← Назад
Решение #2829969 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онуннинг | 43 | — | law | |
| онуннинг | 65 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 164 символов
4-1304-2501/8329-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
2025 йил 23 декабрь
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Хужаназаров
раислигида, судья ёрдамчиси А.Исожоновнинг котиблигида, туман прокурори
ёрдамчиси А.Мусаев ҳозирлигида, даъвогар Бюджетдан ташқари Пенсия
жамғармаси Жиззах вилояти бошқармасининг жавобгар “Арнасой туман
шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви” давлат муассасаси ҳисобидан
3.604.316,11 сўм пенсия пулини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Н.Тўймуродова (ишончнома
асосида) иштирокида, Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб
ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Жиззах вилояти
бошқармаси (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Арнасой туман шахсий таркиб
ҳужжатлари давлат архиви” давлат муассасаси (кейинги ўринларда “жавобгар”
деб юритилади) ҳисобидан сўм пенсия пулларини тўлашга кетган
3.604.316,11 сўм пенсия пулини ундиришни сўраган.
Суднинг 11.12.2025 йилдаги ажрими билан иш бўйича Жиззах вилояти
ғазначилик хизмати бошқармаси ва Арнасой туман иқтисодиёт ва молия
бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Жавобгар ва учинчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида
ўзи (вакили)нинг иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар
етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни
жавобгар ва учинчи шахслар (вакиллари) иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тушунтириш бериб,
даъвони қувватлаб, даъво аризасида келтирилган асосларни такрорлаб, даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, даъвогар вакилининг
кўргазмаларини ҳамда прокурорнинг даъвони қаноатлантириш ҳақидаги
фикрини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони қаноатлантиришни лозим
топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Арнасой туманида яшовчи фуқаро
Бабашов Бахром Рахимовичга 14878772-сонли ёшга доир пенсия тўғри
тайинланиши қонунийлиги ҳолати ўрганилган. Ўрганишда фуқарога
тайинланган пенсия “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги
қонуннинг 7-моддасига зид равишда тайинланган деб топилган ва натижаси
бўйича маълумотнома расмийлаштирилган.
Жумладан: Б.Бабашов мехнат фаолияти даврида 1983-1997 йилларда
“Тимашенка” 15а да ишлаганлиги, “Арнасой туман шахсий таркиб ҳужжатлари
давлат архиви” давлат муассасаси томонидан 25.04.2023 йилдаги 77665693сонли
иш
ҳақи
маълумотномасини
нотўғри
тўлдириб
яъни,
1983-1997 йиллардаги иш ҳақи маълумотномаси иш ҳақи китоби билан
солиштирлганда иш ҳақи суммасида фарқ чиққанлиги, “Арнасой туман шахсий
таркиб ҳужжатлари давлат архиви” давлат муассасаси томонидан қасддан
нотўғри ҳужжатларни тақдим этилиши натижасида 27.04.2023 йилдан
31.10.2024 йилга қадар жами 3.604.316,11 сўм пенсия пуллари ортиқча
тўланишига сабаб бўлган.
“Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тўғрисида”ги низомнинг
195-бандида, пенсия олиш ҳуқуқини амалга ошириш учун зарур бўлган тақдим
этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва асосланганлиги учун ушбу
ҳужжатларни берган ташкилотнинг мансабдор шахси ҳамда пенсионер
қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб бериши белгиланган.
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг
43-моддасида корхона, ташкилот ёки пенсионер томонидан ишончсиз
маълумотлар кўрсатилган ҳужжатлар этилганлиги оқибатида давлатга зарар
етказилган тақдирда, етказилган зарарнинг ўрни пенсия жамғармасига
қопланиши, бунда корхона ёки ташкилот томонидан етказилган ўрни пенсия
жамиғармаси бўлимидан тегишли хабарнома олинган кундан эътиборан бир ой
ичида, пенсионер томонидан етказилган зарарнинг ўрни эса ушбу Қонуннинг
65-моддасида назарда тутилган қопланиши белгиланган.
Шу асосда даъвогар судга мурожаат этиб, ортиқча тўланган пенсия
пулини жавобгардан ундиришни сўраган.
Бундан кўринадики, даъвогарнинг 3.604.316,11 сўм пенсия пулини
ундириш талаби қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ асосли ва суд
даъвогарнинг ушбу талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади.
Шунингдек, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 5-моддасининг 2-бандида ишларни иқтисодий судларда кўриб
чиқилиши бўйича давлат божи ундирилиши, ИПК 118-моддасида суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, ишдаги
ҳужжатларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни, суд харажатларини, яъни олдиндан тўланган почта
харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундириб, давлат божини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 177, 178, 180- ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Арнасой туман шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви”
давлат муассасаси ҳисобидан даъвогар Бюджетдан ташқари Пенсия
жамғармаси Жиззах вилояти бошқармаси фойдасига 3.604.316,11 сўм пенсия
пули ва олдиндан ихтиёрий тўланган 41.200 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф бир ой муддат ичида шу суд
орқали апелляция шикояти (протести), ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)ни Жиззах вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бериши мумкин.
Судья
А.Хужаназаров