← Назад
Решение #2829852 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2502/10317 - сонли иқтисодий иш
Судья: Д.Соатов
ЧУСТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ
Чуст тумани
2025 йил 23 декабрь
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья Д.Соатов раислигида,
судья ёрдамчиси О.Мирзақуловнинг суд мажлиси котиблигида, Чуст туман
прокурорининг катта ёрдамчиси YYYYYнинг иштирокида, Чуст туман
прокуратураси даъвогар – AAAAAнинг манфаатида жавобгар – «BBBBB» МЧЖ
ҳисобидан 2.700.911 сўм асосий қарз, 345.716 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича юритилган ишни тарафлардан даъвогар вакили –
XXXXXнинг иштирокида, Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб
ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
AAAAA судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - «BBBBB»
МЧЖ ҳисобидан 2.700.911 сўм асосий қарз, 345.716 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Чуст туман прокурори ёрдамчиси даъвони қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар вакили асосий қарз тўлиқ тўланганлиги боис, даъвони пеня
қисмини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари иштирок этмади, бироқ иш
ҳужжатларида унинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд.
Жавобгар вакилига даъво аризага ўз эътирозларини асословчи ҳужжатларни
судга тақдим этиш ҳуқуқи имкони берилганлигига қарамасдан суд мажлисида
қатнашмади ва ўзининг қарзи мавжуд эмаслиги ҳолатини тасдиқловчи
далилларни судга тақдим этмади.
Унинг суд мажлисида иштирок этмаганлиги ишни кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Юқоридагиларга кўра суд, суд муҳокамасини жавобгар вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги
202-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
атроф
табиий
муҳит
ифлослантирилганлиги
ва
чиқиндилар
жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг (бундан буён матнда Низом деб юритилади)
5 - бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ифлослантирувчи
моддалар ташламаларини атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова
сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар, юридик
шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан
шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари коммунал канализация
тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизувчи
жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит
1
ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация
тўловчи субъектлар ҳисобланади.
Ўз навбатида мазкур субъектлар атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг
биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи тоифаларига ажратилади.
Мазкур ҳолатда жавобгар иккинчи тоифага мансуб бўлиб, Низомнинг
26-бандига кўра, I ва II тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар ҳар
чоракда
атроф
табиий
муҳитни
ифлослантирганлиги,
чиқиндилар
жойлаштирганлиги учун ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25 кунигача аванс
компенсация тўловини амалга оширадилар.
Низомнинг 22-бандига кўра, атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик,
чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўлови суммаси
ҳисоб-китоби I — IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар
томонидан, мувофиқ тарзда, ушбу Низом 6-иловасига мувофиқ электрон ёки
қоғоз шаклида тузилади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгарга нисбатан атроф табиий
муҳитни ифлослантирганлиги, чиқиндилар жойлаштирганлиги учун жами
2.700.911 сўм миқдорида компенсация тўловлари ҳисобланган.
Жавобгарга компенсация тўловларини тўлаш юзасидан талабнома хати
юборилган, бироқ ушбу қарздорлик тўланмаган.
Қайд этилганлардан кўринадики, жавобгар атроф табиий муҳитни
ифлослантирганлиги,
чиқиндилар
жойлаштирганлиги
учун
жами
2.700.911 сўм миқдорида компенсация тўловларини тўламаган.
Даъвогар судга маълумотнома тақдим этиб, унда жавобгар томонидан
қарздорлик асосий қарз қисми тўлиқ тўланганлигини маълум қилган.
Ушбу ҳолат иш хужжатлари асосида тасдиқланади.
Шу асосда, суд даъвогарнинг асосий қарз ундириш талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида жавобгардан 345.716 сўм
миқдорида пеня ундиришни сўраган.
Низомнинг 30-бандида, маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда,
муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови бўйича
қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик умумий
суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилиши
назарда тутилган.
Қайд этилганлардан кўринадики, даъвогарнинг пеня ундириш талаби ҳам
асосли, лекин суд жавобгар ва даъвогарнинг манфаатларини эътиборга олиб,
ундирилиши сўралган пеняни қисман 100.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни
лозим топади.
Зеро, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
2
Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 100.000 сўм пеня
ундиришни қолган даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши
юзасидан давлат божи ундирилиши, ИПК 118 - моддасининг биринчи қисмида
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Мазкур модданинг олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган
неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун
ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган
ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Шу асосда ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича 412.000 сўм давлат божи
жавобгар зиммасига юкланиши лозим.
Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 176, 177-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Чуст туман прокуратураси даъвогар – AAAAAнинг манфаатида киритган
даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
«BBBBB» МЧЖ ҳисобидан AAAAA фойдасига 100.000 сўм пеня ҳамда
тўланган 41.200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
«BBBBB» МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир
ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида
кассация тартибида Наманган вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
хайъатига ишни биринчи инстанция судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши
(прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
Д.Соатов
3