← Назад
Решение #2829984 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| даъвогар даъво аризасида ФК | 327 | — | law | |
| олатда жавобгардан ФК | 327 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2502/9218-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 23 декабрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида,
судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, ишни видеоконференцалоқа
режимида кўмаклашаётган суд ходими Ш.Бобохўжаевнинг кўмагида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг
даъвогар **** акциядорлик компанияси манфаатида жавобгар
****
акциядорлик жамиятидан асосий қарз ва фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакиллари
З.Турдиев, Н.Саидов (ишончнома асосида), жавобгар вакили адвокат
А.Ширинов (ишончнома ва ордер асосида) иштирокида, суд биносида
видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
даъвогар **** акциядорлик компанияси (матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
**** акциядорлик жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)дан 2.750.000.000
сўм асосий қарз ва 1.375.000.000 сўм фоиз қарзи, жами 4.125.000.000 сўм
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво аризасини
қувватлаб ва даъво аризасида келтирилган асосларни такрорлаб, жавобгарда
давлат ресурслари ҳисобига сақланаётган озиқ-овқат буғдойининг суғурта
фонди тугатилганлиги, бироқ жавобгар ушбу шаклланган буғдой ҳисобига
давлат бюджети маблағлари ҳисобидан кўчириб берилган пул маблағлари
бўйича даъвогар олдида вужудга келган қарздорлик бир неча
огоҳлантиришларга қарамасдан тўланмаганлигини билдириб, даъво аризасини
тўлиқ қаноатлантиришни сўрашди.
Жавобгар вакили даъво аризасига нисбатан эътирозлар келтириб, жавобгар
жамиятнинг даъвогар олдида қарздорлиги мавжуд эмаслигини ва
бу ҳақда
даъвогарнинг жавобгарга тақдим этган хати мавжудлигини тушунтириб, даъво
талаблари асоссизлиги ва суд мажлисларида исботлаб берилмаганлиги сабабли
даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Палата суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлсада, вакили иштирокини таъминламади. Даъво аризасида палата
ишни унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Шу сабабли суд
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб
юритилади)нинг 170-моддасига асосланиб, ишни унинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш
ҳужжатларидан
аниқланишича,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг 2008 йил 12 мартдаги “2008 йилнинг биринчи ярим йиллигида
давлат ресурсидаги озиқ-овқат буғдойини ишлатиш баланси ҳажмларидан
фойдаланиш тўғрисида”ги (ХДФУ) қарорига асосан давлат ресурсидаги озиқовқат буғдойидан қатъий мақсадли фойдаланилишини таъминлаш ва ички
истеъмол бозорини ҳимоя қилиш мақсадида даъвогарнинг тизим корхоналари,
шу жумладан жавобгарга озиқ-овқат буғдойининг барқарор суғурта фонди
шакллантирилиши белгиланган. Шунга кўра, давлат ресурсидаги озиқ-овқат
буғдойидан қатъий мақсадда фойдаланишни таъминлаш ва ички истеъмол
бозорини ҳимоя қилиш мақсадида жавобгар томонидан суғурта фондига
жойлаштирилган буғдой Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун
харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб
жамғармаси
маблағлари
ҳисобидан
тўловлар
амалга
оширилган.
Тарафлар ўртасида ҳар йил якуни билан мазкур суғурта фонди бўйича
шаклланган буғдой маҳсулоти жорий нархларда қайта баҳоланиб, қарздорлик
ўзаро ҳисоб-китобларни таққослаш далолатномалари ва бухгалтерия баланси
ҳужжатларида акс эттириб келинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 мартдаги
“Давлат ресурслари баланси ҳисобига олинган озиқ-овқат буғдойини суғурталаш
фондини бекор қилиш тўғрисида”ги (ХДФУ) қарорига асосан жавобгарда
сақланаётган озиқ-овқат буғдойининг суғурта фонди тугатилган.
