← Назад
Решение #2829923 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ФК | 437 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 449 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 244 | — | law | |
| ФК | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
8 605 символов
4-1301-2504/15513-сонли иқтисодий иш
судья Н.Р.Турсункулов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Жиззах шаҳри
2025 йил 23 декабрь
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Р.Турсункулов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Намозованинг котибалигида, даъвогар “INV S
SI ”
МЧЖнинг жавобгар “JIZ N I ” МЧЖдан 52 278 500 сўм асосий қарз, 5 227 850 сўм
пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
даъвогар вакили Д.Ахмедов (ишончнома асосида) иштирокида, Жиззах туманлараро
иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида, видеоконференцалоқа режимида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“INV S
SI ” МЧЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) Жиззах
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “JIZ N I ”
МЧЖ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 52 278 500 сўм асосий қарз,
5 227 850 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво
талаблари юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирмади. Жавобгарга суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими унинг юридик манзили
бўйича почта хизмати орқали етказилган. Лекин ажрим “қабул қилиб олувчи
кўрсатилган манзилда яшамайди” деб қайтарилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд томонидан
юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили),
фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи
кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси
судни хабардор қилган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд
томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи
бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра
даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур низо тарафлар ўртасида имзоланган маҳсулот етказиб бериш
шартномасидан вужудга келган.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи – сотувчи
шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб
оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун
ёки шахсий, оилавий мақсалдарда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун
топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади. Ушбу кодекс 449-моддасининг биринчи қисмига асосан, сотиб
олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисобкитоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида
ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов
топшириқномалари билан амалга оширилади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 30 апрелда 120-сонли ҳар хил ассортиментда
полипропилен қоплар етказиб бериш бўйича шартнома (кейинги ўринларда
шартнома деб юритилади) тузилган.
Шартноманинг 1-бандига асосан, сотувчи сотиб олувчига қиймати 560 000 000
сўм бўлган маҳсулотни топшириш, сотиб олувчи эса сотувчига ушбу шартномада
белгиланган миқдорда ва тартибда олинган махсулотлар ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, давогар жавобгарга тарафлар томонидан
ўзаро тасдиқланган ҳисоб-фактураларга кўра умумий қиймати 85 178 500 сўм бўлган
махсулотларни етказиб берган.
Шартноманинг 4.1-бандига асосан буюртмачи қабул қилиб олган маҳсулотнинг
ҳақини етказиб берувчига етказиб бериладиган маҳсулот ҳақини 100 фоиз олдиндан
тўлаши лозим.
Даъвогар шартнома бўйича зиммасига олган мажбуриятни бажарган ва
келишилган маҳсулотни етказиб берган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича
мажбуриятини бажармасдан, бугунги кунга қадар қисман тўловни амалга ошириши
натижасида (32 900 000 сўм тўлаган) даъвогар олдида 52 278 500 сўм қарз бўлиб
қолган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга
ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлари лозим даражада
бажарилмаганлиги факти ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиғини топди.
Шунга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан 52 278 500 сўм асосий қарз
ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва асосий қарзни тўлиқ
ундиришни лозим деб топади.
Шунингдек, даъвогар тўлов кечиктирилганлиги боис жавобгардан 5 227 850
сўм пеня ундиришни сўраган.
Шартноманинг 6.3-бандида буюртмачи маҳсулот қиматини ўз вақтида
тўламаса, тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун етказиб берувчига кечиктирилган
тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, лекин кечиктирилган сумманинг 10
фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг 5 227 850 сўм пеня ундириш
қисмини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик
суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163сонли қарорининг 4-бандида берилган тушунтиришларга таяниб, ҳамда даъвогар
томонидан қарздорликни ўз вақтида ундириш чоралари кўрилмаганлиги сабабли,
пенянинг миқдори ошиб кетганлигини инобатга олиб, суд пеня миқдорини
камайтириб, 2 614 000 сўмга қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини рад
этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра,
агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли
бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган
ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шунга кўра, суд суд харажатларини тўлиқ жавобгар зиммасига юклаб, даъвогар
томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 575 063 сўм суд харажати, 41 200 сўм почта
харажати ва 103 000 сўм ВКА харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундириб
беришни лозим топди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ФКнинг 234, 236, 244, 326, 333, 437, 449моддалари, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р
қ и л д и :
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “JIZ N I ” МЧЖдан даъвогар “INV S
SI ” МЧЖ фойдасига
52 278 500 сўм асосий қарз, 2 614 000 сўм пеня, 575 063 сўм суд харажати, 41 200
сўм почта харажати ва 103 000 сўм ВКА харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой ичида
кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Н.Р.Турсункулов