← Назад
Решение #2829902 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 734 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ФКнинг | 341 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
7 624 символов
4-1301-2504/15511-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Жиззах шаҳри
2024 йил 23 декабрь
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Р.Турсункулов раислигида,
судья ёрдамчиси Ж.Маматовнинг котиблигида, даъвогар “ mk rb nk” АТБнинг
жавобгар ЯТТ Ашурова Холида Мамараджабовнага нисбатан берган даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили У.Джураев (ишончнома
асосида) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
“ mk rb nk” АТБ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) Жиззах
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ЯТТ Ашурова
Холида Мамараджабовна (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
10 799 832,48 сўм муддати ўтган асосий қарз, 4 125 222,81 сўм муддати ўтган кредит
фоизи, 1 097 201,48 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан муддати
ўтган кредит қарздорлиги суд мажлисига қадар тўлиқ қопланганлигини маълум
қилди ва бу тўғрида маълумотномани судга тақдим қилди.
Бугунги суд мажлисида жавобгар вакил иштирокини таъминламади ҳамда
даъво талаблари юзасидан ўз эътирозларини судга тақдим қилмаган. Жавобгарга суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажримини унинг юридик манзили
бўйича почта хизмати орқали етказилганлигини тасдиқловчи гибрид почта
маълумоти иш ҳужжатларида мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда
ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда
хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга
эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи
бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этишни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд
ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК деб
юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар –
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқиши назарда тутилган.
Мазкур низо тарафлар ўртасида имзоланган кредит шартномасидан вужудга
келган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил
4 апрелда 210-сонли кредит шартномаси (кейинги ўринларда шартнома деб
юритилади) тузилган. Шартнома кўра, даъвогар жавобгарга 1 дона тиркама сотиб
олиш мақсадида йиллик 28 % устама тўлаш шарти билан, 2027 йил 4 апрелгача
бўлган муддатга, асосий қарзни қайтаришда 6 ой имтиёзли давр билан 280 000 000
сўм кредит ажратган.
Кредит таъминоти сифатида жавобгарга тегишли, 2018 йилда ишлаб
чиқарилган, давлат рақми 25 J 633
бўлган,
N L 2007 45 001 G русумли
транспорт воситаси гаровга қўйилган.
Шартномага мувофиқ жавобгар кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни
мазкур шартноманинг иловасида келтирилган графикка асосан ўз вақтида ва тўлиқ
қайтариш мажбуриятини олган.
Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, жавобгар кредитни қайтариш графиги
бўйича тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги сабабли муддати ўтган кредит
қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогар томонидан 10 799 832,48 сўм муддати ўтган асосий қарз, 4 125 222,81
сўм муддати ўтган кредит фоизи, 1 097 201,48 сўм пеняни тўлашни талаб қилиб
жавобгарга йўлланган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Кейин даъвогар мажбурий тартибда ундириш учун судга мурожаат қилган.
Даъвогар вакили томонидан тақдим қилинган маълумотномага кўра, суд
мажлисига қадар муддати ўтган кредит қарздорлиги тўлиқ тўлаб берилган.
ФКнинг 744-моддасининг биринчи қисмига асосан, кредит шартномаси бўйича
бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва
унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу модданинг учинчи қисмига
кўра, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари
қўлланиши мумкин.
ФКнинг 734-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунда ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс
ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва
тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади.
ФКнинг 735-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
ФКнинг 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда,
қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга
муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи
қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини
қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган
тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан
бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 341-моддасига кўра, мажбурият, қоида тариқасида, унинг лозим
даражада бажарилиши билан бекор бўлади.
Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг 10 799 832,48 сўм муддати ўтган асосий қарз,
4 125 222,81 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 1 097 201,48 сўм пеняни ундириш
тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди, лекин суд мажлисига қадар жавобгар
томонидан тўлиқ тўлаб берилганлигини эътиборга олиб, даъво талабларини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг бешинчи
қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар
томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг
зиммасига юклатилади.
Суд ундирилиши лозим бўлган суд чиқимларини муҳокама қилиб, жавобгар
ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига
олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ФКнинг 234, 236, 341, 734, 735, 736, 744моддалари, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар ЯТТ Ашурова Холида Мамараджабовна ҳисобидан даъвогар
“ mk rb nk” АТБ фойдасига 41 200 почта ҳаражати ундирилсин.
Жавобгар ЯТТ Ашурова Холида Мамараджабовна ҳисобидан Республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой ичида
кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Н.Р.Турсункулов