Шунга кўра, жавобгарнинг 2025 йил 1 август куни ҳолатида Иқтисодиёт
ва молия вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллабқувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан шакллантирилган суғурта фонди
учун бюджетдан ажратилган маблағлар бўйича даъвогар олдидаги қолдиқ
қарздорлиги 2.750.000.000 сўмни ташкил қилган.
Даъвогарнинг мазкур қарздорликни тўлаш ҳақида юборган огоҳлантириш
хатлари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли низо вужудга
келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ, суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим.
Бинобарин, мазкур ҳолатда жавобгарнинг даъвогар олдидаги жамғарма
маблағлари
ҳисобидан
шакллантирилган
суғурта
фонди
бўйича
2
2.750.000.000 сўмлик қарздорлиги иш ҳужжатларидаги даъвогарнинг
ҳисобрақамидан пул маблағлари кўчирилганганлиги бўйича банк айланмасидан
кўчирма маълумоти, тарафлар вакиллари ўртасида 2023 йил 31 март куни
ҳолатида тасдиқланган солиштирма далолатнома, жавобгарнинг даъвогарга
топширган 2024 йил 1 январь куни ҳолатида бухгалтерия баланси ҳужжати,
огоҳлантириш хатлари ва даъвогар вакилларининг тушунтиришлари ва бошқа
ишончли ва етарли далиллар билан тўлиқ тасдиқланади.
Суд жавобгар вакилининг суд мажлисида келтирган важлари билан
қуйидагиларга асосан қўшилмайди. Чунки, жавобгар суғурта фонди бўйича
шаклланган қарздорлик бўйича тан олинган иш ҳужжатларидаги бухгалтерия
баланси ҳужжати ва солиштирма далолатномани тан олмаслиги ҳақидаги
эътирозларини асословчи ҳужжатларни тақдим эта олмади. Шунингдек,
даъвогарнинг жавобгарга йўллаган 2022 йил 28 апрелдаги 14-1-23/128-488-сонли
хатида суғурта фонди бўйича қарздорлиги бартараф қилинганлиги қайд
этилмаган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига биноан, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Демак, даъвогарнинг асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талаби асосли
ҳисобланади.
Шу сабабли суд даъвогарнинг 2.750.000.000 сўм асосий қарз ундириш
ҳақидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасида ФКнинг 327-моддасига асосан
қарздорлик кечиктирилганлиги учун ҳисобланган 1.375.000.000 сўм фоиз
қарзини ундиришни сўраган.
ФК 327-моддасининг биринчи қисмига кўра, бошқа шахсларнинг пул
маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош
тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс
ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик
учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига биноан, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Бироқ, суд мазкур ҳолатда жавобгардан ФК 327-моддасининг биринчи
қисмига асосан ҳисобланган фоиз қарзини ундириш талаби исботлаб
берилмаганлиги ва мазкур фоиз суммаси қарз ҳисобланмаслиги, балки мулкий
жавобгарлик чораси ҳисобланишини инобатга олиб, даъвогарнинг 1.375.000.000
сўм фоиз қарзини ундириш ҳақидаги даъво талаби асоссиз ҳисобланади.
Шу сабабли суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини қаноатлантиришни
рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, иш юзасидан суд харажатларини қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда тарафлар ўртасида тақсимлашни, жавобгардан
3
даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати, республика
бюджетига 55.000.000 сўм давлат божи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси
Олий судининг депозит ҳисобварағига ишни видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажати ундиришни, даъвогардан эса
республика бюджетига 27.500.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-180, 186моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар **** акциядорлик жамиятидан
даъвогар **** акциядорлик
компанияси фойдасига
2.750.000.000 сўм асосий қарз ва иш юзасидан
олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар **** акциядорлик жамиятидан республика бюджетига
55.000.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар **** акциядорлик компаниясидан республика бюджетига
27.500.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар **** акциядорлик жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг депозит ҳисобварағига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш
билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти
(протести) берилиши мумкин.
Судья
И.Юлдашев
4