← Назад
Решение #2829885 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онуннинг | 37 | — | law | |
| онун | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳар
2025 йил 23 декабрь
4-1501-2501/22297-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида,
кредитор вакиллари (ишончномага асосан) ******* иштирокида, кредитор
************нинг қарздор «************» хусусий корхонасига нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасини суд
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
************ (бундан буён матнда кредитор деб юритилади) судга ариза
билан мурожаат этиб, «************» хусусий корхонаси (бундан буён матнда
қарздор деб юритилади)ни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб
топишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган.
Суд мажлисида кредитор вакили ариза талабларини қўллаб-қувватлаб,
қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжудлиги сабабли
ариза талабларини қаноатлантириб, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб
топишни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки
ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Шу сабабли суд, қарздорни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни
лозим деб топди.
Суд, кредитор вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатлари
билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра, аризани қаноатлантиришни лозим
топади.
Иш ҳужжатларига қараганда, қарздор «************» хусусий
корхонасининг солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорлиги 2025 йил 17 ноябрь куни
ҳолатига 461 323 436,84 сўмни ташкил этган.
Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлимининг 2025 йил 29
сентябрдаги, 2025 йил 28 майдаги, 2025 йил 25 январдаги ижро иши юритишни
тамомлаш ва ижро ҳужжатини мажбуриятлар реестрига юбориш тўғрисидаги
қарорлари қабул қилиниб, қарздорни мол-мулки мавжудлиги аниқланмаганлиги
сабабли ижро ҳужжати давлат ижрочиси томонидан ижро этишни имкони
бўлмаганлиги сабабли мажбуриятлар реестрига юборилган.
Шу сабабли кредитор ************ қарздорни мажбуриятлар бўйича
кредитор талабларини қондиришга, солиқ қарзини тўлаш имконияти йўқлиги
сабабли қарздорни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб
топишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг (бундан кейин матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига
мувофиқ, вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги ва
ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса
тўловга қобилиятсизлик аломатлари ҳисобланиши белгилаб қўйилган.
Қонуннинг 7-моддасига асосан, қарздор пул мажбуриятларини
бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига
қарздорнинг ўзи ва кредитор эга.
Қарздор ва кредитор тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш
ҳақидаги аризада қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклашга ёхуд тугатишга
доир иш юритиш тартиб-таомилларини қўллаш зарурлигини кўрсатиши
мумкин.
Қонуннинг 37-моддаси бешинчи қисмига кўра, кредиторнинг қарздорга
нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот
деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида ариза
билан судга мурожаат этиши учун кредитор талабларининг асослилигини
тасдиқловчи далиллар, шу жумладан суднинг қонуний кучга кирган қарори,
мазкур талаблар қарздор томонидан тан олинганлигини тасдиқловчи далиллар,
нотариуснинг ижро хати асос бўлади.
Қонун 52-моддасининг биринчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизликка
оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини
тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш
учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб
топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу
Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга
қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади.
Юқоридагиларга кўра, суд қарздорни банкрот деб топиш учун асослар
мавжудлигини инобатга олиб
аризани қаноатлантиришни, тўловга
қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиб-таомилидаги иш юритишни
бошлашни, иш бўйича тугатиш бошқарувчиси этиб 3-тоифали суд
бошқарувчиси Сотволдиев Абдурасул Нишоновични тайинлашни лозим деб
топади.
ИПК 118-моддаси талабларига асосан қарздордан кредитор фойдасига
41 200 сўм почта харажати ва Республика бюджетига 1 236 000 сўм давлат божи
ундирилиши лозим бўлади.
Баён этилганларга кўра ва “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси қонуннинг 5, 7, 43, 51, 52, 141, 142, 241, 242-
моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 170, 176-177 ва 210-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Ариза қаноатлантирилсин.
«************» хусусий корхонаси тўловга қобилиятсиз деб топилсин ва
тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
«************» хусусий корхонасини тугатиш бошқарувчиси этиб,
Сотволдиев Абдурасул Нишонович тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчига:
- ўн кунлик муддат ичида қарздор банкрот деб топилганлиги ва тугатишга
доир иш юритишни бошланганлиги тўғрисида расмий нашрда эълон қилиш
(“Биржа” ёки “Солиқ инфо” газеталари) ва чоп этилганлиги тўғрисида далилни
судга тақдим этиш;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24
августдаги 224-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик,
банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини
аниқлаш қоидаларида кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги ёки мавжуд
эмаслигига баҳо бериш ҳамда бу бўйича хулосани кредиторлар йиғилиши ва
судга белгиланган тартибда тақдим қилиш (муддат 1 ой);
- “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни талаблари асосида тугатишга доир ишларни олиб бориш.
- оралиқ хисоботларни судга тақдим қилиб бориш ҳамда тугатиш
ишларини қонунчиликда белгиланган муддатларда якунлаш чораларини кўриш
юклатилсин.
«************» хусусий корхонаси бошқарув органи тугатиш
бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг
бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари, мухрлари ва штамплари
(мухрлар ва штамплар мавжуд бўлган тақдирда), моддий ва бошқа
қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлайди.
Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда, қарздорнинг
бошқарув органлари, қарздор юридик шахснинг раҳбари қонунчиликка мувофиқ
жавобгар бўлиши тўғрисида огохлантирилсин.
«************» хусусий корхонаси ҳисобидан кредитор ************
фойдасига 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига 1 236 000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд
орқали Фарғона вилоят судига бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти
келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
Т.Маматожиев