← Назад
Решение #2829899 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
7 885 символов
4-2302-2503/2311-сонли иқтисодий иш
судья Ж.Аманиязов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Беруний тумани
2025 йил 23 декабрь
Беруний туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Аманиязовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Г.Базарбаеванинг котиблигида, даъвогар
вакили ХХ нинг иштирокида, даъвогар ХХнинг жавобгар ХХдан
310 748 836 сўм пеня ундиришни сўраган даъво аризасига асосан қўзғатилган
иқтисодий ишни суднинг ўз биносида видеоконференцалоқа режимидаги
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар ХХ (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХ (бундан буён матнда –
жавобгар деб юритилади) дан 310 748 836 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 1 декабрдаги ажрими билан ишга Қорақалпоғистон
Республикаси Молия вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси бўйича
Ғазначилик бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинганлигига қарамасдан суд мажлисига келмади, ўз ёзма
фикрини судга тақдим қилмади.
Суд иш ҳужжатларида унинг суд муҳокамасининг вақти ва жойи
ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар
мавжуд эканлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 128 ва
170-моддаларига мувофиқ ишни жавобгар вакилларининг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қўйидаги асосларга кўра даъво аризани
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари пудрат шартномасидан
келиб чиққан.
ФК 631-моддасининг биринчи қисмига кўра, пудрат шартномаси
бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига
2
биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига
белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш
натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини
олади.
ФК 638-моддасининг биринчи қисмига биноан, агар пудрат
шартномасида бажарилган ишга ёки унинг айрим босқичларига олдиндан ҳақ
тўлаш назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи пудратчига шартлашилган
ҳақни иш тегишли тарзда ва келишилган муддатда ёхуд буюртмачининг
розилиги билан муддатидан олдин бажарилиб, унинг натижалари узил-кесил
топширилганидан кейин тўлаши шарт.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил
26 июнь куни пудрат шартномаси тузилган.
Ушбу шартномага мувофиқ, томонилар ўртасида 2025 йил 21 январда
қўшимча келишув тузилиб, унга кўра объектни топшириш муддати 2025 йил
1 июнгача этиб белгиланган ва ушбу давргача жавобгар (пудратчи) ўз
мажбуриятларини бажармаган кечиктирилган ҳар бир кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,5 фоизи миқдорида, бажарилмаган иш
баҳосининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши назарда
тутилган.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан ишларни бажариш муддатлари
кечиктирилган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 163-сонли
қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли
эканлиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлигини судлар эътиборга олишлари лозимлиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Суд, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
пенянинг тўлиқ ундирилиши жавобгарнинг иқтисодий аҳволига таъсир
кўрсатишини ҳамда даъвогарнинг манфаатларини эътиборга олиб,
310 748 836 сўм пеняни 20 фоизга, яъни 93 224 650,80
сўмга
қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси 118-моддасининг биринчи, иккинчи ва олтинчи қисмларига мувофиқ
3
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади.
Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича
қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат
божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан
қопланади.
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига илова
қилинган
Давлат
божи
ставкалари
миқдорларининг
2-банди
“а” кичик бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ва Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Раёсатининг 2022 йил 28 декабрдаги
РС-71-22-сонли қарорида барча ишлар бўйича даъво аризаси ва аризалар
учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида почта харажати ва
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2018 йил 25 октябрдаги
РС-59-18-сонли қарорида базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи
миқдорида видеоконференцалоқа режимида ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажати тўланиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги
“Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш
тўғрисида”ги ПФ-91-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 августдан бошлаб
базавий ҳисоблаш миқдори 412 000 сўм қилиб белгиланган.
Даъвогар томонидан иш бўйича олдиндан 41 200 сўм почта харажати
тўланган.
Шу боис, суд жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта
харажатини, республика бюджетига 6 214 976,72 сўм давлат божи ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни кўриш билан боғлиқ
103 000 сўм видеоконференцалоқа харажатини ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХдан даъвогар ХХнинг фойдасига 93 224 650,80 сўм пеня
ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
4
Жавобгар ХХдан республика бюджетига 6 214 976,72 сўм давлат божи
ундирилсин.
Жавобгар ХХдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига
ишни кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси судига
апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида
кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
Ж.Ж.Аманиязов