← Назад
Решение #2829954 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2504/21704-сонли иш
судья: Х.Умаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 23 декабрь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаровнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар ААААААААА
манфаатида жавобгар ББББББББ ҳисобидан 10 119 042,13 сўм қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили И.Турсунов
(ишончнома асосида)нинг иштирокида суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, ААААААААА
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва ББББББББ (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ўртасида 2025 йил 18 апрелда N Q-28133-сонли,
25 апрелда N Q-28825-сонли олди-сотди шартномалари тузилган бўлиб, уларга кўра
даъвогар (сотувчи) жавобгарга ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва ўсувни
бошқарувчи моддалар, ўғитлар (бундан буён матнда маҳсулотлар деб юритилади)ни
топшириш, жавобгар (сотиб олувчи) эса товарни қабул қилиб олиш ва уни ҳақини
тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар ҳақини жавобгар тўлиқ
тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида 10 119 042,13 сўм қарздорлиги юзага
келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномасини жавобгар
оқибатсиз қолдирганлиги боис Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят
ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан
10 119 042,13 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида тузилган
шартномалар асосида жавобгарга маҳсулотлар етказиб берилганлигини, даъво
аризаси судга киритилганидан сўнг жавобгар қарздорликни тўлиқ тўлаганлигини
маълум қилиб, ишни қонуний ҳал этишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган Палата ва жавобгар суд мажлисига келмади. Палата ишни ўзининг
иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни Палата ва
жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил 18
апрелдаги N Q-28133-сонли, 25 апрелдаги N Q-28825-сонли олди-сотди шартнома-
ларининг 1.1-бандига кўра даъвогар маҳсулотларни топшириш, жавобгар эса товарни
қабул қилиб олиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
ФК 386-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ олди-сотди шартномаси
бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб
топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун
белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар томонидан шартномалар бўйича олинган мажбурият бажарилиб,
жавобгарга 2025 йил 22 апрелдаги 60658-сонли ҳамда 28 апрелдаги 61437-сонли
ҳисобварақ-фактуралар орқали жами 24 750 000,07 сўмлик маҳсулотлар етказиб
берилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 3.1-бандида жавобгар шартнома
тузилганидан сўнг 5 банк иш куни ичида 100 фоиз олдиндан тўловни амалга
ошириши лозимлигига келишилган.
Бироқ жавобгар шартномалар бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада
бажармай етказиб берилган маҳсулотлар ҳақини шартномаларда белгиланган
муддатда тўламаган ва 10 119 042,13 сўм миқдорида қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақида юборган 2025 йил
29 сентябрдаги 1191-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб,
қарздорлик тўланмаган.
ФК 418-моддаси биринчи қисмининг мазмунига кўра сотиб олувчи товар
ҳақини тўлаши лозим.
Мазкур қарздорлик ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартномалар,
ишончномалар, ҳисобварақ-фактуралар, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз
тасдиғини топган.
Бироқ жавобгар қарздорликни 2025 йилнинг 4, 10 ва 12 декабрь кунлари
тўлаган. Бу ҳолат даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда
судга тақдим этилган 2025 йил 23 декабрдаги 1724-сонли маълумотнома билан
тасдиқланади.
Даъво аризаси суд девохонасида 2025 йил 1 декабрь куни кирим қилинганлиги
сабабли суд даъво талабини асосли бўлган деб ҳисоблайди.
Иш судда кўриб чиқилгунига қадар жавобгар қарздорликни тўлаганлиги учун
суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шу боис суд жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта
харажатлари, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим
топди.
Бинобарин ИПКнинг 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар ББББББББ ҳисобидан даъвогар ААААААААА фойдасига 41 200 сўм
почта харажатлари, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддатда шу суд
орқали апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Умаров