Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2501/10302 Дата решения 23.12.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHOKIROV AKMALJON ABDUVALIJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый
Source ID 686e0028-a7e2-4691-8d76-e88abe1b5187 Claim ID PDF Hash 38bed88872adc34e... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онуни 5-моддаси онуни 5 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1603-2501/0000-сонли иқтисодий иш Чуст тумани ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ судья: А.А.Шокиров 2025 йил 23 декабр Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Ҳабибованинг котиблигида, даъвогар– «ААААААА» АТБ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар– ВВВВВВВ ҳисобидан кредит фоизидан бўлган 000000сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили (ишончнома асосида) иштирокида, Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъво аризасида баён этилишича, «ААААААА» АТБ (бундан кейинги матнда даъвогар деб юритилади) ҳамда ВВВВВВ (бундан кейинги матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида кредит шартномаси тузилган. Шартнома шартларига мувофиқ, жавобгарга 84 ой муддатга (имтиёзли давр 24 ой) йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти билан 100.000.000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Кредит шартномаси шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмасдан кредит ва унга ҳисобланган фоизларни тўлов жадвалига асосан тўланмай келинган, хусусан 2025 йил 18 ноябр ҳолатига муддати ўтган кредит фоизидан 000000сўм қарздорликка йўл қўйилган. шбу қарздорликни тўлаш юзасидан огоҳлантириш хати юборилган, лекин натижа бўлмаган. Бунга кўра, даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси Чуст туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан кредит тўловларидан бўлган муддати ўтган кредит фоиз қарзи 000000сўм ундиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабини қувватлади. Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилинган жавобгар шу куни суд мажлисида иштирок этмади ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик 1 қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи 2 тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгар иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейинги матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. Мазкур ҳолатда жавобгарнинг даъвогар олдидаги мажбурияти тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 744-моддасида, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олиши назарда тутилган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 27 августда 6922-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартнома шартларига мувофиқ, жавобгарга 84 ой муддатга (имтиёзли давр 24 ой) йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти билан 100.000.000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Кредит шартномасига кўра, шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган тўлов жадвали асосида қарздор кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қоплаб бериш мажбуриятини олган. Бироқ, кредит шартномаси шартлари жавобгар томонидан лозим даражада бажарилмасдан кредит ва унга ҳисобланган фоизларни тўлов жадвалига асосан тўланмай келинган, хусусан 2025 йил 18 ноябр ҳолатига муддати ўтган кредит фоизидан 000000сўм қарздорликка йўл қўйилган. шбу қарздорликни тўлаш юзасидан огоҳлантириш хати юборилган, лекин натижа бўлмаган. шбу қарздорликни тўлаш юзасидан огоҳлантириш хати юборилган, лекин натижа бўлмаган. ФКнинг 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён этилган. Ишдаги ҳужжатлар, хусусан, банк томонидан қарздорликни сўндириш ҳақидаги талабнома ва маълумотномалардан кўринишича кредит фоиз тўловлари тўлов жадвалида белгиланган муддатда тўлаб борилмаган. 3 Қайд этилганлардан кўринадики, даъвогарнинг кредит фоиз қарздорлигини ундириш талаби қонунчилик ҳамда шартнома шартларига мувофиқ асосли ва қаноатлантирилиши лозим. Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни ва жавобгардан даъвогар фойдасига кредит тўловларидан муддати ўтган 000000фоиз қарздорлиги ундиришни лозим топади. Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича 412000 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасига юкланиши лозим. Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг «ААААААА» АТБ манфаатида киритган даъво аризаси . ВВВВВВ ҳисобидан «ААААААА» АТБ фойдасига кредит тўловларидан бўлган муддати ўтган кредит фоиз қарзи 000000сўм ҳамда олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Республика бюджетига жавобгар ВВВВВВ ҳисобидан 00000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи А. Шокиров 4