-X mz ” хусусий корхонаси томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. “Odil-X mz ” хусусий корхонасидан республика бюджетига 20 972 941 сўм давлат божи ундирилсин. Кассация инстанциясининг 4-1701-2501/139-сонли иш бўйича 2025 йил 28 ноябрь кунги ажримидаги ижрони тўхтатиш ҳақидаги банди бекор қилинсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир йил муддат ичида Андижон вилоят судига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи: Ш.Абдухаликов ҳайъат аъзолари: Т.Атабоев С.Умаралиев