← Назад
Решение #2829907 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 384 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2501/0000-сонли иқтисодий иш
судья: А.А.Шокиров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чуст тумани
2025 йил 23 декабр
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида,
судья
ёрдамчиси
Ш.Ҳабибованинг
котиблигида,
даъвогарААААААААнинг жавобгар- «ВВВВВВВВ»MCHJ ва учинчи шахс –
ИИИИИИИ га нисбатан 2024 йил 30 июлда тузилган 08/01-989869асонли олди-сотди шартномасини бекор қилиш ҳамда 101.124.276,85 сўм
жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни
даъвогар вакили ЕЕЕЕЕЕ (ишончнома асосида) иштирокида, Чуст
туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Давлат активларини бошқариш агентлигининг Наманган вилоят
ҳудудий бошқармаси (бундан кейинги матнда даъвогар деб юритилади)
судга
даъво
аризаси
билан
мурожаат
қилиб,
даъвогар,
«ВВВВВВВВ»MCHJ (бундан кейинги матнда жавобгар деб юритилади)
ҳамда Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази
Наманган вилоят худудий бошқармаси (бундан кейинги матнда
балансда сақловчи деб юритилади) ўртасида 2024 йил 30 июлда
тузилган 08/01-989869а- сонли олди-сотди шартномасини бекор
қилишни ҳамда 101.124.276,85 сўм жарима ундиришни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабларини
тўлиқ қўллаб қувватлади.
Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида
хабардор қилинган жавобгар ва балансда сақловчи шу куни суд
мажлисида иштирок этмади ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва
мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейинги матнда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи
қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан
тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар
тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга
тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
1
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкинлиги қайд этилган.
Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал
этиш мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгар ва балансда
сақловчи иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг
шартномани бекор қилиш даъво талабини тўлиқ, жарима ундириш
талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейинги
матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши кераклиги баён этилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги PQ-162-сонли қарори билан Поп
тумани, Искавут МФЙ, Нефтчи кўчаси, 119-уйда жойлашган “Собиқ
ишчилар таъминоти бўлими” бино иншоотларини 2024 йил 24 июлдаги
электрон
онлайн
натижалари
тўғрисидаги
DA-1188201-сонли
баённомасига асосан жавобгарга 987.725.494,35 сўмга сотилган ва
томонлар ўртасида тузилган шартнома 2024 йил 30 июлда 08/01989869а-сон билан рўйхатдан ўтказилган.
Мазкур шартноманинг 3.1-бандига кўра, жавобгар объект учун
сотиб олиш тўловларини мазкур шартнома кучга кирган кундан бошлаб
1 ой муддатга (30.08.2024 йил) 345.703.923,02 сўм миқдоридаги
дастлабки (35 фоиз) сотиб олиш тўловларини (закалат пулини инобатга
олган ҳолда) амалга ошириши ва қолган (65 фоиз) 642.021.571,33 сўм
маблағни 2024 йил 30 октябр кунига қадар графикда тақсимланган
сумма асосида тўловларни амалга ошириши белгиланган.
Бироқ, жавобгар томонидан закалат пули сифатида 940.690.947
сўм график тўловлари тўланмаган.
Жавобгарга 2025 йил 27 августда 01-14-20/1608-сонли
огоҳлантириш хатлари юборилиб, график қарзларини ўз вақтида
тўлаши акс ҳолда шартномани бекор қилиш юзасидан ҳаракатларни
амалга оширилиши билдирилган. Лекин тўлов тўланмаган.
Бунга кўра, жавобгарга шартномани бекор қилиш юзасидан
таклиф хати юборилган.
ФКнинг 384-моддасига кўра, шартнома қандай шаклда тузилган
бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам
шундай шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома
ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса.
Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги
таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки
таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган
2
муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда
жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш
ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.
Мазкур ҳолатда, даъвогар томонидан жавобгарга 2024 йил 30
июлда 08/01-989869а-сонли шартномани бекор қилиш юзасидан
таклиф хати юборилган.
Бундан кўринадики, даъвогарнинг шартномани бекор қилиш
талаби асосли ва ушбу талаб қаноатлантирилиши лозим.
Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида жавобгар
шартноманинг 5.3-банди шартларини, яъни тўлов мажбуриятини
бузганлиги сабабли шартноманинг 3.3-бандига асосан 101.124.276,85
сўм жарима ҳисоблаб, жавобгардан ундиришни сўраган.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарори 4-бандига кўра,
ФКнинг
326-моддасига
мувофиқ
суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақли.
Шу асосда, суд қарздор ва кредиторнинг манфаатларини инобатга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириб,
50.562.138 сўм миқдорида қаноатлантиришни, даъво талабининг
қолган қисмини қаноатлантириш рад этишни лозим топади.
Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъвони қисман
қаноатлантиришни ва жавобгардан даъвогар фойдасига 50.562.138
сўм жарима ундиришни, 2024 йил 30 июлда тузилган 08/01-989869асонли олди-сотди шартномасини бекор қилишни, қолган талабларни
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб
чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши, ИПК 118-моддасининг
биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шу асосда ишни судда кўриб чиқиш натижалари бўйича
6.142.485,52 сўм давлат божи жавобгар зиммасига юкланиши лозим.
Бинобарин, суд ИПК 118, 128, 165, 176, 177-моддаларини қўллаб,
3
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилоят
ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
2024 йил 30 июлда тузилган 08/01-989869а-сонли олди-сотди
шартномаси бекор қилинсин.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилоят
ҳудудий бошқармаси фойдасига «ВВВВВВВВ» MCHJ ҳисобидан
50.562.138 сўм жарима ва 41200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
«ВВВВВВВВ»MCHJ ҳисобидан 6.142.485,52 сўм давлат божи
республика бюджетига ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция
судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест
келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров
4